4-савол. Сурилишнинг рўй бериш белгилари. 1. Қияликда ҳар хил чуқурликда ва кенгликда ёриқлар ҳосил бўлади, аммо бу ёриқлар баъзан ер юзасида кўринмайди.
2. Сурилиш цирклари (уйимлари) пайдо бўлади.
3. Қояда кўлмак сувлар, шўрхоклар ҳосил бўлади, ботқоқ ўсимликлар тарқалади.
4. Сурилиш бўлган жойдаги дарахтлар қийшайиб қолади ва шу ҳолда ўсади. Бундай дарахтлар «маст дарахтлар» деб ҳам аталади. Баъзан сурилиш натижасида икки дарахт бир – бири билан қўшилиб ёки битта дарахтнинг ўзи иккига бўлиниб ўсиши ҳам мумкин. Қияликдаги дарахтларнинг бу ҳолда ўсишига қараб, сурилишнинг қайси вақтда бўлганлигини ҳам аниқлаш мумкин.
5. Сурилишга учраган қияликнинг устки кичик – кичик тепаликлардан ва дўнгликлардан иборат бўлиб, уларнинг усти ўтлар ёки ёриқлар билан қопланган бўлади.
6. Қияда жойлашган тоғ жинсларининг намлиги юқори бўлади.
7. Қиялик устига солинган уй ва иншоотларнинг деворларида ёки тоғ ён бағирларидан ўтган йўлларда ёриқларнинг пайдо бўлиши, водопровод трубаларининг узилиб кетиши шу жойда сурилиш бўлаётганидан далолат беради.
8. Сурилишнинг ўса боришидан қияликнинг юқори қисмида узилиш девори ҳосил бўлади.
Қияликларда поғонасимон супачалар пайдо бўлади ва уларнинг устида ҳар хил ёриқларнинг бўлиши поғонасимон сурилиш бўлганлигидан далолат беради. Р. Ниёзов маълумотига кўра 1961 йилдан то 1971 йилгача олиб борилган инженерлик – геологик ва гидрогеологик текширишлар натижасида Ўрта Осиё территориясида 8000 га яқин сурилиш бўлганлиги аниқланган. Шундан 2935 таси Ўзбекистонда 3500 таси Тожикистонда 1600 таси Қирғизистонда юз берган.
Сурилиш ҳодисаларининг сабаблари иккига бўлинади: Пассив сабаблар актив сабаблар Теодолитни N нуқтага ўрнатиб, 3 бурчак ясаладида топилган NВ йўналиш бўйича dқиймати ўлчаб қўйилса, В ўрни топилади.Кейин А ва В нуқталарга теодалит ўрнатиб, А нуқтадан АВ га, В нуқтадан ВА га чиқарилган перпендикулярларга АД ва ВС ларнинг лойиҳадаги қийматлари ўлчаб қўйилса, Д ва С нуқталар ўрни топилади.
4. Вертикал бурчак ўлчаш усуллари. Асбоб вертикал доирасининг диоганалининг уки Mn (Х 49–шакл) горизантал холатга келтирилганда ва куриш уки MN горизонтал турганда вертикал доира саноги 0 001 булиши керак, яъни лимбнинг 0-180ли диаметри билан I ва II верньер нолларини туташтирувчи чизик бир чизикда ётиши керак. (Х 50-шакл
а) Лекин хакикатда бундай булмайди, 0000 урнига бошка санок олинадики, бу санок ноль урни дейилади ва “НУ” билан белгиланади. Агар юкоридаги шарт бажарилганда эди НУ – 0 булиб, ДУ да юкори нуктага караб олинган санок вертикал бурчак киймати буларди.
Мавзу бўйича хулосалар.
Ер қатламларининг сурилиш ҳодисалари табиий ва инсон фаолияти таъсирида ҳам юзага келиши мумкин. Лойиҳаланаётган бино ва иншоотлар замини грунтларининг мустаҳкамлиги сурилиш ҳодисаларига сабаб бўлиши жараёнларида бино ва иншооьларни чўкиши, оғиши ва вайрон бўлишига олиб келади. Инженер-муҳандислар сурилишларнинг рўй бериш белгиларини, нураш жараёнини билган ҳолда лойиҳалаш ишларини бажариш лозим. Назорат саволлари 1. Ер қатлами сурилиши деганда нима тушунилади? 2. Сурилиш сабаблари нималардан иборат? 3. Сурилишда қандай белгилар рўй беради? 4. Сурилиш турларини қандай гуруҳлари мавжуд? 5. Жинсларнинг нураши деганда нима тушунилади? 6. Денгиз ва кўлларнинг геологик ишига нималар киради? 7. Гидрогеологик текшириш ишлари нималардан иборат? 8. Гидрогеологик съёмка деганда нима тушунилади? 9. Гидрогеологик съёмкани катта масштабли топографик картада қандай бажарилади? 10. Дала шароитида гидрогеологик ишларни қандай амалга ошириш мумкин?
ТЕСТ САВОЛЛАРИ.
1. Бино нукталарини когоздан ер устига кучиришининг кутбий усули качон ишлатилади? А) Очик майдонда
В) Биноларга нисбатан
С) Бинонинг бош асосий нукталарига нисбатан
Д) Курилиш майдонида курилиш тури булмаганда
Е) Курилиш майдонида курилиш тури булганда