Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Бухоро давлат университети
БУХОРО ТАРИХИ КАФЕДРАСИ
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Бухоро давлат университети ўқув
ишлари проректори. Р.Ғ.Жумаев
______ “______” _________ 2021йил
ОЛИЙ ТАЪЛИМНИНГ
100000- “гуманитар” билим соҳаси
120 000-“гуманитар фанлар” таълим соҳаси
5120400- Археология таълим йўналиши
талабалари учун
“ Ўзбекистон давлатчилиги тарихи”
фанидан
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
(3-КУРС, 6 семестр)
БУХОРО – 2021
Фаннинг ишчи ўқув дастури Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ишлаб чиқилган, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими ўқув методик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2018 йил 18 августдаги 4-сон мажлис баёни билан маъқулланган намунавий ўқув дастури асосида тузилган.
Ишчи дастур Бухоро давлат университети кенгашининг 2021 йил __ августдаги 1 сонли баённомаси билан тасдиқланган.
Тузувчи: Жумаев М. – Бухоро тарихи кафедраси ўқитувчиси
“ Ўзбекистон давлатчилиги тарихи” 2021 йил ––––– бет
Тақризчилар: Тўраев Ҳ.Ҳ. –Бухоро тарихи кафедраси профессори
Қурбонова М.Б. -Бухоро тарихи кафедраси доценти
Ишчи ўқув дастури “Бухоро тарихи” кафедраси мажлисида муҳокама қилинган ва тавсия этилган (кафедра мажлисининг 1-сонли баённомаси, 2021 йил 29 август).
Тарих факулътети декани в/б: Ж.Р.Жўраев
Кафедра мудири: Ф.У.Темиров
Кириш
Ўзбекистон Республикаси, ўз мустақиллигига эришгач, замонавий давлатчилик тизимини барпо этиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мустақиллигимизнинг тарихан қисқа даврда босиб ўтган ғоят мураккаб, айни вақтда шарафли тараққиёт йўли, бу йўлда қўлга киритилган, бугунги кунда дунё ҳамжамияти томонидан ҳақли равишда тан олинаётган ютуқ ва марраларимизга қандай асосда, қандай оғир синов ва машаққатлар эвазига эришилганлиги, ўзбек халқиниг давлатчилик соҳасида тўплаган кўп асрлик бой тарихий тажрибасини атрофлича ўрганиш ва ундан самарали фойдаланиш масаласи ўзининг долзарблиги билан ажралиб туради. Шу нуқтаи назардан, тақдим этилаётган фан дастури назарий ва амалий аҳамиятга эга. Ҳамда, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»да кўрсатиб ўтилган талаба-ёшларнинг тарихий дунёқарашини бойитиш, уларда мустақил фикрни қарор топтириш, тарихни мукаммал даражада билиш, инсоният цивилизациясининг ютуқларидан ва тажрибасидан тўла баҳраманд бўлиш, умуминсоний қадриятларни англаб етишга кўмаклашиш ва дунё миқёсида мавжуд бўлган муаммоларнинг тарихий илдизларини излаб топиш каби долзарб масалаларни ўрганади.
Шунингдек, “Ўзбек давлатчилиги тарихи” фани ҳақидаги билимларни қарор топшириш мавжуд илмий адбиётлар ва замонавий назариялар ҳамда олиб борилаётган тадқиқот ишларини ўрганиш, фан бўйича тўпланган илғор тажрибалар, кадрлар буюртмачиларининг фикр, талаб ва таклифлари каби масалаларни ўз ичига қамраб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |