16.5. Ер ости газ саклаш иншоотларидаги коллекторларнинг таснифи Ер ости коллекторлари майдони буйича хар хил булади. Уларнинг энг кичик майдони 20,2 га ва энг каттаси эса 10100 га тенг. Энг кичик сунъий ер ости газ ншоотига 20 млн. м3 энг каттасига 2,97 млрд. м3 газ жойлашади.
Ғоваклиги 15% бўлган қатлам энг яхши коллектор ҳисобланади. Катламларнинг ўтказувчанлиги 112 дан 629 миллиардгача ўзгариб туради. Қатламларнинг 300-600 м чуқурликда жойлашиши энг қулай хисобланади. Илмий ишларнинг маълумотларига қараганда ер ости газ сақлаш иншоотлардаги коллекторларнинг асосий қисмини кумтош, оҳактош ва уларнинг линзалари, қат-қатланган қатламлари ташкил килади. Айрим ҳолларда қумтош линза ғоваклари бўшликларидаги сувни ҳайдаш йўли билан ер ости газ сақлаш иншоотини қуриш мумкин. Линза бўшлигидаги ғовак сувларининг бир қисмини қудуқ орқали, қолган қисмини насос ёрдамида ер юзига хайдалади.
Шундай қилиб ер ости сақлаш иншоотларидаги коллекторларнинг характерига қараб қуйидагича хулоса қилиш мумкин:
а) коллекторларнинг асосий қисми қумтош ва охактошлардан ташкил топ ган;
б) коллекторларнинг кўпчилик қисми антиклинал ва моноклиналларга жойлашган;
в) таглик (подошвенный) сувлари булган ер ости сақлаш иншоотларида босимнинг пасайиши натижасида қудуқда сувнинг фаввораланиши кузатилади.
16.6. Ер ости газ саклаш иншоотларинингжоилашиш шароитлари Ер ости газ сақлаш иншоотларини қуриш учун мулжалланган ер ости коллекторлари истеъмол килиш жойига ёки магистрал газопровод трассасига якинроқ жойларга жойлаштирилади. Масалан, АҚШ да газ истеъмол қилиш жойидан 300 км масофада жойлашган ер ости газ сақлаш иншоотлари мавжуд. Айрим холларда магистрал газопровод трассаларида ер ости газ сақлаш иншоотларини қуриш мақсадга мувофик. Магистрал газопроводларнинг узунлиги қанча узун бўлса, ер ости газ сақлаш иншооти газ истеъмол қилиш жойидан узоқзашали.
Ер ости газ сақлаш иншоотларининг фойдали хажми хамма газ миқдорининг жойлашишига етарли бўлиши керак. Лекин, табиий шароитларда хамма вақт ҳам ер ости газ саклаш иншоотларининг хажми қатлам шароитидаги газ хажмига туғри келавермайди. Айрим холларда тугатилаётган газ конларида ер ости газ сақлаш иншоотларини ташкил килиш жараёнида газларнинг хажми талаб қилинган хажмига нисбатан ошиб кетади. Бу эса ер ости газ сақлаш иншоотларининг ишлаш шароитига боғлик.
Фасл учун талаб қилинган газ миқдори олингандан кейин, ер ости газ сақлаш иншоотида маълум ҳажмда газ сақланиб қолади. Буфер гази ер ости газ сақлаш иншоотининг ишлаши учун босим ҳосил қилади ва сувнинг харакатини камайтиради. Шунингдек, газ таркибининг ўзгаришинп ва сақлаш жараёнида гидратларнинг ҳосил бўлишини бартараф қилади ва ишлатиш қудуқларининг сонини камайтиришга имкон беради. Натижада газларни сақлаш харажатлари кескин камаяди. Одатда, ер ости газ сакдаш иншоотларидаги газларнинг хажми 20*106 дан 2.97*106 нм3 гача булиши мумкин.
Муаммоли саволлари Ер ости газ саклаш иншоотларининг кандай турларини биласиз?
Ер ости газ саклаш иншоотларининг вазифаси иимадан иборат?
Газларни саклашнинг зарурияти нимадан иборат?
Суюлтирилган газларни саклашнинг кандай усулларини биласиз?
Ер ости газ саклаш иншоотлардаги коллекторлар кандай таснифлаиади ?
Ер ости газ саклаш иншоотлари кандай жойдаштирилади?
Ер ости газ сакдаш иншоотлари га талаб килинадиган босимлар микдори кандай аникланади?