Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих ва юридик факултети


Жалолиддин Румийнинг маънавий меъроси



Download 65,29 Kb.
bet2/6
Sana18.12.2022
Hajmi65,29 Kb.
#890458
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
FALSAFA MUSTAQIL ISH (2)(1)

1.1. Жалолиддин Румийнинг маънавий меъроси
Румий асарлари жаҳоннинг кўп тилларига таржима
қилинган, «Маснавий маънавий» ва «Фиҳи мо фиҳий»
нинг усмонли туркча таржималари мавжуд. Иқтидорли
ёш олим Улуғбек Абдуваҳоб ташаббус ва ғайрат кўрсатиб, «Фиҳи мо фиҳий»ни туркчадан ўзбекчага таржима қилди, Бу Шарқ тафаккурига ташна ўзбек китобхонларига ноёб бир туҳфадир.
«Фиҳи мо фиҳий» — Жалолиддин Румийнинг илоҳиёт, тасаввуф, ҳаёт ва борлиқ ҳақидаги қайдлари, дўстлари ва суҳбатдошлари даврасида айтгаи фикрлари,
баҳс-мунозараларда пайдо бўлган мулоҳаза — муқоясалари тўпламидан ташкил топган бир асардир. Бу китобни «Муиниддин Парвона» китоби ҳам дейишади. Сабаби: унда Амир Парвона номи кўп марта тилга олиб ўтилганидир.
Чунки Муиниддин Парвона Мавлоно Жалолиддин Румийнинг мухлисларидан бўлиб, Мавлоно билан қилган суҳбатларини ёзиб жамлаган. Бундан ташқари, китобга Румийнинг дўстлари ва шогирдлари Ҳисомиддин Чалабий, Соҳиб Фахриддин, Амир Бадриддин Гуҳартот, Отабек Султон Алоиддин, Тожиддин Мўътазз Хуросоний, ўғли Султон Валад билан бўлган суҳбатларда айтган гаплари ҳам киритилган.
«Фиҳи мо фиҳий» содда форс тилида ёзилган асар, улуғ муаллиф «Маснавий маънавий»даги ҳадис ва оятлар, ҳикоят ва тамсилларга ўралган, ўта мураккаб бир фалсафий муҳакамалар асосига қурилган фикрларини бу ерда равшан ва содда қилиб тушунтириб берган.
Асарни ўқир эканснз, улуғ ва ноёб бир тафаккур хазинаси устидан чиққандай бўласиз. Саратонда саҳрода толиқиб, ташна қолган одам шарқираган булоқни кўрганда қандай хурсанд бўлса, мусаффо чашма сувидан ичиб қанчалик роҳатланса, маънавиятга ташна одам ҳам Румий асарини ўқиб шундай туганмас ҳузур топади. Бунда жуда кўп масалалар устида баҳс боради: тажрид ва тавҳид, сурат ва маъно, таваккул ва иттиҳод, ғайб асрори ва ладуний илмлари моҳияти ва яна қанчадан қанча муаммолар ёритилади. Энг муҳими шуки, Румий мураккаб сўфиёна мулоҳазаларни оддий турмуш тафсилотлари билан тушунтириб беради, интиҳосиз қудратга эга инсон ақлининг, руҳиятининг мўъжизаларини ҳайратомуз бир тарзда намойиш этади. Румий минг йиллар давомида тўпланиб келган Шарқ фалсафасива ҳикмати, исломий ҳақиқатларни омухта этолган, тасаввуф ва фалсафани қўшиб, инсон руҳи диалектикасини очган улуғ мутафаккирдир. Унинг қарашларида бирор бир мутаассиблик, кўр-кўрона ақидапарастлик намунасини кўрмайсиз. У тийрак ва ҳушёр кўз билан дунёга назар солади, инсонни қандай бўлса , шундай олиб ўрганади, инсон қалби тўридаги энг нозик, энг инжа, энгяширин сирларни ошкор этади, руҳимиз иқлимларидаги ўзимиз сезмаган қонуниятлар, заруриятларни кўрсатиб беради. Шу боис «Фиҳи мо фиҳий»ни ботиний илмлар баённомаси, ўз-ўзини, ўзликни ва илоҳни таниш китоби деб айта оламиз.
Мавлоно Румий одамни тадқиқ этади, унинг табиати ва интилишларини кузатади, ботиний жилолар ва сурилишлар, қалб силжишларини қидириб топади. Инсоннинг иймон гавҳари, буюклиги баробарида, нуқсонлари — нафси, ҳирси оҳибатида келиб чиқадиган ёвузликларни таҳлил зтиб, булардан қутулиш, покланиш йўллари, фазилатини баён этади.
Жалолиддин Румийнинг “Маънавий Маснавий” асари етти аср мобайнида ғарбу-шарқ олимлари ўртасида турли баҳсу мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда. Жаҳон мутафаккирлари томонидан Румийга башарият шоири деб тасниф берилиши, унинг “Маснавий” асари эса Қуръондан кейин турувчи китоб, тасаввуф қомуси, маънавият денгизи ёки дунё китоби деб баҳоланишиёқ бу асарнинг қадри ва нуфузи нечоғлигидан далолатдир.

Совет даврида мистик шоир деб қораланган ва ўрганилмаган Жалолиддин Румий ижодига, хусусан унинг “Маънавий маснавий” асарига бугун Ўзбекистонда жиддий муносабат шаклланмоқда. Маснавийнинг шеърий ва шарҳий таржимаси ҳам нашрдан чиққан.


Румий шеърияти шарқ шеъриятининг энг юксак чўққиси ҳисобланади. Румийга ўхшаб инсон қалбини тадқиқ қилган, инсон руҳияти, инсоннинг маънавий кучини шеъриятда ифодалаган шоир ғарбу-шарқда кам топилишини айтишади мутахассислар.

Aдабиёцҳунос олим Иброҳим Ҳаққул:


“Румий шеъриятининг ўзига хос бир жиҳати шундан иборатки, сиз биринчи навбатда ўзингизда инсонга ишончни мустаҳкамлайсиз. Ва инсоннинг илоҳийлигини Румий жудаям теран тарзда очиб беради. Румий шеъриятининг қуёши - Ишқ. Инсонни бир ҳақиқат, ёки инсонни бир Ишқ атрофида бирлаштириш болса агар, Румийнинг шеърияти шу ишни амалгам ошира олади. Биз айтамиз, комил инсон бўлиш учун тасаввуфни билиш керак, динни билиш керак, фалсафани билиш керак, тарихни ва ҳоказо. Шуларни ҳаммасини Румий ўз ижодида синтезлаштирган. Инсонни Румий шеърияти адашишлардан, юзакиликлардан, саёзликлардан, ҳар турли маҳдудликлардан халос қилади. Шу учун бу қанча тарихий шеърият бўлса, худди шунча замонавий шеърият.”
Жаҳон маданиятидаги енг буюк ёдгорликлардан бири ҳисобланган Жалолиддин Румийнинг “Маънавий маснавий” куллиёти тўлиқ 6 дафтардан, аниқроғи 54 минг мисрадан иборат бўлиб, у мавлоно томонидан 10 йил мобайнида ёзиб тугатилган.
Хўш, Румий “Маснавий”сида нима ифодаланганки, етти асрдан ортиқ вақт ўтса ҳам, у ҳақдаги мулоҳазаю мунозаралар ҳамон тугалланмай давом етмоқда?
“Ман бандаи Қуръонам агар жон дорам,
Ман хоки раҳи Муҳаммади мухторам.
Гар нақл кунад жуз ин кас аз гуфторам,
Безорам аз ў, ва зин сухан безорам.”

У киши айтадиларки: “Маснавийи мо дўкони ваҳдат аст, ғайри воҳид ҳар чи бини он бат аст” деган. Масалан, “Бизнинг Маснавиймиз бу ваҳдат дўкони, агар сен шу дўконда ваҳдатдан бошқа нарсани кўрсанг, билгинки у бутпарастликдир. Демак бу дўконда ваҳдатдан бошқа ҳеч нарса йўқ. Яъни, “Маснавий” бошдан-оёқ худонинг ягоналиги ва иймон масалаларини атрофлича инкишоф этади, кашф этади. У қайси ривоятга мурожаат қилмасин, ваҳдат ғоясига келиб тақалади. Унинг назарида “Маснавий”нинг ўзак масаласи – иймон масаласи”, - дейди шоир Aсқар Маҳкам.


«Ичингдаги ичингдадир» машҳур мутасаввиф Мавлоно Жалолиддин Румийнинг турли мажлисларда билдирган ўтлуғ фикрларидан таркиб топган. Сиз ушбу рисолани ўқиб, инсон ва олам, онг ва борлиқ, инкор ва исбот, хаёл ва амал сингари фалсафий тушунчаларнинг асл моҳиятини англайсиз. Ва, ҳамма нарса Ўзингизда, ҳамма нарса Ўзингиздан эканлигига яна бир бор иймон келтирасиз.
«Ичиндаги ичиндадур» асари улуғворлик ва соддаликнинг бир макону бир замонда сиғишиб яшашининг гўзал намунасидир. Албатта, комил инсон — авлиёлик асрори ҳақида кўплаб олиму фузалоларнинг хилма-хил асарлари мавжуд. Лекин уларнинг айримларини мутолаа қиларканмиз, ўзимизни худди эртак ўқиётган боладек сезамиз. Чунки уларда тасвирланган авлиё ёки комил инсон гўё осмонда учиб юрган эркин қушчаю, сизу биз зиндонда — темир панжарадан уни умидсизлигини кузатиб ётган махбус. Қушнинг озодлигидан, чарх уриб айланишидан, бахтидан махбусга не наф? Қайтага у ана шундай ҳур парвози билан бу бечоранинг ўз ҳолига кўникиб кетишига тўсқинлик қилиб, изтиробини орттиради, холос. Румийда эса ундай эмас. Румий шоҳу гадога ҳам, олиму авомга ҳам бирдек хитоб қилади. Ва ҳар кимнинг қаршисига ўз ҳикматларидан бир кўприк ташлаб, бошқалар нима деса деяверсин, лекин сенинг ҳам бу йўлдан ўтишга ҳаққинг бор, ки сен ҳам ундан ўтишга муносиб ва қодирсан, фақат ғайрат қил-да, кел!» дейди гўё. Бошқача айтсак, Жалолиддин Румийнинг «Ичиндаги ичиндадур» асари инсонлик ва илоҳийлик ўртасига қўйилган мустаҳкам кўприкдир.

МAВЛОНО ЖAЛОЛИДДИН РУМИЙ ҲИКМAТЛAРИ



    • Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади.

    • Эй, дил! На битмас хазинасан, на давосиз дард.

    • Минг йил ўқисаму, мендан «нимани билдинг», деб сўрасалар, «ҳаддимни билдим» дейман.

    • Дедиларки, кўздан йироқ кўнгилдан йироқ. Дедимки, кўнгилдаги кўздан йироқ бўлса не наф?

    • Ишқ азоби тортмаган юрак ё телбанинг, ё мурданинг юрагидир.

    • Эй, ёр! Биз ишқ узумининг шингиллари едик-ку! Бошқа шишаларга шароб бўлибмиз, бошқа хаёлларда ҳароб бўлибмиз.

    • Гулнинг гўзаллиги уруғидан; инсоннинг ҳусни еса қалбидандир.

    • Одамлар суратини безаса, сен сийратингни беза. Одамлар бошқалар айбидан сўз очса, сен ўз қусурингни ўйла.

    • Модомики, ҳамманинг гуноҳини бекитолмайсан, ўз кўзингни юмиб қўя қол.

    • Дили ва тили бир бўлмаган инсон юз тилни билса ҳам тилсиз саналгай.

    • Бизни билган билади, билмаган ўзи билади.

    • Дўст деб аччиқ гапирганга эмас, аччиқни ширин гапирганга айтилади.

    • Дунё тузоқдир, дони ҳою-хавасдир.

    • Гўзал кунлар келишини кутма. Унга томон бормоғингни унутма.

    • Китоб ўқишдан олдин ўзимизни ўқишни ўрганайлик.

    • Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон. Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон.

    • Ғайратинг қанотингдир.

    • Адолат дарахтни суғормоқ, зулм эса тиканга сув тўкмоқдир.



Download 65,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish