2.«Давлатнинг мақсадли бюджетдан ташқари жамғармалари» давлат бюджетининг муҳим таркибий қисми сифатида
Бюджетдан ташқари мақсадли фондлар давлат молиясининг муҳим бўғини бўлиб, уларнинг фаолияти қатъий белгиланган, манбаларни ташкил этиш йўллари кўрсатилган. Пул фондларидан фойдаланиш йўлларининг тартиби аниқлаб берилган ва давлат ҳукуматнинг юқори органларининг тегишли актлари асосида ўз фаолиятини амалга оширади.
Бюджетдан ташқари мақсадли фондларни ташкил этилишининг мувофиқлигини таъминловчи яна бир муҳим омил бюджет тақчиллигидир. Бюджет харажатларини даромаддан ошиб кетиши молиявий ресурсларни қидириб топишгина эмас, корхоналар, ташкилотлар ва аҳолидан тушган маблағларни қайта гуруҳлашни ҳам талаб этади.
Давлат мақсадли жамғармаларини тузиш, жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар ёрдамида қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
корхоналарга кредитлар, субсидиялар бериш, яъни улар-ни молиялаштириш йўллари билан ишлаб чиқариш жараёнига таъсир кўрсатилади;
ижтимоий инфратузилмани молиялаштириш, яъни cубси-дия, нафақа ва турли хил трансфертларни бериш йўли билан аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатилади;
чет давлатларга, хорижий ҳамкорларга қарзлар берилади.
Жаҳон тажрибасида бюджетдан ташқари фондларнинг жуда кўп турлари мавжуд ва бу уларни икки катта гуруҳга ажратиш мумкин:
ижтимоий йўналтирилган фондлар (пенсия фондлари, мажбурий тиббий суғурта фондлари, давлат бандлик фондлари, ижтимоий суғурта фондлари, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш умуммиллий фондлари);
иқтисодий йўналтирилган фондлар (ўз йўналиши ва ман-баларига эга).
Мақсадли фондларнинг молиявий манбаларининг асосий қисми давлат томонидан белгиланадиган мажбурий бадаллар ҳисобига шакллантирилади
3.«Давлатнинг мақсадли бюджетдан ташқари жамғармалари» фанининг предмети, мақсади, вазифалари ва бошқа иқтисодий фанлар билан боғлиқлиги
«Бюджетдан ташқари фондлар» фанини ўқитишнинг мақсади — келгусида юқори малакали иқтисодчи мутахассислар бўлиб етишадиган талабалар учун Ўзбекистон Республикасидаги бюджетдан ташқари фондлар ҳақида назарий билимлар бериш, уларда бозор иқтисодиётига ўтиш даврида бюджетдан ташқари фондларни бошқариш ва назорат қилиш жараёнларининг муҳим йўналишлари бўйича асосий кўникмалар ҳосил қилишдан иборат. Ушбу мақсаддан келиб чиқиб, фан ўз предметини ўргатиш учун қуйидаги вазифаларни амалга оширишни белгилайди:
бюджетдан ташқари фондларнинг иқтисодий моҳияти ва аҳамиятини ўрганиш;
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини эркинлаштириш шароитида давлат мақсадли фондларининг ўзига хос хусусият-ларини ўрганиш;
бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий ва иқтисодий фондларнинг молиявий жиҳатларини очиб бериш;
мақсадли фондларни шакллантиришнинг хорижий тажрибаларини ўрганиш;
Давлат бюджети таркибидаги мақсадли жамғармаларнинг даромадларини шакллантириш механизмини кўриб чиқиш;
даромадларни ва харажатларни бошқариш жараёнларига автоматлаштирилган ахборот технологияларини татбиқ этиш масалаларини аниқлаш;
Ўзбекистон Республикасида мақсадли фондларнинг даро-мадларини ошириш ва харажатларини оптималлаштириш йўл-ларини белгилаш.
«Бюджетдан ташқари фондлар» фани "Иқтисодий назария", "Молия", "Иқтисодий таълимотлар тарихи", "Давлат бюджети", «Маҳаллий бюджет» каби фанлардан олинган назарий асосларга таянади. Шу билан бирга «Бюджетдан ташқари фондлар» фани «Молиявий ресурсларни бошқариш», "Молиявий менежмент", "Халқаро иқтисодий муносабатлар" каби фанларни ўзлаштириш учун назарий-услубий асос бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |