Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги давлат солиқ ҚЎмитаси солиқ академияси


Ташкилотчилик- талабаларни бирлаштириш, уларни банд килиш, вазифаларни булиб бериш, ишни режалаштириш, бажарилган ишни бахолаш ва бошкалар. 2



Download 1,36 Mb.
bet40/143
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#15220
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   143
1. Ташкилотчилик- талабаларни бирлаштириш, уларни банд килиш, вазифаларни булиб бериш, ишни режалаштириш, бажарилган ишни бахолаш ва бошкалар.
2. Дидактик хусусият-укув материалини танлаш, кургазмалилик, ускуналар ва бошкаларни танлаш хамда туплаш; уни тушунарли, аник, жозибали, ишончли ва кетма-кетликда баён этиш; укувчиларнинг билимга интилишини ва рухий талабларини ривожлантиришга йуналтириш, укув ва билиш фаолиятини оширишга интилиш.
3. Коммуникативлик кобилияти-укитувчининг укувчилар билан максадли педагогик муносабатни уларнинг ота-оналари, сафдошлари ва рахбарлари билан урнатишда намоён булади.
4. Суггестив кобилият-укувчиларга эмоционал муддатли таъсир курсатиш.
5. Изланувчанлик кобилияти – педагогик холатлар ва жараёнларда уни билим олиш ва объектив бахолаш имкони.
6. Илмий билиш-танланган сохадаги илмий изланишларни узлаштириш кобилияти.
Педагогик билишга укитувчининг барча харакатларининг мажмуига караб, улар унинг педагогик фаолиятига боглик булган, хусусиятларидан ва унинг касбий фанлардан билимдонлигидан келиб чикади.
Педагогнинг билиш кобилияти:
1) укитувчига хос булган билимларни укитиш ва тарбия усулларини янги педагогик шароитда хам утказа олиш;
2) хар бир педагогик холат учун янги ечимларни топа билиш;
3) аник педагогик вазиятларда янги педагогик ечимларни ва идеалларни таклиф эта олиш хамда янгисини ечиш усулларини топа олиши;

  1. Педагог махорати.

Агарда педагогнинг касбий махорат дастурига амалий каралса, у холда биринчи уринга унинг интеграл сифати-укитувчининг махоратидан иборат булади. Педагогик махоратга берилган таърифлар шунча куп булишига карамай, уларда махоратнинг кайсидир томонлари албатта ифодаланади.
Махорат-бу юкори ва доимо юксалиб борувчи тарбия ва укитиш санъатидан иборат. Педагог- уз ишининг устаси, уз фанини чукур билувчи, фан ва санъатнинг мос сохалари билан яхши таниш, амалда умумий ва ёшлар психологиясини яхши тушунувчи, укитиш ва тарбиялаш методикасини хар томонлама билувчи хамда юкори маданиятга эга булган мутахассис.
Педагогик назарияда укитувчи махоратини икки хил тушуниш мавжуд. Биринчиси, педагогик мехнатни тушуниш билан боглик булса, иккинчиси тарбияда педагог шахси асосий урин тутади.
Махоратни эгаллаш учун куп нарсани билиш ва кила билиш зарур. Тарбия принциплари ва конунларини хамда унинг ташкил этувчиларини билиши зарур. Укув-тарбиявий жараён ва унинг ташкил этувчиларни самарадор технологиялардан фойдаланиш учун хар бир конкрет холат учун уларни тугри танлаб олишни, диагностикалашни, олдиндан билишни ва берилган даража ва сифат жараёнини лойихалашни жуда яхши билиши зарур.
«Бизнинг педагогикавий ишда хамма нарсани охир окибат махорат хал этади»,- дейди Азаров. Аник ирсий хусусият сохиби булган талантли инсонгина хакикий уста-укитувчи булиши мумкин, деган фикрлар мавжуд. Укитувчи булиб тугилмок зарур. Деярлик барча инсонлар (баъзиларидан катъи назар) табиат томонидан табиий тарбиячи сифатларга эга булиб тугилади. Асосий масала шундан иборатки, уларни педагогик махоратга ургатиш зарур.
«Талантли инсонларнинг тасодифий таксимотига ишонишимиз мумкинми? Бизлар талант хисобига тарбияни амалга оширишимиз мумкинми? Йук. Шунинг учун факат махорат тугрисида гапириш мумкин, яъни хакикатда тарбиявий ишларни билувчи, тарбиялай олиш хакида гапириш мумкин. Мутахассислик ва билишга асосланган махорат хамма масалаларни хал кила олади»,- деган эди А.С. Макаренко.
«Тарбиячи узини шундай тутиши керакки, унинг хар бир харакати тарбияласин ва хар доим у узининг нимани хохлаганлигини ва нимани хохламаслигини билиши зарур. Агар тарбиячи буни билмаса, у кимни тарбиялай олади»,- дейди А.С. Макаренко.
Укитувчининг махорати, хар кандай шароитларда хам, керакли даражадаги тарбияланганлик, ривожланганлик ва билимдонларни тарбия килувчи укув жараёнини ташкил кила олишидан иборат.
Хакикий укитувчи исталган саволга тугри жавоб топа билади, талабага узига хос йул билан якинлаша олади, уни рагбатлантирувчи фикрлар билан уни узига тортади. Бундай укитувчи уз предметини чукур билади, асослари укитилаётган фаннинг ривожланиши, келажагини билади, шулар билан бирга замонавий адабиётни, маданият ва янгиликларни, халкаро ходисаларни тахлил кила олади, у талабалари яхши курадиган оммабоп журналларни укиб боради.
Демак, уста-у хозирги замон укитиш методларини жуда яхши билувчи муаллимдир.
Муаллимлик санъати, айникса, дарсларда укитишни билишдан иборат. Тажрибали педагог тингловчиларнинг дастурий материални дарс пайтида узлаштиришларига эришади. Унинг учун уй иши билимларни мустахкамлаш, чукурлаштириш ва кенгайтириш усулидан иборат.
Махоратнинг яна бир асосий курсатгичи укувчиларни фаоллаштириш, уларнинг кобилиятларини, мустакиллигини ва талабчанлигини устиришдан иборат. Педагогик махоратнинг кейинги ташкил этувчиси-бу тарбиявий ишни укитиш жараёнида самарадор утказа олиши, укувчиларда юкори маънавият ватанпарварлик, мехнатсеварлик, мустакилликни шакллантиришдан иборат.
Укитувчининг вазифаси-укувчиларда укитиш жараёнида, мусбат хис-туйгуларни ишлаб чикишга йул топа билиш. Булар оддий усуллар булиб: унга иш методини узлаштириш, хиссий холатни яратиш, укитувчининг фаоллиги, кизик мисоллар келтириш, кучли маъноли танбехлар ва шу кабилардир. Бу каби усуллар нафакат вактинчали муваффаккиятни хосил килмасдан улар укитувчига хурматни оширади, фанга тургун ва доимий интилишни юзага келтиради.

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish