Мавзу бўйича хулосалар. Табиатда тоғ жинслари ер ости сувлари билан муносабатга киришганда, кўп тузлар билан бойийди. Биз ушбу мавзуда Ер ости сувларининг тоғ жинсларига таъсири, сув турлари, ер ўсти режимларининг қандай юзага келиши билан танишиб чиқамиз. Шунингдек, ер ости сувларининг хусусиятлари ва такиби ҳам ўрганилади. Табиатда ўсимликларнинг кўпчилиги тузларга нисбатан жуда сезгирдир. Шунингдек ушбу тузлар бинолар ва иншоотлар қурилишида ишлатиладиган хом-ашёларни ўрганишда катта аҳамиятга эгадир. Оддий мисол: қум таркибида туз миқдори қанча кам бўлса, шунча яхши натижага эга бўламиз.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Тоғ жинсларининг таркибига қандай сувларнинг таъсири бор? 2. Ер ости сувларини тоғ жинсларига қандай таъсирлар кўрсатади? 3. Сизот сувлар қандай пайдо бўлади? 4. Экзогеник сувлар деб қандай сувларга айтилади ва улар қандай пайдо бўлади? 5. Ер ости сувларини қандай режими юзага келади? 6. Ер ости сувларини ҳаракати қандай ўрганилади? 7. Шимилиш қонунияти деганда нима тушунилади? 8. Қандай ер ости сувларини ишлатиш мумкин? 9. Ер ости сувларини қандай хусусиятлари мавжуд? 10. Ер ости ичимлик сувларини таркиби қандай бўлиши керак? ТЕСТ САВОЛЛАРИ.
1. Ер ости сувларининг таркибининг минераллашганлиги нималарга боғлиқ? А) Ер ости сувларининг тузлар таъсири бўлмаганлиги ҳисобига
В) Ер ости сувларига карбонатли жинслар таъсири бўлмаганлиги ҳисобидан
С) Ер ости сувларига турли микроорганизмлар таъсири бўлмаганлигидан
D) Ер ости сувларига газларни таъсир бўлмаганлиги ҳисобидан
2. Ер ости сувларининг дегазацияси деганда нима тушунилади? А) Ер ости сувларига карбонатли жинслар таъсири
В) Ер ости сувларининг термодинамикавий таъсирлар ҳисобига
С) Ер ости сувларидан газларни ажралиб чиқиши ҳисобидан
D) Ер ости сувларига тузларни таъсиридан
3. Сизот сувлар деб қанаға сувларга айтилади? А) Ер ости яъни тупроқққа қор сувларини сингиши ҳисобига юзага келган сувларга
В) Ер остига ёмғир сувларининг сингиши ҳисобига юзага келган сувларга
С) Ер ости метаморфизими ҳисобига юзага келган сувларга
D) Ер остида биринчи сув ўтказадиган қатлам устига жойлашган сувларга
4. Ер ости сувлари ҳосил бўлиши шароитларига қараб неча хил бўлади? А) 2 хил
В) 3 хил
С) 4 хил
D) 6 хил.
5. Чучук увлар деб қанақа сувларга айтилади? А) 1 литрида 1 г.дан 10 г.гача эриган тузлари бўлган ер ости сувларига
В) 1 литрида 10 г.дан 50 г.гача эриган тузлари бўлган ер ости сувларига
С) 1 литрида 1 г.дан кам эриган тузлари бўлган ер ости сувларига
D) 1 литрида 50 г.дан кўпроқ эриган тузлари бор ер ости сувларига
6. Ер ости сувларининг ҳаракатига қараб неча гуруҳга бўлинади? А) 2 гуруҳга
В) 3 гуруҳга
С) 4 гуруҳга
D) 5 гуруҳга
7. Мўътадил илиќ сувлар ћарорати ќанчагача бўлган сувларга айтилади? А) ҳарорати 200С гача бўлган сувларга
В) ҳарорати 200С дан 420С гача бўлган сувларга
С) ҳарорати 420С дан 1000С гача бўлган сувларга
D) ҳарорати 1000С дан ортиқ бўлган сувларга
7-мавзу. Грунтшунослик асослари.
7.1. Маъруза машғулотининг ўқитиш технологияси.
Грунтлар характеристикасини, Грунтларнинг турлари ва физикавий хоссалари тўғрисида ҳамда тоғ жинсларининг муҳандис – геологик турлари ҳақида тўлиқ тасаввурни шакллантириш.
1.1. Мавзу, унинг мақсади, ўқув машғулотидан кутилаётган натижалар маълум қилинади.
1.1. Эшитади, ёзиб олади.
2-босқич
Асосий
(60 мин)
2.1. Талабалар эътиборини жалб этиш ва билим даражасини аниқлаш учун тезкор савол-жавоб ўтказади.
- Грунтлар деганда нимани тушунасиз?
- Грунтларнинг турларини биласизми?
- Грунтларнинг физикавий хоссалари тўғрисида нимани биласиз?
2.2. Ўқитувчи визуал материаллардан фойдаланган ҳолда маърузани баён этишда давом этади.
Грунтлар механикавий хоссалари тўғрисида тушунчаларини шарҳлайди.
2.3. Тоғ жинсларининг муҳандис – геологик турлари тўғрисидаги тақдимотни намойиш этади:
а) Тоғ жинсларининг муҳандислик тури нима?
2.4. Талабаларга мавзунинг асосий тушунчаларига эътибор қилишни ва ёзиб олишларини таъкидлайди.
2.1. Эшитади, навбат
билан бир-бирини
такрорламай атамаларни айтади.
Ўйлайди ва жавоб
беради.
2.2. Схема ва жадваллар мазмунини муҳокама қилади.
Саволлар бериб асосий жойларини ёзиб олади.
2.3. Эслаб қолади ва
ёзади.
Ҳар бир саволга жавоб беришга ҳаракат қилади.
Таърифни ёзиб олади ва мисоллар келтиради.
3-босқич
Якуний
(10 мин)
3.1. Мавзуга якун ясайди ва талабалар эътиборини асосий масалаларга қаратади.
Фаол иштирок этган талабаларни рағбатлантиради.
3.2. Мустақил иш учун вазифа: “Тоғ жинсларининг ғоваклиги” ни вазифа қилиб беради, баҳолайди.
3.1. Эшитади,
аниқлаштиради
3.2. Топшириқни ёзиб олади ва бажаради.