Таълим технологияси – ўқув-тарбия жараёнини янгилаш йўли билан ўқув материали, ўқув предметига педагогик ишлов бериш ва таълимнинг ташкилий шаклларини тушунамиз.
Таълим технологиясида ўқитувчи ва талаба таълим жараёнининг тенг ҳуқуқли субъектига айланади. Таълим жараёнини эса ўқитувчи ва талаба биргаликда амалга оширади.
Талабанинг билиш фаолиятини дидактик лойиҳага кўра бошқариш таълим технологиясининг педагогик асоси саналади.
Таълим технологияси бўйича қилинадиган ишлар 2 қисмдан иборат:
-
Таълим лойиҳасини тайёрлаш
-
Лойиҳани амалга ошириш
Таълим лойиҳасини тайёрлаш – бунда ўқитувчи ва талабанинг келажакда биргаликда амалга оширадиган фаолияти ётади.
Таълим лойиҳасида стандарт талаблари асосида таълим мазмуни ўрганилади. У ёки бу мавзуни ўрганишда кўзда тутилган мақсад – ўқитувчи ва талаба мақсади, тестлар рейтинг назорат босқичлари ҳам белгилаб қўйилади.
Таълим лойиҳасини амалга ошириш – ўрганилаётган мавзунинг мақсад ва вазифалари бўйича талабаларни таништириш, муаммо топшириқ, уй вазифаларини мустақил бажариш, мавзуни тўлиқ ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар бериш, мавзу бўйича маълумотлар тўплами, тўпланган маълумотлар юзасидан жорий назоратни ташкил этиш, мавзуни тўлиқ ўзлаштиришга қаратилган.
Таълимда ахборот технологиялари
Таълимда ахборот технологиялар жамиятимиз ривожланишига таъсир этувчи энг муҳим омиллардан биридир.
Ахборотли воситалар – компютер, электрон алоқа, радио, телевидениялардан фойдаланиш даражаси 2 омил билан аниқланади:
-
Ўқув жараёни учун дидактик материаллар ишлаб чиқиш
-
Дидактик материаллардан тўғри фойдаланиш
Ахборот технологиялари – бу одамларнинг билимларини ривожлантиради, имкониятларини кенгайтиради. Компютердан фойдаланиш имконияти яратилса ҳар қандай технологиянинг самарадорлиги ортади.
Ахборот технологияларининг асосини 3 та техника ютуғи ташкил этади:
-
Ахборотларни машина ўқийдиган тушунчаларда жамлаш муҳитининг пайдо бўлиши (магнит, ленталар, кинофильмлар, магнит дисклар ва ҳ.к.)
-
Ахборотни ер шарининг исталган жойи, нуқтасига вақт ва масофа бўйича чеклашларсиз етказишни таъминловчи алоқа воситалари – радио эшиттириш, телевидение, маълумотларни узатиш тармоқлари, йўлдош алоқа, телефон тармоғи ва ҳ.к.
-
Ахборотни компютер ёрдамида берилган алгоритм бўйича автоматлаштирилган ишлаб чиқиш имконини (саралаш, керакли шаклда ифодалаш, яратиш) ошириш.
Ахборот технологиялари таълим жараёнида муҳим ўрин тутади ва қуйидаги вазифаларни ҳал этишга ёрдам беради:
-
Ҳар бир одамда ўзига хос ноёб фазилатларни, қобилиятларни ривожлантиради, камолотга етказади.
-
Воқеа ва ҳодисаларни мужассам ўрганади ва улар ўртасидаги боғлиқликни таъминлайди.
-
Ўқув-тарбия жараёнларининг мазмун, шакл ва методларини диалектик равишда янгилайди.
Ахборот технологияларини жорий этиш билан юзага келадиган қуйидаги муаммолар муҳим:
-
Техник муаммолар
-
Дастур муаммолар
-
Тайёргарлик муаммолари
Do'stlaringiz bilan baham: |