Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро мухандислик технология институти архитектура


-mavzu. Loyihalash jarayoni va texnik-iqtisodiy ko'rsatkicblar



Download 33,74 Mb.
bet26/51
Sana25.02.2022
Hajmi33,74 Mb.
#297984
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51
Bog'liq
Маърузалар матни АРХ - копия

5-mavzu. Loyihalash jarayoni va texnik-iqtisodiy ko'rsatkicblar.
REJA:
1.Turar-joy binolarini me'moriy-kompozitsion echimlari.
2.Texnik-iqtisodiy ko'rsatkichlar .
3. Turar-joy binolarining birinchi qavatida joylashjtirilgan madaniy-maishiy xonalar.
4.Konstruktiv yechimlarni texnik-iqtisodiy jihatdan baholash.



  1. Turar-joy binolarini me'moriy-kompozitsion echimlari.

Функционал ва амалий вазифасига мослиги, қулайлиги биноларга қўйиладиган биринчи ва асосий талабдир. Инсоннинг ҳаёти ва фаолияти учун қулай атроф муҳитини - масканни яратиш, аввало архитектуравий режаси ва ҳажм-самовий структурасини қанчалик тўғри ва мақсадга мувофиқ танлаб олинганига боғлиқдир. Бунда фаннинг ютуқларини ва биноларни лойиҳалашда, фойдаланиш жараёнида тўпланган тажрибаларни ҳисобга олиш лозим.


Бинонинг шакли унинг функционал қонун - қоидаларига асосан аниқланади, аммо бу шакл гўзаллик қоидаларига асосан қурилиши шарт. Архитектурада чирой ва мақсадга мувофиқлик ҳамма вақт бир - бирига боғлиқ ҳолда яратилади. Гўзаллик ва мақсадга мувофиқликнинг узвий боғлиқлиги ҳақида Гегел классик архитектуранинг улуғ гўзаллиги шундаки, у тўсинни кўтариб туриш учун керак бўлган миқдорда устунларни қўяди ва архитектурада фақатгина безак сифатида ўрнатилган устунлар ҳақиқий гўзалликка эга эмас деган эди.
Композиция лотинча компоситио сўзидан олинган бўлиб, тузиш, боғланиш, уланиш маъноларини англатади. Композиция деб, мазмуни ва вазифаси томонидан қабул қилинишини аниқлаб берувчи бадиий асарнинг қурилишига айтилади. Архитектуравий композиция деб ташқи ва ички элементлари аниқ қонун - қоидаларга асосан жойлашган ва бир - бирига боғлиқ бўлган, уйғун мақулланган бинонинг бир бутунлигига айтилади. Ташқи муҳит билан боғланган ва бир-неча биноларнинг маълум қонун-қоидаларга асосан жойлашиши мураккаб композицияни - ансамблни ташкил этади.
Шундай қилиб композиция деганда кенг маънода архитектура асарининг бадиий структураси, шаклининг бадиий - кўриниш системаси тушунилади. Композиция принципларини билмай туриб, архитектура асари ғояларини очиб бериб бўлмайди.
Архитектуранинг вазифаларини акс эттирувчи формула - қулай, мустаҳкам, арзон ва чиройли қуриш архитектуравий композициянинг асосларини аниқлаб берган. Бу асос шакл ва мазмуннинг бирлигидир. Архитектуравий композициянинг мақсади шу бирликка эришиш, вазифаси эса қарама - қаршиликларни муросага келтиришдир. Композиция мақсадларини ва вазифаларини рўёбга чиқариш учун меъмор композиция қонуниятларини билмаса, иқтидор ва интуиция ёрдам беролмайди.
Композиция назариясида ўрганиладиган қонуниятлар композициянинг категориялари ва элементлари деб аталади. Бу категорияларга ҳажм - самовий структура, тектоника, уйғунлик воситалари - симметрия ва ассиметрия, ритм, пропорция, масштабийлик, контрас, нюанс ва бошқалар киради.


5.1-расм. Тошкент шаҳридаги 1- қавати магазинлардан иборат бўлган
5 қаватли замонавий турар-жой биноси


5.2.-расм. Тошкент шаҳридаги 6 қаватли замонавий турар-жой биноси


5.3.-расм. Икки қаватли замонавий турар-жой биноси

б

в


г

5.4.-расм. Индивидуал замонавий 7 хонали уйнинг фасади (а) ва режалари (б,в,г)
Мансарда қавати бўлган ушбу турар жой биносининг умумий майдони 233, турар - жой майдони 99 м2 . Пойдевори темирбетондан, ташқи девори ( =400 м) пенобетондан, ораёпма ва том ёпмалари йиғма темирбетондан, томи черепицадан ишланган. Бино пойпеши сунъий тошдан, девори пардоз ғишт билан қурилган.


5.5.-расм. Қаравулбозорнинг Нефтчилар шаҳарчасида қурилиши мўлжалланган 5 хонали замонавий уй-ҳовлининг фасад ва ҳовли режаси лойиҳаси



5.6.-расм. Қаравулбозорнинг Нефтчилар шаҳарчасида қурилиши мўлжалланган икки оила яшаши учун лойиҳаланган 7 хонали замонавий уйнинг фасади ва режаси
Турар-жой биноларига табиий иқлим ва бошқа маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олиб функционал, санитар - гигиеник ва физик -техник талаблар кўйилади. Турар - жой биноларини лойиҳалашнинг асосий вазифаси - инсоннинг функционал, физиологик ва эстетик эҳтиёжларини қондира оладиган, яшаш учун зарур бўлган, ҳар томонлама қулай ҳаётий масканни яратишдир.
Инсоннинг функционал эҳтиёжи ќондириш унинг ҳаётий фаолияти (дам олиш, тарбиявий ишлар, хўжалик ишлари, мулоқот ва шахсий машғулотлар ўтказиш) зарур бўлган уй - жойни юқори савияда бунёд этиш керак.
Инсоннинг физиологик хусусиятлари уй - жойнинг физик сифатларига қўйилган санитар - гигиеник талабларда (температура, нисбий намлик, ҳавонинг тозалиги, табиий ёруғлик, инсоляция, товуш изоляцияси ва бошқалар) ўз аксини топади. Одамзоднинг эстетик эҳтиёжи юқори сифатли архитектура - бадиий ечимлар асосида қондирилади.
Турар - жой биноларини лойиҳалашда қўйиладиган асосий функционал талабларни қуйидагича келтириш мумкин: аҳолининг ҳозирги замон яшаш майдони меъёрлари асосида хоналарни ҳар томонлама қулай қилиб жойлаштириш; уй - жойни асосий функционал гуруҳларга бўлиб, талаб қилинган улар ўртасидаги боғлиқликни ҳар томонлама юқори савияда ташкил этиш; аҳолининг касби - корига боғлиқ бўлган яшаш тартибларини ҳисобга олиш; табиий - иқлимий шароитларга боғлиқ бўлган яшаш тартибларини ҳосибга олиш.



Download 33,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish