Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati:
1.
Sh.M.Mirziyoyev “Qonun ustuvorligi va inson manfaatlarini
ta’minlash – yurt taraqqiyoti va xalq farovonligining garovi”. T;
2016 y.
2.
Sh.M.Mirziyoyev “Tanqidiy tahlil, qat'iy tartib-intizom va
shaxsiy javobgarlik – har bir rahbar faoliyatining kundalik qoidasi
bo'lishi kerak”. T; 2017 y.
3.
Qodirov R. G‘. “Musiqa psixologiyasi” T: Musiqa. 2005- yil 7-
b
ДАВЛАТ ВА НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ
МУАССАСАЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА
БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИНГ ҚОНУНИЙ АСОСЛАРИ
М.М.Файзиева,
ГулДУ Мактабгача таълим йўналиши магистранти,
Янгиер шаҳар мактабгача таълим
бўлими ТТСТМХТЭШ мудири
Аннотация:
Ушбу мақолада республикамизда амалга
оширилаётган мактабгача таълим тизимини ташкил этиш ва
уни бошқаришни такомиллаштиришнинг қонуний асослари
ҳақида фикр юритилади.
Калит сўзлар:
ривожлантириш, сифатли таълим, мактабгача
таълим, қонун, янгилик, мажбурий таълим
Аннотация
: В статье рассматриваются правовые основы
совершенствования организации и управления дошкольным
образованием в стране.
129
Ключевые слова:
развитие, качественное образование,
дошкольное образование, право, инновации, обязательное
образование.
Annotation:
Annotation: This article discusses the legal
framework for improving the organization and management of the
preschool education system in the country.
Keywords:
development, quality education, preschool education,
law, innovation, compulsory education
Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимининг янги
мазмуни
яратилди.
Бу
борадаги
дастлабки
қадам
Республикамиз президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2016
йилда қабул қилинган ПҚ-2707 –сон “ 2017-2021 йилларда
мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари бўлди. 2017 йил 30
сентябрда “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5198-
сон фармонига асосан республикамизда Мактабгача таълим
вазирлиги ташкил этилди. Барча вилоятларда мактабгача
таълим бошқармалари ҳамда туман ва шаҳарларда
мактабгача таълим бўлимлари фаолият бошлади. Мактабгача
таълим вазирлигининг марказий аппаратига ва ҳудудий
бўлимларига тажрибали ва малакали мутахассислар жалб
этилди. Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил
30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон “Мактабгача таълим
тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан
Мактабгача таълим вазирлигининг ташкилий тузулмаси
белгиланди. Унинг таркибига давлат мактабгача таълим
муассасалари, нодавлат мактабгача таълим муассасалари,
туман,
шаҳар
мактабгача
таълим
бўлимлари,
Қорақалпоғистон
Республикаси
мактабгача
таълим
вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бошқармаси,
вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари, Инфро
тузулмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси,
Тошкент шаҳридаги Пучон университети, “Ахборот ва
педагогика технологиялари инновацион марказ” МЧЖ, “Ilk
qadam”(IQ)журнали
таҳририяти,
Мактабгача
таълим
муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва
130
уларнинг малакасини ошириш иниститути, Мактабгача
таълимни ривожлантириш жамғармаси, Ихтисослаштирилган
лойиха-планлаштириш институтлари киритилди. 138
нафардан иборат Мактабгача таълим вазирлиги марказий
аппарати шакллантирилди. Фармонда белгиланганидек 2018-
2019 йилларда мактабгача таълим тизимини янада
такомиллаштиришга доир қўшимча чора- тадбирлар дастури
белгиланди ва унинг бажарилиши босқичма-босқич амалга
оширилди. Бу дастур жуда кенг қамровли бўлиб, қисқа
муддатда мактабгача таълим соҳасида доир бир қатор
ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги ПҚ-4312-
сонли қарорига асосан “Ўзбекистон Республикасида
мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепцияси”
ишлаб
чиқилди.Ушбу
концепция
республикамизда ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги
мактабгача
таълимни
ривожлантириш
босқичларини
белгилаб берди. Натижада республикамиз 2016 йилда
мактабгача
ёшдаги
болаларни
мактабгача
таълим
муассасаларига қамраб олиш 30 фойизни ташкил этган
бўлса, 2020 йилга келиб республикамизда яшовчи аҳолининг
2,5 миллиондан ортиғини 3-7 ёшли болалар ташкил этиб, 3-7
ёшли болаларни қамраб олиш бўйича бу кўрсаткич 54
фойизни ташкил этди. Жами республика 14 134 та
мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда.
Улардан 5821 та давлат мактабгача таълим муассасалари,
6783 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари, 807 та
оилавий мактабгача таълим муассасалари, 723 та давлат
хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим
муассасалари ҳисобланади. Барча турдаги мактабгача
таълим муассасаларига республика бўйича 828 343 нафар 3-7
ёшдаги болалар қамраб олинган. Республикада болаларни
мактаб таълимига сифатли тайёрлаш ҳамда мактабгача
таълим муассасарига қамраб олинмаган болаларни кенг
қамраб олиш мақсадида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб
болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик
тайёрлаш тартиби ташкил этилд ва болалар қамровининг
янада ошишига эришилди.
131
Мамлакатимиз қонунчилик тарихида илк марта 2019 йил 22
октябрда “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонуни
қабул қилинди.Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда
маъқулланди. Қонун 11 боб 58 моддадан иборат бўлиб,унинг
мақсади республикамиздаги мактабгача таълим ва тарбия
соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Қонунда мактабгача таълим ва тарбиянинг асосий
принцплари, мактабгача таълим тарбия соҳасидаги давлат
сиёсатининг асосий йўналишлари, соҳага оид давлат
кафолатлари, давлат сиёсатини амалга оширувчи органлар,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Давлат
инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ўз тасарруфида
мактабгача таълим ташкилотлари бўлган давлат ва хўжалик
бошқарув
органлари,
маҳаллий
давлат
ҳокимияти
органларининг,
фуқароларнинг
ўзини-ўзи
бошқариш
органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг
ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги ваколатлари қонун
билан мустаҳкамланди. Қонуннин 17-моддасида Мактабгача
таълим ташкилотларининг қуйидаги турларини ташкил этиш
мумкинлиги белгилаб қўйилди. Умумий турдаги мактабгача
таълим ташкилотлари, кўп тармоқли ихтисослаштирилган
мактабгача таълим ташкилотлари, инклюзив гуруҳларга эга
мактабгача таълим ташкилотлари, қўшма турдаги мактабгача
таълим ташкилотлари. Мактабгача таълим муассасаларининг
нодавлар тармоғини кенгайтиришга эътибор қаратилди.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари қонунга асосан
юридик шахс шаклида ташкил этилади ва ўз фаолиятини
устав ҳамда мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги
лицензия асосида амалга оширади.
2016 йилдан шу кунгача мактабгача таълимни
ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси
Президенти
18та
фармон
ва
қарорлари,
Вазирлар
Маҳкамасининг
35тадан
ортиқ
қарорлар
қабул
қилинди.Буларнинг барчаси мактабгача таълим тизимини
ривожланишига асос бўлди ва республикамизда мактабгача
таълимда самарали давлат бошқаруви жорий этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
132
13 майдаги 391-сон қарори билан барча турдаги: умумий
типдаги
давлат
ва
нодавлат
мактабгача
таълим
ташкилотлари, қисқа муддатли гуруҳлар, кўп тармоқли
ихтисослаштирилган ва қўшма типдаги мактабгача таълим
ташкилотлари тўғрисидаги низомлар тасдиқланди. Бунинг
натижасида
мактабгача
таълим
ташкилотларининг
мақсадлари,
вазифалари,
ҳуқуқлари,
мажбуриятлари
шунингдек,
уларнинг
фаолиятларини
ташкил
этиш
тартиблари белгиланди.
Мамлакатимизда
хорижий тажрибалар асосида
мактабгача таълим муассасаларининг янги шакллари ташкил
этилмоқда. Республикамизнинг аҳоли сийрак жойлашган
ҳудудларида болаларни қамраб олиш мақсадида ҳар
томонлама талаблар даражасида жиҳозланган мобил ва модул
боғчалар ҳам ташкил этилмоқда.
Давлат мактабгача таълим муассасаларида бошқарувни
замонавий шакллари жорий этилди. Мактабгача таълим
вазирлигининг 2018 йил 6 декабрдаги 239-сон
буйруғига асосан мактабгача таълим ташкилотларида
васийлик кенгашлари тугатилиб, Мактабгача таълим
муассасаларининг кузатув кенгашлари фаолияти ташкил
этилди. Белгиланган намунавий Низом асосида ҳар бир
мактабгача таълим муассасаларида Кузатув кенгаши Низоми
ишлаб чиқилди. Кузатув кенгашлар мактабгача таълим
муассасасининг бошқарув стратегик органи ҳисобланиб,
муассасанинг устувор вазифаларини белгилашда, ҳудудий
бўлим томонидан тавсия этилган номзодлар таркибидан
мактабгача
таълим
муассасаси
раҳбарини
сайлаш,
муассасанинг мақсад ва вазифаларини ҳамда уларга эришиш
режаларини тасдиқлаш, амалга оширилиши белгиланган
вазифаларнинг бажарилиши устидан назорат олиб бориш
каби ваколатларга эга бўлиши мактабгача таълим
бошқарувидаги янгича ёндошувлардан бири бўлди.
Мактабгача
таълимни
бошқаришни
ахборот
тизими(EMIS) бутун республика бўйича тизимни кузатиш ва
назорат қилиш имконини берди ва бир қатор идоралар,
ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан бирлаштирилди
ва ягона маълумот тизими жорий этилди.Эндиликда бу тизим
орқали маълумотларни олиш, уларни ўз вақтида янгила
133
бориш имкони яратилди.Мактабгача таълим муассасалари
фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ахборот
коммуникацион технологиялар ва инновацияларни жорий
этиш чора-тадбирларига асосан барча мактабгача таълим
муассасалари интернет тармоғига кенг полосали уланиши
амалга оширилди. Жорий йилда республикамизда барча
мактабгача таълим муассасаларининг интернет тармағига
уланиши якунланади.
Мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълим
муассасаларига қабул қилишда давлат хизматларидан
фойдаланиш натижасида тизимдаги ортиқча тартибларга
бархам берилди. Тизимни салоҳиятли кадрлар билан
таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим вазирлигининг
2019 йил 14 октябрдаги 188-сон буйруғига асосан Давлат
мактабгача таълим муассасалариниг намунавий штатлари
қайта кўриб чиқилди ва уларга қўшимча методист ва
хореогроф штатлари жорий этилди. Ташкилотларда
бошқарув ишини такомиллаштириш мақсадида мактабгача
таълим ташкилотлари мудираларига ташкилот директори
мақоми берилди. Мактабгача таълим вазирлигининг 2019
йил 1 июлдаги 109-сонли буйруғига асосан Мактабгача
таълим вазирлиги марказий аппаратининг янги таҳрирдаги
таркибий бўлималари Низомлари, лавозим йўриқномалари
ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги бошқарув
органлар раҳбарларининг лавозим йўриқномалари ва
ходимларнинг асосий вазифаларининг малака тавсифлари
тасдиқланди. Юқорида келтирилган барча ҳуқуқий меъёрий
ҳужжатлар мактабгача таълим тизими истиқболининг
мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |