2.Texnik-iqtisodiy ko'rsatkichlar .
Лойиҳа ечимларини иқтисодий баҳолаш
Ҳар бир лойиҳа ўз ичига ҳажм - режалаш, конструктив, технологик, эстетик ва бошқа қатор вазифаларни олади. Лойиҳанинг иқтисодий жиҳатдан арзонлаги, юқорида келтирилган вазифаларнинг рационал ечимига боғлиқдир.
Лойиҳа ечимларини мақсадга мувофиқлик меъзони бўлиб ҳажм - режа кўрсатгичлари хизмат қилади. Бу кўрсатгичлар лойиҳада турли хил майдон ўлчамларини (умумий ва яшаш майдонлари, ишчи майдонлари, қурилиш майдони, ташқи девор конструкцияларнинг майдони ва бошқалар) бир - бирига нисбатан тафсивлайди. Бу кўрсатгичлар ҳақида тўлароқ маълумотлар фаннинг кейинги бўлимларида, биноларнинг турлари бўйича бериб борилган.
Лойиҳанинг оптимал вариантини танлаб олиш ҳажм - режа кўрсатгичларини солиштириш йўли билан амалга оширилади. Аммо бу усул лойиҳа ечимининг иқтисодий жиҳатдан арзонлигини тўла тафсивлаб беролмайди. Лойиҳанинг иқтисодий жиҳатдан тўлароқ тавсифлаб бериш учун нарх кўрсатгичлари, яъни иқтисодий кўрсатгичлар ишлатилади.
Дастлабки техник-иқтисодий асослаш (ДТИА)нинг намунавий таркиби
1. Лойиҳанинг мақсади.
2. Объектнинг тавсифи — ишлаб чиқариш ва транспорт инфратузилмасининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш имкониятлари, ишчи кучлари мавжудлиги, ижара қиймати, ишлаб чиқариш бинолари ва ёрдамчи биноларни сотиб олиш ёки уларни янгидан қуриш имконияти ва бошқалар.
3. Шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, корхона (иншоот)ни жойлаштириш райони ва пунктини танлашнинг асосланиши.
4. Архитектура-қурилиш ва ҳажмий-режалаштиришнинг принципиал ечимлари ва уларнинг асосий кўрсаткичлари.
5. Қуриш ва ишлатишда зарарли ташланмалар ва оқова сувларнинг тавсифи ва ҳажми, атроф муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш тадбирлари.
6. Объектни муҳандислик жиҳатидан таъминлаш ва жиҳозлаш (сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик, газ, электр энергияси билан таъминлаш, иситиш, шамоллатиш ва ҳаво ҳароратини мақбуллаштириш) бўйича принципиал ечимлар.
7. Технологиянинг тавсифи ва технология асбоб-ускуналари вариантларининг асосий кўрсаткичлари (қуввати, энергетика ва моддий ресурслар истеъмоли ва бошқалар).
8. Маркетинг тадқиқотлари натижалари, улар:
ташқи ва ички бозорлар конъюнктурасини ўрганишга асосланган тайёр маҳсулотни ички бозорда сотиш, шунингдек экспорт қилиш имкониятларини;
потенциал истеъмолчилар томонидан тўлашга қодир талаб ва рақобатчилар томонидан таклиф ўрганилганлигини;
маҳсулотнинг сифат ва нарх кўрсаткичлари бўйича рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирларининг мавжудлигини;
лойиҳанинг энг аввало арзон нархдаги, талаб қилинадиган миқдор ва сифатдаги маҳаллий хом ашё ва бошқа моддий ресурслар билан таъминланганлигини;
асбоб-ускуналарга қўйиладиган асосий талабларни, табиий-иқлим, ишлаб чиқариш омиллари ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда ватанимиз технологияларини ва хорижий технологияларни қиёслаш таҳлилига асосланган самарали ишлаб чиқариш технологияси, принципиал техник ечимлар танланганлигини;
таклиф этилаётган ишлаб чиқаришнинг мақбул ҳажмини;
лойиҳани амалга ошириш, шу жумладан унинг инвестиция фазаси муддатларини тасдиқлаши керак.
9. Лойиҳа ташаббускорининг молиявий аҳволи ва унинг лойиҳани амалга ошириш бўйича имкониятлари таҳлили.
10. Лойиҳа ташаббускорининг техник ва молиявий имкониятларига асосланган лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки схемаси, лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўладиган ресурсларнинг мавжудлиги ва қиймати (шу жумладан ЭМВда).
11. Танланган вариант асосида қурилишнинг чекланган қиймати, шу жумладан инжиниринг кузатувига, ДТИАни ва лойиҳанинг якуний техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга, технология асбоб-ускуналарига, ер участкаси ажратишга, бинолар ва иншоотлар қурилишига харажатлар, шунингдек айланма капиталнинг, жалб этиладиган кредитлар бўйича молиявий чиқимлар ва бошқаларнинг ЭМВ ва миллий валютадаги қиймати.
12. Харажатлар бўйича молиявий ресурсларга эҳтиёжнинг ҳисоб-китоблар вариантлари асосида, шу жумладан жалб қилинаётган маблағлар ва уларнинг лойиҳани самарали амалга оширишни таъминлаш имконини берадиган жалб қилиш шартларини аниқлаш.
13. Лойиҳа таваккалчиликларининг таҳлили.
14. Нақд пул оқимлари дисконтини ҳисобга олган ҳолда, барча инвестициялар базасида ҳисоблаб чиқилган лойиҳанинг ЭМВдаги молиявий-иқтисодий самарадорлигининг, ўзини ўзи қоплаши муддатининг, назарда тутилган кредитларни қайтаришнинг ҳисоб-китоблари.
Техник иқтисодий кўрсаткич
Турар жой биноларининг ҳажмий режали вазифаларини
иқтисодий техник баҳолаш ва қурилишга ажратилган капитал
маблағларни эффектини ва ҳаражатларини ўзида мужассамлаштиради. Алоҳида хоналарни режалаштиришда яшаш майдонини ва умумий майдонни аҳамияти жуда катта бўлади.
№
|
Номланиши
|
Юза м2
|
Курсаткич
|
Модерниза-циядан олдин
|
Модернизация-дани кейин
|
1.
|
Яшаш майдони
|
м2
|
264.0
|
586.0
|
2.
|
Умумий майдон
|
м2
|
380
|
433.5
|
3.
|
Қурилиш майдони
|
м 2
|
486.0
|
585.0
|
4.
|
Қурилиш ҳажми
|
М3
|
595.2
|
8775.0
|
5.
|
Ер усти қисми
|
М3
|
1214.1
|
1214.1
|
6.
|
Рационаллик коэффициенты
|
-
|
0.68
|
0.5
|
7.
|
Ҳажмий коэффициент
|
м 2 /М3
|
2.2
|
2.5
|
№
|
Номланиши
|
Юза
|
Хонадондаги хоналарнинг майдони
|
I
|
II
|
III
|
1
|
Умумий хона (мехмонхона)
|
м 2
|
15.0
|
15.0
|
17.5
|
2
|
Ётоқхона (катталар)
|
м 2
|
-
|
12.5
|
13.0
|
3
|
Ётоқхона
|
м 2
|
-
|
-
|
15.0
|
4
|
Ошхона
|
м 2
|
8.9
|
4.3
|
4.3
|
5
|
Санитар техник хона (қўшилган)
|
м 2
|
-
|
2.5
|
2.5
|
6
|
Йўлак
|
м 2
|
2.2
|
3.1
|
3.1
|
7
|
Балкон
|
м 2
|
-
|
2.7
|
2.7
|
8
|
Пешайвон
|
м 2
|
12.6
|
12.6
|
12.6
|
9
|
Яшаш майдони
|
м 2
|
15
|
27.5
|
45.5
|
10
|
Умумий майдон
|
м2
|
|
|
|
11
|
Хонадонларни сони
|
дона
|
|
|
|
№
|
Номланиши
|
Юза
|
Хонадондаги хоналарнинг майдони
|
I
|
II
|
III
|
1
|
Умумий хона (мехмонхона)
|
м 2
|
16.56
|
16.06
|
|
2
|
Етокхона (катталар)
|
м 2
|
16.9
|
16.46
|
|
3
|
Болалар хонаси
|
м 2
|
-
|
13.1
|
|
4
|
Ошхона
|
м 2
|
8.0
|
8.0
|
|
5
|
Йўлак
|
м 2
|
2.5
|
1.63
|
|
6
|
Ваннахона
|
м 2
|
3.5
|
3.5
|
|
7
|
Ҳожатхона
|
м 2
|
1.3
|
1.3
|
|
8
|
Балқон
|
м 2
|
2.64
|
2.64
|
|
9
|
Пешайвон
|
м 2
|
12.6
|
12.6
|
|
10
|
Яшаш майдони
|
м 2
|
33.46
|
45.56
|
|
11
|
Умумий майдон
|
м 2
|
34.29
|
33.60
|
|
12
|
Хонадонларнинг сони
|
м 2
|
|
12
|
|
ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯСИ ҚИСМИ
Конструктив схема, қурилиш ва конструктив схемани танлаш билан лойиҳалашнинг биринчи босқичда бетоннинг конструктив масаласи ҳам қайта кўриб чиқилиб ҳисобга олинди. Конструктив схема устиворлик, чидамлилик, мустаҳкамликни таъминловчи, бир-бирига боғланган вертикал ва горизонтал элементлардан иборатдир. Горизонтал кўтарма қурилмаси том ёпмалари ўзига тушаётган ҳамма вертикал ёруғликни олади ва қаватлар бўйлаб вертикал кўтарма қурилмасига деворга) узатади, кейин девор буни ўз навбатида асосга яъни пойдеворга узатади. Горизонтал кўтарма қоида бўйича босимларда тўсиқ вазифасини бажаради ва горизонтал оғирликни ташқи таъсирини (шамол, зилзила) ўзига олади ва бу таъсирлар кучини вертикал қурилмага, яъни деворларга узатади. Деворлар эса ўз навбатида тилга олиб ўтилган вазифани бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |