Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бобур номидаги Андижон Давлат университети



Download 31,81 Mb.
bet79/94
Sana25.02.2022
Hajmi31,81 Mb.
#275420
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   94
Bog'liq
Қатоғонлик сиёсати бакалавр

Е.В.Трубецкая
10-го ноября 1939 г.
гор. Талдом57

ИТТИФОҚ ПРОКУРОРИГА ЁЗИЛГАН АРИЗА


Елизавета Владимировна Трубецкая 1939 йил 10 ноябрда Иттифоқ прокурорига ариза билан мурожаат қилган. Аризада у ўзининг эри – Владимир Сергеевич Трубецкой (1891 йилда туғилган) ва уч фарзанди ‒ Григорий (1915), Варвара (1917) ва Александра (1919) 1937 йил июль ойида ЎзССР Андижон шаҳрида НКВД органлари томонидан ҳибсга олинганини қайд этган.


Улардан иккитаси, яъни ўғли Григорий ва қизи Александра онасига хат ёзиб турганлиги ва уларнинг қаердалигини билишини, аммо эри ва катта қизи Варвара ҳақида унга ҳеч нарса маълум эмаслигини таъкидлаган. 1939 йил июлида Ўрта Осиёдан Москвага келганида Кузнецкий мост 24-сонли бинода жойлашган НКВД маълумот бюросидан улар ҳақида маълумот беришларини сўраган. Олинган жавоб хатида улар 1937 йил 1 октябрда учлик томонидан судланиб, ҳар бири хат ёзиш ҳуқуқисиз 10 йил қамоқ жазосига ҳукм этилганлиги ва узоқ лагерга ҳукмни ўташ учун жўнатилганлиги тўғрисида айтилган.
«Сизга мурожаат қилар эканман, ‒ дейилади аризада, ‒ эримнинг ишини қайта кўриб чиқишингизни илтимос қиламан. Менинг эрим революциянинг дастлабки вақтидан бошлаб турли совет муассасаларида хизмат қилган, 1920 йили касаба уюшмаси аъзоси бўлган, фуқаролар уруши даврида қизил армия учун отларни тайёрлаш бўйича ишлаган, театрларда, оркестрларда мусиқачи бўлиб ишлаган, сўнгги йилларда эса адабиёт билан шуғулланган (қатор совет журналларида мақолалари чоп этилган). Бизнинг оиламизнинг (бизнинг оиламиз 10 кишидан иборат эди) катта ёшдаги аъзолари қамоққа олиниши уларнинг келиб чиқиши собиқ дворянлиги билан боғлиқ тушунмовчилик ёки ёлғон чақув туфайли амалга ошган бўлиши мумкин. Бизнинг оиламиз ҳеч қачон ўз халқининг душмани, диверсант, жосус, антисовет тарғиботчиси ва ҳ.к. бўлмаган ва бўлмайди ҳам.
Менинг эрим инқилобга қадар армияда хизмат қилган. Инқилобдан кейин эса ҳар уч-тўрт йилда собиқ офицер сифатида узоқ ёки қисқа муддатга ҳибсга олинган. Албатта, ҳар сафар унга қандайдир айблов эълон қилинган...
1937 йилда уларнинг иккаласини ҳам ҳибсга олишди ва улардан ташқари катта ўғлим Григорий ва иккинчи қизим Александрани ҳам ҳибсга олдилар.
Уларга эълон қилинган айбловлардан менга жуда оз нарса маълум: булар ўғлим Григорийнинг сургундан ёзган хати ва ҳибсдан озод этилган айрим аёлларга қизларим ўзларининг айбловлари ҳақида айтган гапларидир.
Эрим ва ўғлим антисовет тарғиботда айбланмоқда.
Қизларим ҳам тарғибот ва яна аллақандай террорда айбланмоқда.
1935 ‒ 1936 йилларда чет элдаги қариндошларимиз бизга ҳар ойда 13 рубль олтиндан жўнатишган, пулларни олиб Торгсинга (фақат олтинга савдо қилувчи дўконлар тармоғи) оиламизни (10 киши) қўллаш учун борганмиз. Бу ҳолат эримнинг айби сифатида талқин этилиб, пулларни оиламиз учун эмас, балки қандайдир сиёсий мақсадларга ишлатиш учун жўнатилган деб ҳисобланган. Бундай бўлиши мумкин эмас, қайтараман, биз халқимизнинг душмани эмасмиз, бундай катта оила эгаси бўлган ҳолда уларни таъминлаш, боқиш, тарбиялаш керак, сиёсат билан шуғулланишга эса имкониятимиз йўқ.
Ўғлим Григорий 1935 йилда Шаҳрихон шаҳрида киномеханик бўлиб ишлаган ва камгап бўлгани учун, албатта, антисовет руҳдаги суҳбатларда иштирок этмаган. Уни кинода овоз ва аппаратни қасддан бузишда айблашган. Мен гувоҳ сифатида чақирилган электростанция монтёри билан кўришдим ва гаплашдим. Унинг айтишича, гувоҳликка чақирилган бир қанча гувоҳларнинг барчаси Григорий Трубецкойни сиёсий суҳбатлар ташкил этмаган ва ҳар доим яхши ишлаган деб кўрсатма берган.
Қизим Варварага қарши фуқаро Гребеншикова Даря туҳмат қилган. Илова қилинаётган хатдаги ўғлим томонидан ҳам шу нарса таъкидланмоқда ва ўзим ҳам озод этилган айрим аёллардан шуни эшитдим. Гребеншикова қизим Варваранинг 1934 йилда биринчи марта ҳибсга олинганда ўртоқ Сталинга қарши қандайдир террористик акт содир этишда айбланганлигини билдирган...
У атиги 16 ёшда эди ва унга ҳеч қандай ордер тақдим этилмай ҳибсга олинган. Фарзандларимиз совет мактабларида таҳсил олишган, ўзимизнинг етакчиларимизни севамиз ва ҳурмат қиламиз, бизнинг оиламизда қандайдир террористик актлар амалга ошириш ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлмайди. Бу чақув жирканч уйдирмадир, бунинг сабабини эса билмайман.
Иккинчи қизим Александра 1937 йил июлида Андижон шаҳрида НКВДга чақирилган ва унга ўша ерда террористик акт ҳақида билганми ёки йўқми деб савол берилган, билган бўлса бунга иқрор бўлишни ва шунда уйга кетиши мумкинлигини айтишган. Албатта, қизим буни инкор этган ва ўша ернинг ўзидаёқ ҳибсга олинган.
Сизга ушбу кенг ишни қайта кўриб чиқиш билан шуғулланишингизни ва бунга қўшимча равишда Сизнинг диққатингизни қизим Александранинг ишига қаратишингизни сўрайман. Менга шуниси маълумки, у ўзи учун ҳаракат қилмоқда, чунки менга Москвадаги НКВД бўлими берган маълумотлардан маълум бўлишича, у иккита ариза ёзган, биттаси шу йилнинг баҳорида, бошқаси июлда жўнатилган; иккала хат ҳам Москвадан Тошкент шаҳрига Прокуратурага кўриб чиқиш учун жўнатилган. Қизимнинг айбсизлигига ва унинг англашилмовчилик асосида ҳибсга олинганига тўла ишонган ҳолда Сизга Тошкент Прокуратурасига ўзингиз томонингиздан сўров жўнатишингизни ҳамда унинг иши қай даражадалиги ва уни озод қилишда ёрдам беришингизни сўрайман.
У Пермь области Соликамск шаҳрида, Усольлагда сақланмоқда».
В.В.Трубецкая
10 ноябрь 1939 йил. Талдом шаҳри.



Download 31,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish