Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
2017-2021 yillarda maktabgacha ta’lim tizimini yanada
takomillashtirish
chora
tadbirlari
to’g’risida.O’zbekiston
Respublikasi Prezidentining PQ-2707-sonli qarori.2016 yil 29
dekabr.
2.
O’zbekiston Respublikasi Maktabgacha ta’lim tizimini 2030
yilgacha rivojlantirish Konsepsiyasini tasdiqlash to’g’risida.
O’zbekiston Respublikasi Prezidentining PQ-4312-sonli qarori.
2019 yil 8 may.
4. Sodiqova Sh. Maktabgacha pedagogika. T.: “Fan va
texnologiya”, 2012.
168
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ЁШИДАГИ БОЛА
ШАХСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА
ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
БухДу мактабгача таълим йўналиши 2-босқич магистри
З.Қурбонова
Аннотация.Ушбу мақолада мактабгача тарбия ёшидаги
болаларни мактабга тайёрлаш,адаптация қилиши ҳақида ва
бола ривожланишида дастлабки билим олиши туғрисида ҳар
бир оила ва жамият билиши зарур бўлган муҳим авсиялар
келтирилган.
Калит сўзлар: мактабгача таълим, технология, таълим,
адаптация.
Аннотация: В данной статье содержатся важные
рекомендации, которые должна знать каждая семья и
общество по вопросам подготовки, адаптации и раннего
развития дошкольников.
Ключевые слова: дошкольное образование, технология,
воспитание, адаптация.
Abstract. This article contains important recommendations that
every family and society should know about the preparation,
adaptation and early development of preschool children.
Keywords: preschool education, technology, education,
adaptation.
Ҳозирги кунда мактабгача ёшдаги болаларни мактабга
тайёрлаш янги омилларни излаш, топиш, тажриба-
синовлардан ўтказиш асосида амалга ошириш заруриятини
талаб этмоқда. Мактабга тайёрлашда болаларнинг руҳий
тайёргарлиги, жисмонан соғлом бўлиши, мулоқотга кира
олиши, сўз бойлигини (захирасини) бойитиш, бошланғич
элементар математик тушунчаларга эга бўлиши, ёзишга
бошланғич
тайёргарлик,
айрим
сўзлар
туғрисида
тасаввурларни билиши мухим роль ўйнайди. Айниқса 3-6
ёшли боланинг ахборотга эхтиёжи кўпдир. Бу борада таълим
муассасаларида тарбияланаётган барча болалар учун
ижтимоий адаптация муаммоси муҳим ахамиятга эга.
Ҳозирги вақтда боланинг кўникиш имкониятларини ошириш,
169
унинг ижтимоий алоқаларини кенгайтириш бола шахсининг
шаклланиши учун ниҳоятда катта аҳамият касб этмокда.
Адаптация (лот. adaptatio — мослашув) -организмнинг,
масалан, сезги аъзоларининг атроф-муҳит шароитларига
мослашиши, кўникиши. Бошқача айтганда, организмнинг
ташқи муҳит билан адекват алоқалари шаклланиши
хусусиятидир.
Бола туғма юриш-туриш шаклларига эга эмас ва у ижтимоий
мухитда ривожлана бориб уч асосий компонентни: худуд
(нарса-пред-метлар, улардан фойдаланиш воситалари), вақт
(кундалик тартиб) ва муомала шаклларини ўзлаштиради.
Демак, бола туғилишданоқ унинг фаоллиги «бола-катталар»
муносабатлари ичида тартибга солинади.
Ижтимоий педагог болаларнинг кўникиш даражасини
аниқлаши учун қуйидаги таснифга таяниши лозим:
1. Енгил адаптация - боланинг юриш-туриши 10-15 кун ичида
меъёрий ҳолатга қайтади. Бола МТМ (мактабгача таълим
муассаси)га қатнай бошлаганидан сўнг бир ой ўтгач, ўзини
меъёрда тута бошлайди.
2. Ўрта адаптация - боланинг юриш-туриши ёки эмоционал
ҳолатидаги ўзгаришлар 15-30 кун ичида меъёрий ҳолатга
қайтади. Агар аввал унда озиш кўзатилган бўлса, кейинчалик
у ўз вазнини тиклаб олади. МТМга қатнай бошлашидан бир
ой мобайнида бир маротаба енгил касалликка чалиниши ва 7-
10 кун МТМга келмаслиги мумкин.
3. Оғир адаптация шунда намоён бўладики, болаларда тез-тез
қайтадан касал бўлиш кўзатилади ва у касалликлар баъзи
ҳолларда жиддий тус олиши мумкин (бронхит, пневмония).
Бу ҳолатда адаптация бир ойдан зиёд вақтга чўзилади,
ривожланиш ва соғлик кўрсаткичларида нохуш ҳолатлар ҳам
намоён бўлади.
Адаптациянинг нохуш ҳолатларини максимал бартараф этиш
учун ижтимоий педагог 9 ойликдан 1,5 ёшгача бўлган
болалар микроижтимоий муҳитдаги ўзгаришларни оғир
ўтказишларини инобатга олиши лозим. Шунингдек,
адаптация жараёнини оилавий тарбиянинг қуйидаги
камчиликлари хам оғирлаштириши мумкин:
• нотўғри овқатланиш;
170
• болани нотўғри белаш;
• салбий одатлар;
• ёшига мос келмайдиган кўникмалар.
Ижтимоий педагог фаолияти уч боскичдан иборат бўлиши
керак:
Ташхис
Тайёрлов
Амалиёт
Мактабгача таълим муассасаларида давлат талабалари
асосида мактабгача таълим
муассасалари тарбиячи-
педагоглари ва таълим муассасаси психолик врачлари
томонидан ижтимоий-гигиеник жиҳатларга бағишланган
ишларда эмизикли ва мактабгача ёшдаги болаларнинг
адаптация даврида бир қатор муҳим параметрларни, яъни
касалланиш,
юриш-туриш,
рухий
ривожланишидаги
ўзгаришларни эътиборга олиш кераклиги таъкидланади.
Биринчи босцич патронажи харитаси:
Маиший шароитлари:
Бедорлик вақти:
Овқатланиш:
Уйқу:
Боланинг ривожланиш ва дастлабки билим олиши туғрисида
ҳар бир оила ва жамият билиши зарур бўлган муҳим
тавсиялар:
• Ҳаётнинг дастлабки 8 йили, айниқса дастлабки 3 йили
мобайнида бола оладиган ғамхўрлик ва диққат-эътибор
ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг бутун ҳаётига
таъсир кўрсатади.
• Гўдаклар ҳаётининг дастлабки лахзаларидан бошлаб,
ўрганишни бошлайдилар. Улар мехр-мухаббат, алоҳида
диққат-эътибор ва бунга қўшимча равишда тўйимли
овқатланиб, туғри парвариш қилинсалар, тез ўсиб улғаядилар
ва билимларни тез ўзлаштирадилар.
• Мураббийлар болалар томоша қилишлари, эшитишлари,
ушлаб кўришлари ва ўйнашлари учун уларга янги ва
қизикарли
нарсалар
бериб,
ўсиб-улғайишлари
ва
ўрганишларида ёрдам беришлари мумкин.
171
• Гўдаклар ва ёш боларни ўзок вақт қаровсиз қолдириб
бўлмайди. Бу уларнинг жисмоний ва ақлий ўсиб-улғайишини
секинлаштиради.
• Қиз ва ўғил болалар озиқ-овқат, диққат-эътибор,
ғамхўрликка тенг миқдорда мухтож бўладилар. Болалар
бирор нарса қилишни ўрганаётган ва янги сўзларни
айтаётганларида уларнинг ҳаммасини рағбатлантириш ва
мақташ зарур.
• Боланинг жисмоний ва ақлий ўсиб-улғайиши қоникарсиз
бўлса, ота-оналар шифокорга маслахат сўраб мурожаат
қилишлари зарур.
• Боланинг дастлаб ўз она тилини ўргатиб, уларнинг
мушоҳада юритиш ва фикр мулоҳазаларни ифода этиш
қобилиятларининг камол топишига ёрдам бериш мукин.
Болалар тилни қўшиқлар, оилавий вокеа-ҳодисалар, шеърлар
ва турли ўйинлар воситасида тез ва осон ўргандилар.
• Барча болалар ривожланганлик даражасига мувофиқ турли
ўйинчоқлар ўйнашлари керак. Дўкондан сотиб олиган
ўйинчоқлар билан бир қаторда сув, қум, картон қутилар,
тўртбурчак шаклдаги ёғоч бўлаклари, ўйинчоқ идишлар ва
қопқоқлар ҳам яхши восита бўлиб хизмат қилади.
Юқopидaги тaвcиялapни aмaлий фaoлиятдa тapбиячи вa oтa-
oнaлap
ҳaмкopликдa
aмaлгa
oшиpcaлap,
бoлaнинг
ижтимoийлaшyви вa мaънaвий-жиcмoний pивoжлaнишигa
ижoбий тaъcиp этaди. Haтижaдa ўзимиз opзy қилгaн coғлoм
бoлaлapни тapбиялaб, coғлoм жaмият қypишгa ўз ҳиccaмизни
қўшган бўлaмиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |