Жисмоний машқлар юкламасининг биологик хусусиятлари
Жисмоний машқларни бажариш жараёнида физиологик ва гигиеник меъёрлаштириш ҳамда организм ҳолатини ривожлантиришни белгиловчи ҳамма асосий омиллар иштирок этадилар. Болалар ва ўсмирларни жисмоний тарбиялаш вақтида юкламанинг физиологик меъеёрини аниқлаб олиш муҳим аҳамиятни касб этади. Мазкур вазифаларни ҳал қилишда ҳар хил ёшдаги болалар учун юкламани меъёрлаштириш мезонини ишлаб чиқиш муҳимдир. Бироқ бу муҳим вазифалар ҳали ҳам физиологик жиҳатдан етарли даражада ўрганилмаган.
Ҳозирги кунда мактаб ёшидаги болаларга жисмоний тарбия дарсларида бериладиган машқларни меъёрлашда жисмоний юкламаларнинг шиддат зоналари бўйича туркумларга эътибор бериш хусусидаги илмий асосланган адабиётларга эга эмасмиз.
Жисмоний юкламаларни таксимлашда ва уни илмий асослашда текширилувчининг функционал имкониятлари бўйича уч томонлама ёндошиш мумкин:
1. Жисмоний юкламани тақсимлашда алоҳида физиологик кўрсаткичларни қисман юрак-қон томир тизими бўйича кислород талаби ўпка вентилияцияси ва бошқа кўрсаткичларни ҳисобга олиш.
2. Жисмоний юкламанинг шиддатини ҳаракатланишини максимал тезлик билан ўзаро боғлиқликда меъёрлаш.
3. Танадаги максимал энергия имкониятларидан келиб чиқиб юклама шиддатини баҳолаш.
Спорт физиологиясида жисмоний юклама шиддатининг икки хил табақаланишидан кўпроқ фойдаланилади.
1.Жисмоний юкламанинг шиддатини кислородга бўлган талаб ҳажми ва сарфланган энергия билан баҳоланади.
2.Жисмоний юкламанинг шиддатини ҳамда диапазони инсон бажараётган механик ишларнинг кўрсаткичларига боғлаб зоналарга ажартилади.
Жисмоний юкламанинг чегаралари алоҳида физиологик кўрсаткичлар билан қисман ЮҚТУ кислород талаби, ўпкада ҳаво аламашинуви ва ҳакоза билан аниқланади.
Ҳаракатланишнинг максимал тезликка боғлиқлиги жисмоний юкламалашнинг шиддат меъёридир. Юклама шиддати организмнинг максимал энергия имкониятларидан келиб чиқади.
Ц.Г.Паркосадзенинг [108] маълумотларига кўра, кўпчилик болаларнинг организми 6 ёшда ва 11-12 ёшдаги даврларда такомиллашади. Чунки ҳаётда организмнинг ҳар хил тизимлари нисбати бу даврда мураккаблашади.
Катта жисмоний юкламалардан кейин болалар организмида тикланиш даври узоқ вақт давом этади. Агар юкламалаш жадал ҳарактерга эга бўлса, у ҳолда болалар томир уришнинг миқдори ҳам кўпдир [84,105,106].
Мактаб ўқувчилари организмига жисмоний тарбия машқлар юкламаларининг таъсирини баҳолашда юрак қисқариш тезлиги кўрсаткичи, қилинган ишнинг ҳажми, кислород талаби ва бошқалар эътиборга олинади (70,85,97).
М.Я.Набатникова [48] томонидан юрак уриши бўйича юкламанинг 5 та шиддат зонаси аниқланган:
1.Кичик шиддатли зона. Ўғил болаларда-130 та, қиз болаларда -135 та.
2.Ўртача шиддатли зона. Ўғил болаларда-131-155 та, қиз болаларда -136-160 та.
3. Катта шиддатли зона. Ўғил болаларда-156-175 та, қиз болаларда -161-180 та.
4. Анча катта шиддатли зона. Ўғил болаларда-176 тадан ,қиз болаларда -181 тадан юқори.
5.Максимал шиддатли зона.
Жисмоний тарбия дарсларида ўқитувчи жисмоний машқлар юкламасига алоҳида эътибор бериб, ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва функционал ҳолатларини ҳисобга олиши зарур.
Л.Е.Любормискийнинг [42] фикрича ҳозирги вақтгача болалар ва ўсмирларнинг ҳар хил физиологик функцияларига жисмоний машқлар юкламаси таъсири ҳақида кўп манба тўпланган.
Кўпгина илмий ишлар ҳар хил ёшдаги катта ва ёш спортчилар юрак-қон томирлар тизимининг организмни энергия билан таъминлашга жисмоний юклама таъсирини ўрганишга бағишланган [53,72].
Жисмоний машқлар қон босимининг ўзгариши қонуниятлари билан кузатилади. Динамик ишларда систолик босим кам ўзгаришлар билан намоён бўлади. Бунда артериал босим даражасининг бажарилаётган иш шиддатига боғлиқи гисистолик ва диастолик босимнинг ортиши ва томир уриш амплитудасининг қисқариши билан боради.
Ўқувчининг иш қобилияти даражаси, жисмоний ривожланиш динамикаси, жисмоний тайёргарлиги, доимий бажарадиган жисмоний машқлар ҳажмига ва характерига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади 43,74,75].
Я.С.Вайнбаумнинг [22] таъкидлашича, махсус танланган жисмоний машқлардан тўғри фойдаланиш, уларни тўғри миқдорлаш ўқувчиларнинг табиий,морофологик ривожланишини уйғунлаштиради. Бу жараёнларни тартибга тушириш организм функционал имкониятларининг тўғри ўсишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |