Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро юқори технологиялар муҳандислик



Download 3,91 Mb.
bet3/28
Sana29.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#593560
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
МУҲАНДИСЛИК ГЕОЛОГИЯСИ

1-Савол. Геологиянинг келиб чиқиш тарихи.


Геология юнонча сўз бўлиб: ўзбекча гео - ер логос фан маъноларини беради, яъни у планетамизнинг қаттиқ қатламлари ҳақидаги фандир. Ер учта қатламдан иборат бўлиб улар: атмосфера, гидросфера ва литосфера (қаттиқ қатлам)дир. Геология литосферанинг тузилишини, уни ташкил қилувчи тоғ жинсларининг таркибини ва литосферанинг ичида ва унинг устида содир бўладиган жараёнларни текширади.
Геологиядан олинган билимлар ишлаб чиқаришга қаратилгандагина бизга турмушда керакли бўлган минерал хом ашёлар: метал, ёқилғи, химия саноати материаллари, минерал ўғитлар, бинокорлик материаллари ва бошқа шу каби моддаларни ер қобиғидан (ичидан) қидириб танишга ёрдам беради.
ГЕОЛОГИЯ
Гео - ер
логос - фан
Геология фанининг бўлиниши
Умумий геология
Тарихий
геология
Палеонтология
Петрография
Минералогия
Кристаллогра
фия
Тектоника
2-савол. Геология тармоқлари. Инженерлик геологияси фанининг вазифалари ва бўлимлари
ҳақида.

Геология ўз вазифаларини қуйидаги бўлимлари орқали ҳал қилади:

Умумий геология– ернинг ички ва ташқи қисмида содир бўлаётган геологик жараёнларнинг ривожланиш ва сўниш қонуниятларини, бундан келиб чиқадиган оқибатларни ўрганади.
Тарихий геология – табиатни бевосита текшириш йўли билан ҳар хил тоғ жинсларининг ётиш шароитларини, бу жинсларнинг бир-бирига нисбатан жойлашишини ва уларнинг бирин-кетин табақа ҳамда қатламланиш тартибларини, горизонтал ва вертикал ҳолатда тарқалиш қонунларини, қатламлар орасидаги фауна ва флораларни ўрганиш йўли билан ёшини ва қандай муҳитда – пайдо бўлганлигини, ер юзида иқлим алмашиниши сабабли бўладиган ўзгаришлар ва бошқа ҳодисаларни ўрганади.
Минералогия – минералларнинг химиявий таркибини, физик хоссаларини ва уларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган ҳар хил жараёнларни ўрганади. Табиий минералларнинг бундай хусусиятларини ўрганиш сунъий минералларни ишлаб чиқариш имконини беради. .
Кристаллография – моддаларнинг кристалл ҳолати ва кристалл панжарасининг тузилишини ўрганади.
Палеонтология – тарихий тараққиёт даврида яшаган ва тоғ қатламларини орасида қолиб кетиб тошга айланган ўсимлик (флора) ва ҳайвон (фауна) қолдиқларини ўрганадиган фандир.
Петрография – ер қобиғида (пўстида) қаттиқ ва юмшоқ ҳолда бўлган тоғ жинсларини уларнинг минерал таркибини, тузилишини, ётиш шаклларини ва геологик, географик тарқалишини ўрганадиган фан.
Геофизика – ер қобиғидаги тоғ жинсларининг физик хусусиятларини ўрганадиган фандир.
Тектоника – тоғ жинслари дастлабки ётиш ҳолатларининг ўзгаришини, уларда ёриқ ҳосил бўлишини, буралмали ва узилмали дислокациялар шаклларини ўрганади.
3-савол. Муҳандислик геологияси тўғрисида маълумот.
. Ер учта қатламдан иборат бўлиб улар: атмосфера, гидросфера ва литосфера (қаттиқ қатлам)дир. Геология литосферанинг тузилишини, уни ташкил қилувчи тоғ жинсларининг таркибини ва литосферанинг ичида ва унинг устида содир бўладиган жараёнларни текширади. У ҳар хил қатламларнинг турли белгиларига қараб, шунингдек, ҳайвон ҳамда ўсимликларнинг ер қатламида тошга айланган қолдиқларни ўрганиб, ернинг ва шу билан бирга органик дунёнинг тарихини тиклайди. Геология ҳам амалий, ҳам назарий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган фандир.
Геологиядан олинган билимлар ишлаб чиқаришга қаратилгандагина бизга турмушда керакли бўлган минерал хом ашёлар: металл, ёқилғи, химия саноати материаллари, минерал ўғитлар, бинокорлик материаллари ва бошқа шу каби моддаларни ер қобиғидан (ичидан) қидириб танишга ёрдам беради.
Бизнинг Республикамизда ҳам геологларимиз томонидан қилинган ҳаракатлар, натижасида турли қазилма бойликлар, шу жумладан катта-катта нефт, газ ва шунга ўхшаш қазилма бойликлар топилган ва топилмоқда.Муҳандислик геологияси қурилиш майдонларининг табиий геологик шароитларини, иморат ва иншоотларни лойиҳалаш, куриш ва улардан фойдаланиш даврида геологик муҳитда ва биринчи навбатда тоғ жинсларида юз берадиган ўзгаришларни ўрганади. Масалан, кичик бир тўғоннинг қурилиши ҳам ер ости сувлари сатҳининг кўтарилишига ҳамда фойдаланилаётган иморат ва иншоотлар пойдевори замини ва ертўлаларида ўзгаришлар юз беришига сабаб бўлади. Муҳандислик геологияси қуйидаги бўлимларга бўлинади.: грунтшунослик – грунтларнинг таркибини, хоссаларини, ҳолатини ва хусусиятини ўрганади; динамик муҳандислик геологияси – табиий геологик ва инсоннинг муҳандислик фаолияти таъсирида юзага келган муҳандис-геологик жараёнларни ўрганади; регионал муҳандислик геологияси – ер қобиғи катта-катта майдонларининг муҳандис-геологик шароитларининг тарқалиш қонуниятларини ўрганади. Қурувчи муҳандислар лойихалаш ва қурилиш ишларини бажаришда улар қурилиш майдониниг муҳандис-геологик ва гидрогеологик шароитларини билишлари шарт. Улар муҳандис-геологлар олдига керакли ҳажмдаги ва зарур масалаларни ўз вақтида тўғри қўйишлари ҳамда улардан изланиш натижаларини талаб қилишлари лозим. Ва ниҳоят муҳандис-қурувчилар, муҳандис-геологик изланишлар натижаси асосида қурилиш майдонида қурилиш тадбирларини аниқ ва тўғри ҳал қилишлари керак.
Шунинг учун ҳам қурувчи-муҳандислар грунтшунослик, муҳандислик геологияси ва гидрогеология фанларидан етарли билимга эга бўлишлари лозим.

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish