19
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ СИФАТ ВА
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ
Гулшода Каримова, Бухоро вилоят мактабгача таълим
бошқармаси бошлиғи ўринбосари
Маълумки, мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилмасдан аввал
тизимда замонавий дастурлар жорий этилмаган, болаларни
мактабга тайёрлаш бўйича муқобил, мослашувчан моделлар етарли
даражада ривожланмаган, тараққий этган мамлакатлар сингари
ижтимоий, шахсий, ҳиссий, нутқий, математик, жисмоний ва
ижодий
ривожлантириш,
атроф-муҳит
билан
танишувга
йўналтирилган махсус давлат таълим дастурлари татбиқ
қилинмаган эди. Давлат мактабгача таълим муассасаларида
фаолият юритаётган педагог кадрларнинг аксарияти ўрта махсус
маълумотга эга бўлиб, болаларни мактаб таълимига талаб
даражасида тайёрлаш имконини бермас эди.
Мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш
ва амалга ошириш, болаларни мактабгача таълим билан босқичма-
босқич
тўлиқ
қамраб
олишни
таъминлаш
мақсадида
Президентимизнинг 2017 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим
тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида“ги фармони билан Мактабгача таълим вазирлиги
ташкил этилди.
Бу давр мобайнида соҳада ўн йилликка тенг улкан ўзгаришлар,
изчил ислоҳатлар амалга оширилди. Буни биргина Бухоро вилояти
мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.
2017 йилда вилоятда мактабгача таълим муассасалари сони
атиги 343 тани ташкил этган. 335 та давлат, 1 та ташкилот
тасарруфидаги ва 7 та хусусий шаклда бўлган мазкур
ташкилотларга жами 39 минг 740 нафар бола қамраб олинган. Бу
вилоятда мавжуд 3-7 ёшдаги умумий болалар сони(133 243 нафар)
нинг 29,8 фоизини ташкил этган, холос.
Бугунги
кунга келиб вилоятдаги мактабгача таълим
ташкилотлари сони 1041 тани ташкил этмоқда. Болалар қамрови
эса 84 минг 711 нафар, яъни 58,1 фоизни ташкил этади. Ушбу
20
кўрсаткич қамровнинг 2017 йилга нисбатан қарийб 28,3 фоизга
ошганлигини кўрсатади.
Сифатли мактабгача таълим бериш асосларидан бири-
бошқарув педагог кадрларни тайёрлаш даражаси ва уларнинг
профессионализми
ҳисобланади.
Ўтган
давр
мобайнида
мамлакатимизда ушбу йўналишда кенг кўламли ишлар бажарилди.
Чунончи, “Мактабгача таълим” бакалавриат таълими йўналиши
бўйича олий таълим муассасаларига қабул қилиш квоталари
оширилди, мазкур йўналишда ўқиш муддати уч йилга
қисқартирилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим
вазирлигининг
2018 йил 25
январдаги “Мактабгача таълим
муассасаларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш
мақсадида қайта тайёрлов курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги
11-сонли қўшма қарорига асосан, Бухоро вилояти Халқ таълими
ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
ҳудудий марказига вилоят бўйича
Do'stlaringiz bilan baham: