Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги бухоро дaвлaт университети



Download 2,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/191
Sana06.07.2022
Hajmi2,95 Mb.
#744426
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   191
Bog'liq
нутқ ўс..

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


14 
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ПЕДАГОГЛАР 
КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИ 
 
Қ.Р.Тўхсанов, БухДУ Мактабгача ва бошланғич таълим 
факультети декани, филология фанлари номзоди, доцент 
 
Ўзбекистон Республикамизда сўнгги уч йилда кадрлар 
тайёрлаш ва таълимни ташкил этишнинг жаҳон стандартларига 
жавоб берадиган самарали тизими яратилди ва бугунги кунда ҳам 
олий таълимни модернизациялашга давлат сиёсатининг устувор 
йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда.
Асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 
20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон қарори, 2017 йил 27 
июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини 
янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сон 
қарори, 2017 йил 9 августдаги “Олий таълим муассасаларида 
педагогика йўналишларида махсус сиртқи бўлимларни ташкил 
этиш тўғрисида”ги ПҚ-3183-сон қарори, 2018 йил 5 июндаги 
“Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва 
уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли 
ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сон қарори, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-
5847-сон қарори Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 
2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинди.
Шу билан бирга, мамлакатимизда мактабгача таълим 
тизимини тубдан такомиллаштириш, турли шаклдаги мактабгача 
таълим ташкилотларини барпо этиш, уларни юқори малакали, 
замонавий фикрлайдиган тарбиячилар ва мутахассислар билан 
таъминлаш, мактабгача таълим сифатини ошириш, таълим-тарбия 
жараёнига илғор хорижий тажрибаларни жорий этишга қаратилган 
кенг кўламли ислоҳотлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия 
тўғрисида”ги Қонуни, “Ўзбекистон Республикасида илк ва 
мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат 
талаблари”, “Илк қадам” Давлат ўқув дастурига асосан мактабгача 
таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида Бухоро давлат 


15 
унверситети Мактабгача ва бошланғич таълим факултети 
Мактабгача 
таълим 
кафедрасида 
“Мактабгача 
таълимда 
компетенсиявий ёндашувлар” мавзусида Республика масофавий 
илмий-назарий анжуман ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад 
ҳам замонавий мактабгача таълимнинг долзарб муаммолари, 
асосий тенденциялари ва ривожланиш истиқболларини муҳокама 
қилиш ҳамда мактабгача таълимда нодавлат секторини 
ривожлантириш бўйича ўзаро тажриба алмашишдан иборат.
Ушбу Республика масофавий илмий- назарий анжуманнинг 
ташкил этилиши Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим 
тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси 
билан тасдиқланган устувор вазифаларнинг бажарилишида муҳим 
қадамлардан биридир.
Мазкур анжуман давлат ва нодавлат мактабгача таълим 
муассасаларини ташкил қилиш ва бошқариш тизимларини 
такомиллаштириш, Мактабгача таълимни ривожлантиришга 
замонавий ёндашувлар ва халқаро тажриба, Болаларни 
ривожлантиришга қўйиладиган Давлат талаблари мазмунининг 
қўлланилиши, таълим ва тарбия дастурлари, Мактабгача таълим 
соҳасида педагоглар ижтимоий компетентлиги ва болаларнинг 
ижодий салоҳиятини ривожлантириш йўналишларида энг сўнги 
тенденсиялар ва замонавий ёндошувларни ёритиш, мавжуд 
муаммолар ва амалга ошириладиган ишларни муҳокама қилишга 
қаратилган. 
Маълумки, 2018 йил 4 июнда Президентимиз томонидан 
“2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий 
таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги ПҚ-
3769-сон қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ 2018/2019 ўқув 
йилидан бошлаб “Мактабгача таълим” бакалавриат таълим 
йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати 3 йил 
бўлган бакалавриат таълим дастурлари доирасида амалга 
оширилиши белгилаб берилди. 
Мактабгача таълимнинг асосий мақсади – бола шахсини 
мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбиясига қўйиладиган давлат 
талабларига мувофиқ, жисмоний, маънавий ва интеллектуал 
жиҳатдан мактабда ўқишга тайёрлашни назарда тутади. 
Мактабгача таълимдаги бундай муҳим вазифаларни амалга 


16 
оширишда тарбиячи-педагоглик касби айниқса, алоҳида аҳамиятга 
эга. 
Юқоридаги 
фикрлардан 
кўрининб 
турибдики,ушбу 
вазифаларни амалга ошириш биз яъни олий таълим профессор-
ўқитувчиларидан маҳоратли тарбиячи-педагог тайёрлашга катта 
масъулият талаб қилади. 
Тарбиячи ёш авлодни халқимизнинг муносиб фарзандлари қилиб 
тарбиялашдек муҳим, фахрли ва шу билан бирга масъулиятли 
вазифаларни 
бажаради.Бола 
шахсининг 
шаклланишида 
тарбиячининг етакчи рол ўйнаши, унинг ҳар бир болани шахс 
сифатида шаклланишида жавобгар эканлигини тақозо этади. 
Тарбиячи болаларга кундалик ҳаётда, ўйинларда, машғулотларда, 
биргаликдаги меҳнат фаолиятида ва улар билан бўладиган 
муомалада таъсир кўрсатади. У ҳар бир болани диққат билан 
ўрганиши, унинг шахсий хусусиятларини, қобилиятларини 
билиши, педагогик назокатини намоён қилиши, болаларнинг хулқ-
атворини, иш натижаларини ҳаққоний баҳолаши керак ҳамда 
уларга ўз вақтида ёрдам кўрсата олиши, оиладаги аҳволи билан 
қизиқиши зарур. 
Шундай экан, мактабгача таълимда тарбиячилар боланинг 
индивидуал ва ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда унинг 
жисмоний ва психик ривожланишини таъминловчи, уни узлуксиз 
таълимнинг кейинги босқичи – мактабга боришига замин яратувчи, 
ҳар томонлама мақсадли йўналтирилган таълим ва тарбия 
жараёнини ташкил этиш лозим. 
Бунинг учун аввало, мактабгача таълим соҳасидаги 
тарбиячи-педагоглар касбий компетентликка эга бўлишлари муҳим 
ҳисобланади.Касбий-педагогик компетентликнинг бош кўрсаткичи 
бу 
инсонга, 
шахсга 
йўналганликдир. 
Касбий-педагогик 
компетентлик педагогик воқеликни изчил идрок эта билиш ва унда 
изчил ҳаракат қила олиш малакасини қамраб олади. Таълимда 
компетентлик билан ёндашув тарбиячиларни турли кўникмаларни 
эгаллаш, келажакда ижтимоий, касбий ва шахсий ҳаётларида 
самарали ҳаракат қилишга йўналтиради. 
Болани мактабга тайёрлаш жараёнида уларда фаолиятнинг 
янги тури бўлган таълим олишга, ўқишга иштиёқ уйғотиб 
борилади. Бу ўринда болаларни руҳан таълим жараёнига 
киришишга тайёрлаш мақсадида, дастлабки ўқув элементларини 


17 
ўргатиш лозим. Бунинг учун мактабга тайёрлов ёшидаги боланинг 
ривожланиши ва унинг мактабга тайёргарлиги қуйидаги 
кўрсаткичлари жиҳатдан таълим олишга тайёр бўлиш керак: 

жисмоний тайёргарлик (боланинг мазмуний жиҳатдан 
ривожланишининг физиологик даражаси); 

психологик тайёргарлик (бола шахси таркибининг ҳиссий, 
ментал (ақлий), иродавий ривожланиш даражаси); 

ижтимоий тайёргарлик (боланинг мазмуний жиҳатдан 
ижтимоий ривожланиш даражаси). 
Бугунги мактаб боласидан аниқ билимларгина эмас, фикрлаш 
кўникмаси, катталар ва тенгдош ўртоқларини тушуниш, улар 
билан ҳамкорлик қилиш ҳам талаб этилади. Шунинг учун бола 
мактабга қадам қўяётганида қанчалик билимга эга эканлиги эмас, 
балки, унинг янги билимларни эгаллашга тайёрлиги, атроф-оламга 
мослашиши кўникмаси, воқеа-ҳодисани мустақил равишда таҳлил 
этиши ва мустақил ҳаракат қилиши муҳимроқ ҳисобланади. 
Мактабгача ёшдаги боланинг мактаб таълимига ўтиши ҳамиша 
унинг ҳаёти, ахлоқи, қизиқиш ва муносабатларида жиддий туб 
ўзгаришларни юзага чиқаради. Шунинг учун мактабгача ёшдаги 
болани мактабгача таълим муассасасида ёки уйдаёқ мактаб 
таълимига тайёрлаш, боланинг ёш хусусиятига доир билим, 
кўникма ва малакалар билан таништириш керак бўлади. Бундай 
таништирув мослашув даврининг жиддий қийинчиликларидан 
халос бўлишга ёрдам беради. Оқилона ташкил этилган соғлом 
ижтимоий-маънавий муҳит болаларда изланишга, ташаббус 
кўрсатишга ва ижодкорлик қобилиятларини намоён этишга рағбат 
уйғотади. Бунда тарбиячилар бола ривожланиши қандай 
кечаётганлиги тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлишлари, бунинг 
учун эса уларни доимий равишда назорат қилиб боришлари зарур 
бўлади. 
Мактабгача таълим муассасалари педагогик жамоасининг 
ўрни шундан иборатки, улар ҳар бир боланинг қизиқиши, 
қобилияти ва эҳтиёжини инобатга олган ҳолда мос келадиган 
мақсадлар қўйишлари, болалардаги табиий қизиқишларни қўллаб-
қувватлашлари, уларда борлиқни биргаликда ўзлаштириш 
кўникмаларини шакллантиришлари керак. Тарбиячилар болаларни 
айнан бир хил, ўхшаш нарсалар ва фаолият турлари билан 
таъминлашлари учун уларнинг ўзига хос, бошқалардан ажралиб 


18 
турадиган ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисида тўлиқ тасаввурга 
эга бўлишлари лозим. Шунингдек, тарбиячилар бир хил ёшдаги 
турли болаларнинг қобилиятлари ва қизиқишларидаги фарқларга 
эътибор 
билан 
муносабатда 
бўлишлари 
кераклигини 
мутахассислар алоҳида таъкидлашади. 
Бугунги 
кунда 
таълимнинг 
етакчи 
устувор 
йўналишларидан бири таълим жараёнининг коммуникатив 
йўналиши ҳисобланади. Чунки у шахслараро муносабатларни 
тартибга солишга, коммуникатив муаммоларни ҳал қилишга қодир 
шахсни шакллантириш, унинг замонавий ижтимоий-маданий 
маконда муваффақиятли мослашишини таъминлаши билан 
аҳамиятлидир. Шунинг учун,болаларни мактаб таълимига 
тайёрлашда тарбиячиларнинг коммуникатив компетенсияни 
ривожлантириш ҳамда болаларнинг мактаб билимларини 
ўрганишга тайёр бўлиш малакасини шакллантириб бориши талаб 
этилади. 
Ушбу 
илмий-назарий 
конференсиянинг 
натижалари, 
ишончимиз комилки, келажакда мактабгача таълим тизими учун 
кадрлар тайёрлашнинг янги йўналишлари ҳамда замонавий 
ёндашувларини амалиётга жорий этишга муносиб ҳисса қўшади. 

Download 2,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish