Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти олий таълимнинг 5542000 – «Нефт ва газ конларини ишга тушуриш ва улардан фойдаланиш»


Ер ости газ саклаш иншоотларидаги коллекторларнинг таснифи



Download 9,63 Mb.
bet47/48
Sana12.07.2022
Hajmi9,63 Mb.
#781737
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48
Bog'liq
Gaz va gazkoncensat

16.5. Ер ости газ саклаш иншоотларидаги коллекторларнинг таснифи
Ер ости коллекторлари майдони буйича хар хил булади. Уларнинг энг кичик майдони 20,2 га ва энг каттаси эса 10100 га тенг. Энг кичик сунъий ер ости газ ншоотига 20 млн. м3 энг каттасига 2,97 млрд. м3 газ жойлашади.
Ғоваклиги 15% бўлган қатлам энг яхши коллектор ҳисобланади. Катламларнинг ўтказувчанлиги 112 дан 629 миллиардгача ўзгариб туради. Қатламларнинг 300-600 м чуқурликда жойлашиши энг қулай хисобланади. Илмий ишларнинг маълумотларига қараганда ер ости газ сақлаш иншоотлардаги коллекторларнинг асосий қисмини кумтош, оҳактош ва улар­нинг линзалари, қат-қатланган қатламлари ташкил килади. Айрим ҳолларда қумтош линза ғоваклари бўшликларидаги сувни ҳайдаш йўли билан ер ости газ сақлаш иншоотини қуриш мумкин. Линза бўшлигидаги ғовак сувларининг бир қисмини қудуқ орқали, қолган қисмини насос ёрдамида ер юзига хайдалади.
Шундай қилиб ер ости сақлаш иншоотларидаги коллектор­ларнинг характерига қараб қуйидагича хулоса қилиш мумкин:
а) коллекторларнинг асосий қисми қумтош ва охактошлардан ташкил топ ган;
б) коллекторларнинг кўпчилик қисми антиклинал ва моноклиналларга жойлашган;
в) таглик (подошвенный) сувлари булган ер ости сақлаш иншоотларида босимнинг пасайиши натижасида қудуқда сув­нинг фаввораланиши кузатилади.
16.6. Ер ости газ саклаш иншоотларинингжоилашиш шароитлари
Ер ости газ сақлаш иншоотларини қуриш учун мулжаллан­ган ер ости коллекторлари истеъмол килиш жойига ёки магис­трал газопровод трассасига якинроқ жойларга жойлаштирилади. Масалан, АҚШ да газ истеъмол қилиш жойидан 300 км масофада жойлашган ер ости газ сақлаш иншоотлари мавжуд. Айрим холларда магистрал газопровод трассаларида ер ости газ сақлаш иншоотларини қуриш мақсадга мувофик. Магис­трал газопроводларнинг узунлиги қанча узун бўлса, ер ости газ сақлаш иншооти газ истеъмол қилиш жойидан узоқзаша­ли.
Ер ости газ сақлаш иншоотларининг фойдали хажми хамма газ миқдорининг жойлашишига етарли бўлиши керак. Лекин, табиий шароитларда хамма вақт ҳам ер ости газ саклаш ин­шоотларининг хажми қатлам шароитидаги газ хажмига туғри келавермайди. Айрим холларда тугатилаётган газ конларида ер ости газ сақлаш иншоотларини ташкил килиш жараёнида газларнинг хажми талаб қилинган хажмига нисбатан ошиб кетади. Бу эса ер ости газ сақлаш иншоотларининг ишлаш шароитига боғлик.
Фасл учун талаб қилинган газ миқдори олингандан кейин, ер ости газ сақлаш иншоотида маълум ҳажмда газ сақланиб қолади. Буфер гази ер ости газ сақлаш иншоотининг ишлаши учун босим ҳосил қилади ва сувнинг харакатини камайтира­ди. Шунингдек, газ таркибининг ўзгаришинп ва сақлаш жараёнида гидратларнинг ҳосил бўлишини бартараф қилади ва ишлатиш қудуқларининг сонини камайтиришга имкон беради. Натижада газларни сақлаш харажатлари кескин камаяди. Одатда, ер ости газ сакдаш иншоотларидаги газларнинг хажми 20*106 дан 2.97*106 нм3 гача булиши мумкин.
Муаммоли саволлари

  1. Ер ости газ саклаш иншоотларининг кандай турларини биласиз?

  2. Ер ости газ саклаш иншоотларининг вазифаси иимадан иборат?

  3. Газларни саклашнинг зарурияти нимадан иборат?

  4. Суюлтирилган газларни саклашнинг кандай усулларини биласиз?

  5. Ер ости газ саклаш иншоотлардаги коллекторлар кан­дай таснифлаиади ?

  6. Ер ости газ саклаш иншоотлари кандай жойдаштирилади?

  7. Ер ости газ сакдаш иншоотлари га талаб килинадиган босимлар микдори кандай аникланади?


Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish