Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети жисмоний маданият факультети



Download 122 Kb.
bet2/6
Sana12.06.2022
Hajmi122 Kb.
#658362
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Бобоев Даврон

Тадқиқотнинг мақсади. Бошланғич синфлар дастуридаги асосий машқларни меъёрлаш орқали дарс ва дарсдан ташқаридаги машғулотлари самарадорлигини ошириш.
Шу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар бажарилади:
1. I-IV синф ўқувчиларига бериладиган жисмоний машқларни меъёрлашни асосий назарий томонларини аниқлаш.
2. Жисмоний тарбия дарсларида I-IV синф ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши, жисмоний тайёргарлигига қараб жисмоний машкларни меъёрлаш.
Тадқиқот объекти. Бошланғич синф дастуридаги асосий жисмоний машқларни меъёрлаш орқали дарс ва дарсдан ташқаридаги машғулотларидан фойдаланиш жараёни.
Тадқиқот предмети. Бошланғич синфлар ўқувчиларига жисмоний машқлар орқали бериладиган жисмоний юкламани меъёрлаш ҳамда меъёрланган машқлардан фойдаланиш йўллари, шакллари, услублари, воситалари
Тадқиқот фарази – Бошланғич синф дастуридаги жисмоний машқларни I-IV синф ўқувчиларнинг ёшига, жинсига, тайёргарлигига қараб меъёрлаш ҳамда меъёрланган машқлар орқали ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш ва соғлигини яхшилаш

Тадқиқотнинг илмий янгилиги I-IV синф ўқувчиларнинг жисмоний тарбия дастуридаги умумривожлаштирувчи, циклик ва ациклик машқларни меъёрлаш табиий усулда аниқланади.


Ҳимоя учун чиқариладиган асосий ҳолатлар:
-умум таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тарбия дастуридаги материалларни ўзлаштиришда жисмоний машқларни меъёрлаш услубияти ва уларнинг мақсадга мувофиқлиги.
-жисмоний тарбия дарсларида қўлланиладиган, меъёрланган машқларнинг самарадорлиги.
1-4 синф ўқувчилари жисмоний сифатларни тарбиялашда меъёрлаш машқларидан фойдаланиш услубияти. Жисмоний тарбия жараёнида хилма-хил; амалий, оғзаки ва кўрсатмалилик услублар қўлланилади.
Курс ишнинг тузилиши ва ҳажми. Иш кириш, уч боб, хулоса, адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, __ бетни ташкил этади. Унга __ та жадвал киритилган.


ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАР ОРҚАЛИ I-IV СИНФ ЎҚУВЧИЛАР ОРГАНИЗМИНИ ЮКЛАМАЛАШНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ АСОСЛАРИ
Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисидаги “Қонуни” ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”да ўқувчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларига мувофиқ равишда таълим тизимига табақалаштирилган ва индивидуал ёндашувни жорий этиш кераклиги қайд қилинган.
Машғулотларда юқори кўрсаткичларга эришиш учун ўқитувчи бошланғич синф ўқувчилари ривожланишининг ёш хусусиятларини билиши жуда муҳимдир.
Аввало шуни таъкидлаб ўтиш керакки, боланинг ривожланиши атроф-муҳитга, ҳаётнинг қандай ташкил этилишига, тарбиясига шу жумладан жисмоний тарбиясига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Тез бўйига ўсиш кичик ёшдаги мактаб болалари учун хосдир. Болаларнинг жисмоний тарбиясининг асоси бўлиб, соғлиқни мустаҳкамлаш ва тўғри жисмоний ривожлантириш ҳисобланади.
Ёшга қараб даврларга бўлиш ҳозирги пайтларда кўп тарқалган, унинг ичида янги туғилган, боғча, мактабгача ва мактаб ёшидаги даврлари, ўз навбатида кичик, ўрта ва катта мактаб ёшига бўлинади, болалар муассаса тизимининг тез таъсир этади [12,16,32].
Физиологияда мавжуд бўлган болалар ва ўсмирлар ёш даврларига бўлиш тизими, ривожланишнинг алоҳида давр бўлимлари мактаб ёшидаги болалар учун асос бўлиб ҳисобланади. Педагогикада мактаб ёши кичик 7-10 ёшга, ўсмирлик 11-14 ёшга ва ўспиринлик 15-17 ёшларга бўлиш қабул қилинган [11,12,31,34].
Болаларни ўз вақтида ҳаётий муҳим бўлган ҳаракат малакаларига ўргатиш энг асосийлари юриш, югуриш, сакраш ва улоқтириш малакалари ҳисобланади [14,18,19,32,40].
Кичик мактаб ёшидаги болалар билан жисмоний тарбия дарсларини олиб боришдаги асосий йўналиш ҳаётий зарур жараёнлар: юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш, қоматни тўғри сақлай олиш, тезкорлик, чаққонлик, мушак тезликларини таҳлил қилиш қобилиятларини тарбиялашга қаратиб уларни шакллантиради. Мактаб ёшидаги болалар билан жисмоний машғулотлар тизимини тўғри олиб бориш бола организмининг ўсиши ва ривожланишини кучайтиради, физиологик жараёнларни жонлантиради [12].
Ўқувчиларнинг жисмоний тарбия дарслари жараёнидаги жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик даражаси ўзига хос бўлиб, фарқли равишда индивидуал ўзгаришларга эга.
Жисмоний тарбиянинг таркибий қисми ўргатиш бўлиб, бу жараёнда, ўқувчилар турли ҳил малака ва ҳаракатларни билиш кераклигини ўзлаштиради [17,18,20,32].
Жисмоний тарбия дарсларида болаларнинг ўргатишда восита ва услубларни танлаш, ҳар хил ёшдаги ўқувчиларнинг жисмоний имкониятларига қатъий тўғри келган ҳолда амалга оширилиши керак [18,20,22,33,45].
Бир хил ёшдаги ва бир хил жисмоний ривожланишга эга бўлган болаларда жисмоний сифатларнинг ривожланиши ҳар хил эканлиги таъкидланган. Шу сабабли, жисмоний ривожланиши ҳар хил бўлган ўғил ва қизларда жисмоний сифатларни тарбиялаш учун индивидуал дастурлар тузиш, машқлар мажмуасини ишлаб чиқиш, дарс жараёнида ҳар бир гуруҳ учун самарали ёндашган ҳолда ўргатишни ташкил қилиш жисмоний тарбия жараёнида долзарб масалалардан биридир [1,2,3,4,41].
Боланинг ўсиш ва ривожланиши барча организмлар, жумладан одам организми учун ҳам хос хусусиятдир. И.М.Сеченов “Организм тушунчасига ташқи муҳит тушунчаси ҳам киради” деган эди. Чунки организм ташқи муҳитсиз яшай олмайди.
Ўсиш деганда, тана ҳужайраларининг кўпайиши натижасида тирик организм ҳажмининг, моддалар массасининг ортиши тушунилади. Умумий ўсиш тана скелетининг ўсиши ва ривожланишига боғлиқ.
Организм бир-бирига боғлиқ бўлган қонуният асосида ўсади ва ривожланади. Шунга қарамасдан, бола баъзан тез ўсиши ёки ривожланишдан орқада қолиши мумкин. Тухум ҳужайра уруғлангандан бошлаб одам ривожлана бошлайди, бу жараён то умрининг охиригача давом этади.
Жисмоний ривожланиш кўрсаткичларига бўйнинг ўсиши, вазн, бош айланаси, кўкрак қафаси айланаси киради. 4,5,6 ёшларда бола вазнига ҳар йили 1,5-2 кг қўшилиб боради. 7 ёшдан бошлаб унинг вазни тез ортиб боради.
Кичик мактаб ёши [6 ёшдан 11 ёшгача ёки 7 ёшдан 12 ёшгача]. Бу даврда скелетнинг суякланиши давом этади. Тана пропорцияси ўзгаради. Жигар, буйраклар, ўпка, юрак ва бошқа органларнинг тузилиши ва функцияси мураккаблашиб боради.
6-ёшли болаларда ҳаракат кўникмаси ва малакалари тез шакллана бошлайди. Уларда бўй мушак-кучи ўсади, ҳаракат координацияси яхшиланади, ҳаракат амплитудаси, тезлиги, йўналиши, мароми, суръати, баҳолаш малакаси такомиллашади, ҳаракатни таҳлил қилиш, ундаги айрим фазилатларни ажрата олиш қобилияти ривожланади. Бола ҳаракат натижалари унинг бажарилиш сифатларига боғлиқлигини тушуна бошлайди, сўнг яхши натижаларга эришиш мақсадида, ҳаракатларни чидам, бардош билан бажаришга киришади. Буларнинг ҳаммаси асосий ҳаракатларни гимнастик ва жисмоний машқларни бажариш техникасини ўргатишга имкон яратади [38].
6-7 ёшдаги ва 9-10 ёшдаги болаларда ўпка массаси ошади, альвеолалар сони катталарникига яқинлашади, ўпканинг тузилмавий ўзгариши унинг тириклик сиғимининг ошишига олиб келади. Шунингдек ўпканинг тириклик сиғими 1,40-1,60 литрдан 2,20-2,50 литргача ошади. Ташқи нафас олишнинг ошиши билан биргаликда юрак қон-томир тизимининг тинч ҳолатда ҳам ва жисмоний иш вақтида ҳам кислородга талаби кўрсаткичларининг ўсиши кузатилади. Бу ўзгаришлар орқали мушакларнинг кислород билан таъминлаш хусусиятлари ортади, энергия алмашиниш жараёни такомиллашади. Таянч-ҳаракат аппарати, марказий ва периферик нерв тизимида ҳамда ички органларда морфологик ва биокимёвий ўзгаришлар жисмоний сифатлар ривожланишининг тузилмавий хусусиятлари билан боғлиқдир.
Ўқувчининг ҳаракат тартибини тузиш, болаларнинг соғлиғини сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш ва ҳар томонлама жисмоний ривожлантиришда фаол ҳаракат тартиби асосий омиллардан ҳисобланади. Ҳаракат, яъни жисмоний машқлар, аввало организмнинг барча системалари: асаб, юрак-қон томир, нафас. скелет, мускул ва мушак системаларининг ривожланиши учун жуда зарур.
Кичик ёшдаги ўқувчилар биологик жиҳатдан иккинчи “яхлитланиш” даврини бошдан кечирадилар. Уларда аввалги ёшларга нисбатан бўй ўсиш бир оз секинлашади ва оғирлиги сезиларли равишда ортади. Скелети аста-секин суякланиб боради.
Мускул системаси жадал ривожланиб боради. Қўлнинг майда мускуллари ривожланиши билан майда ҳаракатларни бажариш қобиляти пайдо бўлади. Иннервацион аппарат юқори ривожланиш даражасига эришади, булар туфайли бола тез ёзиш малакаларини муваффақият билан эгаллаб олади. Оёқларнинг мускул кучи анча ортади. Бу ёшда елканинг чуқур мускуллари ҳали кучсиз, уларнинг пайлари етарлича ривожланмаган бўлади.
Бола организмининг барча тўқималари ўсиш ҳолатида бўлади. Уларда гемоглобулин, ёғ, оқсил, анорганик тузлар проценти катта ёшдаги кишилар тўқималарига қараганда кам.
Кичик ёшдаги ўқувчиларнинг ҳаракатчанлиги юрак-томир системаси томонидан қулай шароит яратилиши билан таъминланади; юракнинг ўлчами нисбатан катта бўлади, юрак тешиклари ва қон томирлари эса катта кенгликка эга бўлади. Бу ёш даврининг охирига келиб қон босими катта ёшли кишиларнинг нормасига яқинлашиб ортади.
Кичик мактаб ёшида нерв системаси ҳам такомиллашади: бош мия пўстлоғининг аналитик ва синтетик функциялари мукаммаллашади, миянинг оғирлиги сезиларли равишда ортади (1200дан 1400 гача) ва катта ёшли киши мия оғирлигининг 90%га эришади, қўзғалиш ва тормозланиш ўртасидаги табақалаштириш жараёни кучаяди.
Кичик ёшдаги ўқувчиларда томир-мускул сезгилари 50%га, кўриш сезгилари 80%га, рангни сезувчанлик 45%га яхшиланади. Бу давр сезги органларининг барча жисмоний ва ақлий кучларни ривожлантириш учун жуда қулай даврдир.
Ўқувчиларни қоматини тўғри тутишга ўргатиш лозим. +оматни тўғри тутиш, бунда гавда ва бош тўғри тутилади; кўкрак қафаси бир оз керилган, баравар турган елкалар сал орқага ташланган, умуртқа нормал ва табиий равишда эгилган, оёқларнинг тос-сон ва тизза бўғинлари тўла ростланган бир хил баландликда турган кураклар кўкракка яқинлашган бўлиши лозим.
Қоматни тўғри шакллантириш мактабнинг I-IV синфларидаги жисмоний тарбиянинг вазифаларидан бири ҳисобланади, шу боис жисмоний тарбия дастурига қоматни шакллантиришга оид махсус машқлар киритилади.
Ҳаракат малакаларини эгаллашга йўналтирилган дарслардан ўқувчилар муваффақиятга эришиш учун болаларнинг ёш хусусиятларини ҳар томонлама ҳисобга олиш керак.

Download 122 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish