Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро мухандислик технология институти


  1.1.2.Углеводород газларининг технологик келиб чикиши



Download 2,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/64
Sana13.07.2022
Hajmi2,68 Mb.
#784517
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   64
Bog'liq
tabiij gazni past haroratli fraktsiyalash texnologiyasida propan

 


15 
1.1.2.Углеводород газларининг технологик келиб чикиши. 
Барча углеводород газларини уларнинг келиб чиқиши бўйича иккита 
катта гуруҳга бўлиш мумкин: 
бирламчи
ва 
иккиламчи
углеводород газлари 
(
УГ
). 
Бирламчи УГ
-бу газлар ўз навбатидаер остидан, яъни қатламдан 
олинади. Улар қатламда жойлашиши бўйича табиий ва йўлдош УГ ларига 
бўлинади.
Табиий УГ-
лари иккига бўлинади: Газ конидан олинадиган (ГК), 
таркиби жиҳатидан енгил газлар (метандан то бутангача) ва газоконденсат 
конидан олинган (ГКК), яъни кондан конденсацияланган ҳолда чиқадиган 
оғир газлар (оғир углеводородларнинг миқдори 5 дан 400% гача). 
Йўлдош УГ
-лари бу газлар нефт конидан нефт билан биргаликда 
чиқади, шунинг учун бу газларни йўлдош углеводород газлари дейилади. 
Иккиламчи УГ
-улар енгил углеводородлар хисобланиб, асосан 
нефтни термокаталитик қайта ишлаш жараёнларида ҳосил бўладилар. 
Одатда уларнинг таркиби метандан то пентангача бўлиб, тўйинган ва 
тўйинмаган УГ ларига бўлинади. 
Тўйинган УГ
-
бу газлар нефтни бирламчи қайта ишлаш жараёнларида 
ва ортиқча водород босимида кечадиган каталитик (гидрокрекинг, 
гидротозалаш, изомеризация, каталитик риформинг) жараёнларида ҳосил 
бўлиб, таркиби тўйинган углеводородлардан ташкил топган бўлади. 
 
Тўйинмаган УГ
-бу газлар водород гази танқислиги билан кечадиган 
термодеструктив (каталитик крекинг, терминг крекинг, кокслаш, пиролиз) 
жараёнларида ҳосил бўлиб, таркибини асосан олефин углеводородлари 
сақлаган тўйинмаган углеводород газлари ташкил этадилар. 
Газ ва газоконденсатлар тавсифи. 
Газ 
конларидан олинган газ ёнилқилари таркибида кўпинча 
углеводородларнинг анча оқир фраксиялари мавжуд бўлади, улар газ 
босими ортганда ва қарорати пасайганда осон суюқланади. Газ 
конденсатлари деб аталмиш ушбу фраксиялар нефтдан олинадиган 


16 
стандарт суюқ ёнилқилаð ўрнида, мазкур ёнилқилар камёб бўлганда ёки 
иқтисодий мулохазаларга кўра ишлатилиши мумкин.[8] 
Ўрта Осиё газ конларидан олинадиган 1м
3
газнинг таркибидан 15-170 
см
3
суюқ газ конденсатлари олинади. Албатта, газ конденсатларини 
ИЁДларни деярли қайта ўзгартирмаган ҳолда қўллаш мақсадга мувофиқ, 
бўлади. Газ конденсатларини қўллаш двигателнинг техник-иқтисодий 
кўрсаткичларини суюқ ёнилқиларга нисбатан пасайтирмаслиги лозим. Газ 
конденсатларининг муҳим томони ишлаб чиқаришнииа арзонлиги, 
сақлаганда хоссаларининг ўзгармаслиги, хусусиятлари ва таркибининг 
доимийлигидадир. Ўрта Осиё мазкур ёнилқиларни энг кўп этказиб 
берадиган минтақа бўлиб, нафақат ўз талабларини, балки Урал, 
Қозоқистон ва Марказий ҳудудларни ҳам таъминлайди. Турли конлардан 
олинадиган газ конденсатларининг таркибида учқун билан ёндириладиган 
ИЁД талабларига жавоб берадиган энгил газ конденсатлари ва дизелларда 
қўллаш мумкин бўлган оқир газ конденсатлари мавжуд бўлади. Ўрта Осиё 
регионига мансуб бўлган бу икки туркум газ конденсатларининг баъзи бир 
хусусиятларини кўриб чиқамиз. хар икки туркум учун умумий жихатлари 
шуки, газ конденсатлари таркибида чексиз бирикмалар мавжуд эмас ва 
улар ароматик, нафтен хамда парафинли углеводородлардан таркиб 
топган. 
Енгил газ конденсатлари Муборак, Газли, Учқир ва бошқа конлардан 
олинади. Улар бензинларга нисбатан паст қароратда қайнай бошлайди, бу 
ўз навбатида ички ёнув двигателларини ИЁД таъминлаш тизимида бўр 
тиқинлари пайдо бўлишига мойилликни кучайтиради.Бироқ махсус 
тадқиқотлар шуни кўрсатадики, замонавий ички ёнув двигател (ИЁД) 
ларнинг таъминлаш тизимида бўр тиқинлари хосил бўладиган харорат 
машиналарнинг Ўрта Осиё шароитларида ишлаганида юзага келувчи 
одатдагиқийматдан бироз юқори бўлар экан. 


17 
Газ 
конденсатлари 
унча 
юқори 
бўлмаган 
антидетонацион 
хусусиятларга эга бўлиб, уларнинг октан сони 54-58 оралиқида бўлади. 
Бироқ, ТэС қўшиш ҳисобига газ конденсатларининг октан сонини ўрта 
сифатли бензинларникига тенглаштириш мумкин. Газ конденсатларини 
юқори октанли бензинлар билан аралаштириб, уларнинг детонацияга 
чидамлилигини замонавий ИЁДлар талаб қилинадиган даражагача 
ошириш мумкин. Бу ҳолда газ конденсатларидан фойдаланиш соф 
бензинга бўлган талабни 50-60 % камайтиради. Газ конденсатларининг 
қовушоқлиги бензинларникига яқин бўлганлиги учун ИЁД таъминлаш 
тизимини конструктив жиқатдан ўзгартириш талаб қилинади. Махсус 
тажрибалар енгил газ конденсатларининг этарли даражада барқарор 
эканлигини ҳамда уларни сақлаш пайтида исрофлар (буғланиш туфайли) 
юқори эмаслигини кўрсатди. 4-жадвалда газ конденсатларининг баъзи 
хоссалари келтирилган. 
Оғир газ конденсатлари Республикамизнинг қатор газ конларидан 
олинади. Тажрибалар шуни кўрсатадики, уларда дизел ёнилқисига 
қараганда енгил фраксиялари кўпроқ экан. Бу жиҳат дизелнинг ишга 
тушиш хусусиятларини яхшилаши ва ўз-ўзидан алангаланишигача бўлган 
даврда ёниш камерасида буғланишни жадаллаштиришга олиб келиши 
керак. Шу билан бирга, смолали қолдиқлар, ишлатилган газларда тутун 
қосил қиладиган оғир фраксиялар миқдори мазкур газ конденсатларида 
стандарт га қараганда сезиларли даражада кам бўлади ва у дизел 
хусусиятларига ижобий таъсир кўрсатади.

Download 2,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish