Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети


Бюджетларнинг баланслилиги принципи



Download 1,17 Mb.
bet40/64
Sana12.03.2023
Hajmi1,17 Mb.
#918274
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   64
Bog'liq
Комплекс бтф узб 2018 (2)

Бюджетларнинг баланслилиги принципи бюджетда кўзда тутилган харажатларнинг ҳажми бюджет даромадлари ва унинг дефицитини молиялаштириш манбаларидан тушадиган тушум-ларнинг жами ҳажмига тенг бўлиши кераклигини билдиради.
Бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлилиги ва тежамлилиги принципининг маъно-мазмуни шундан иборатки, унга мувофиқ равишда ваколатли органлар ва бюджет маблағ-ларини олувчилар бюджетларни тузиш ва уларнинг ижросини таъминлашда, энг аввало, кўзда тутилган (режалаштирилган) мақ-садларга эришишда маблағларнинг энг камроқ ҳажмидан ѐки маъ-лум бир ҳажмдаги бюджет маблағларидан фойдаланган ҳолда, энг юқори натижага эришишнинг зарурлигидан келиб чиқмоғи керак.
Бюджет харажатларини қоплашнинг умумийлиги (ѐппасигалилиги) принципи бюджет барча харажатларининг шу бюджет барча даромадлари умумий суммаси ва унинг дефицитини молиялаштириш манбалари ҳисобидан тушган тушумлардан қопланиши кераклигини англатади.
Ошкоралик принципи очиқ матбуотда тасдиқланган бюджет ва унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни, албатта, эълон қилинишини, бюджет ижроси жараѐнида маълумот-ларнинг тўлиқ ва тўғри берилишини, давлат ҳокимияти қонунчи-лик органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг қа-рорларига оид бошқа маълумотларни олиш имкониятининг яратил-ганлигини, бюджет лойиҳаси бўйича қарорларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш тартибларининг (жумладан, давлат ҳокимияти қонун-чилик органи ичида ѐки давлат ҳокимиятининг қонунчилик ва ижроия органлари ўртасидаги қарама-қаршиликларни ифодаловси масалалар бўйича ҳам) жамият ва оммавий ахборот воситалари учун албатта очиқ бўлишини кўзда тутади.
Бюджетнинг ҳаққонийлиги принципи тегишли ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиши башорат (прогноз) кўрсаткич-ларининг ишончли ҳамда бюджет даромадлари ва харажатлари ҳисоб-китобларининг ҳаққоний бўлиши кераклигини тақозо этади.
Бюджет маблағларининг адреслилиги ва мақсадли харак-тердалиги принципи бюджет маблағларини конкрет олувчилар ихтиѐрига бюджет маблағларининг аниқ мақсадларни молиялаштирилиши йўналиши олдиндан белгиланган ҳолда бўлиб берилишини назарда тутади. Бюджетда кўзда тутилган маблағлар адреслилигини ѐки бюджетда кўзда тутилмаган мақсадлар учун унинг йўналишини ўзгартириш борасидаги ҳар қандай хатти-ҳаракат мамлакат бюджет қонунчилигини бузиш ҳисобланади.

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish