1-савол. Грунтлар характеристикаси.
Қурилиш материалари ёки иморат ва иншоотлар замини сифатида ишлатиладиган тоғ жинслари грунтлар деб аталади.
Грунтшуносликда қумли ва гилли жинсларни ўрганишга кўпроқ аҳамият берилади. Чунки, бундай жинсларни ташкил этувчи зарралар ўзаро бир-бири билан мустаҳкам боғланмаган бўлиб, уларнинг оризик ва механик хусусиятлари вақт давомида табиий таъсирлар ва одамларнинг муҳандислик фаолияти таъсиридан ўзгариб туради. Қум ва гил жинслар ер юзасининг деярли 50% майдонини эгаллаган бўлиб, улар асосан қурилиш материалари, иморат ва иншоотлар пойдевори замини сифатида ишлатилади.
Грунтлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади(СниП II –Б1-72)
Туб (скал) грунтлар- Буларга зарралари ўзаро қаттиқ, мустаҳкам боғланган, цементланган, намланганда ўз хусусиятларини ўзгартирмайдиган магматик (гранит, диорит ва бошқалар), метаморфик (гнейс кварцит, мармартош ва бошқалар) ва чўкинди тоғ жинслари (оҳактош, қумтош, шағалтош ва бошкалар) киради.
Ярим туб (полускал) грунтлар- Буларга нураш жараёнига учраган, дарзликлар билан бўлакларга бўлиниб кетган тишлоқ жинслар ва намланганда зарралар орасидаги боғланиши тез сусаядиган тоғ жинслари киради. Масалан гипс, мергель, чиғаноқ оҳактош ва бошқалар.
Йирик донали (дағал) бўшоқ грунтлар-Булар ҳар хил чоқиқ жинс бўлакларидан (>2мм) иборатдир. Уларга шағал, чақилган тош, ва бошқалар мисол бўла олади.
Қумли грунтлар-Буларга зарралари бир-бири билан, бирикмган, табиий намлигида пластиклик хусусияти йўқ сочма жинслар киради. Катта-кичиклиги 2 мм дан катта бўлган доначалар жинс оғирлигини 50% гача қисмини ташкил қилади.
Гилли грунтлар- табиий намлигида зорралари (<0,01 мм) бир-бири билан мустаҳкам цементланган, пластиклик хусусиятга (пластиклик сони >1 ) эга бўлган жинслар (қумлоқ, қумоқ ва гил тупроқлар) киради.
2-савол.Грунтларнинг турлари.
3,4-савол. Грунтларнинг физика-механикавий хоссалари, ҳолати борасида тушунча.
Тоғ жинсларининг умумий-физикавий хоссаларига уларнинг хақиқий зичлиги ва зичлиги, ғоваклилиги, гранулометрик таркиби сув ўтказувчанлиги, капиллярлиги, табиий намлиги, нам сиғими ва сув берувчанлиги киради.
Тоғ жинсининг қуруқ оғирлигининг худди шу ҳажмдаги 400С да олинган сув оғирлигига нисбатан унинг ҳақиқий зичлиги дейилади. Тоғ жинси ҳақиқий зичлигининг қиймати шу жинси ташкил этувчи минералларнинг ҳақиқий зичлигига боғлиқ бўлиб, унинг ғоваклилигига ва намлигига боғлиқ бўлмайди. Шу сабабдан кўпчилик тоғ жинсларининг ҳақиқий зичлиги шу жинсларни ташкил этувчи минералларнинг ўртача ҳақиқий зичлиги яқин бўлади. Тоғ жинсларини ташкил этувчи кўпчилик минералларнинг ҳақиқий зичлиги 2,20 дан 3,10 г/см3 гача бўлиб (1- жадвал), шу минераллардан ташкил топган тоғ жинсларининг ўртача ҳақиқий зичлиги 2,65-2,70 г/см3 бўлади.
Табиий ҳолатдаги тоғ жинсларининг 1 см3 ћажмидаги оғирлиги унинг зичлиги дейилади. Тоғ жинсларининг зичлиги уларнинг ғоваклигига ва намлигига боғлиқ. Шу сабабли уларнинг зичлиги ҳамма вақт ҳақиқий зичлиги кичик бўлади.
Баъзи тоғ жинсларининг ўртача оғирлиги
1-жадвал
Тоғ жинсларининг номи
|
ҳақиқий зичлиги г/см3
|
Тоғ жинсларининг номи
|
ҳақиқий зичлиги г/см3
|
Торф
|
0,3-0,7
|
Лёссимон
|
2,66-2,72
|
Қора тупроқ
|
2,37-2,46
|
Тупроқ
|
2,70-2,75
|
Кварцли қум
|
2,63-2,68
|
Гилмоя
| |
Лёсс
|
2,64-2,66
| | |
ва унинг қиймати шу жинсининг ғоваклилик ва намлик даражасига боғлиқ бўлиб, намлиги қанча юқори, ғоваклилиги кам бўлса, унинг зичлиги) шунча катта бўлади. Бундан ташқари, тоғ жинсининг зичлиги ҳам катта бўлади.
Қуруқ тоғ жинсларининг зичлиги нам ҳолдагисига нисбатан турғун ҳолда бўлади. Шуни назарда тутиб одатда, жинсларнинг нам ҳолидаги зичлиги билан, қуруқ ҳолдаги зичлиги ҳам аниқланади. Тоғ жинсларинигнг 105-1100С температурада қуритилгандан кейинги зичлиги «склет» зичлиги деб аталади. «Склет» зичлиги тоғ жинсларининг ҳақиқий зичлиги тўғри, ғоваклигига тескари пропорционал, яъни ҳақиқий зичлиги склет зичлиги камаяди.
1. –ҳақиқий зичлиги
2. Кумлок, кумок зичлиги
3. Скелетнинг зичлиги -
ёки
бунда q1-курук жисм массаси, v1 + v2 –хажм.
- ёки говакликсиз
4. Намлик -
5. Говаклик коэффициенти
Бунда L0 –грунтнинг говаклик коэффициенти, Vn - грунт орасидаги бушликнинг умумий хажми,
- грунтнинг склет зичлиги.
6. Говаклик –
Do'stlaringiz bilan baham: |