Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


 Композитцион полимер матиреалларнинг ишлатилиш соҳалари



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/36
Sana21.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#60365
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36
Bog'liq
polietilenning qijin yonuvchanligini oshirishda antiperen nano zarrachalarning sinergizm tasirini organish

1.5. Композитцион полимер матиреалларнинг ишлатилиш соҳалари 
Полимер материалларидан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат 
саноатининг турли соҳаларида фойдаланиш йил сайин ортиб бормоқда.
Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларида 30 дан ортиқ
полимерлардан олинган, беш мингдан ортиқ маҳсулот ишлатилмоқда. 


Қишлоқ хўжалиги ва бу билан боғлиқ бўлган соҳалар учун ишлатилаётган
полимер пардаларнинг салмоғи йил сайин ортиб бормоқда. Кейинги 
йилларда саноатда ишлаб чиқарилаётган пардаларнинг сифатини
яхшилашга ҳам эътибор берилмоқда. Қишлоқ хўжалигидаги полимер
пардаларнинг ишлатилиш соҳаларига қараб уларнинг махсус талаблар 
қўйилмоқда. Пардалар пишиқ ва тиниқ бўлиб, қуёш нурини яхши ўтказиш
ва қуёшга чидамли бўлиши керак. Полиэтилен пардаси саноатда қишлоқ 
хўжалигида , турмушда энг кўп ишлатиладиган маҳсулотдир. 
Кўп йиллардан бери фойдаланиб шиша билан ёпилган иссиқхона
иншоатларининг устуни полимер пардаси билан беркитиш ҳам самарали
фойда бермоқда. Иссиқхонада полимер пардасидан фойдаланиш туфайли 
меҳнат унумдорлиги ошди, маблағ кам сарфланди, меҳнат сифати 
яхшиланди, ҳосилдорлик ошди. Полимер пардалар намликни ўтказмайди, 
уларни бу хусусияти ҳаво намлиги кам бўлган жойларда масалан, Тошкентда
цитрус ўсимликлари ўстирилган жуяк қаторлар билан ёпиб қўйилса, 
ҳавонинг намлиги юқори даражада сақланиши орқали цитрус ўсимлигидан 
яхши ҳосил олиш мумкин. Полиэтилен пардаси остида экилган ер сатхига 
ёпилганда икки баробар кўп ҳосил олишга эришилган. Қишлоқ хўжалиги 
ва озиқ-овқат саноатини ривожлантиришда полиэтилен пардасидан ҳам 
бошқа материаллардан ҳам кенг фойдаланилмоқда. Бу материаллар сув 
сатхи ва сув усти суғориш ишларида, иссиқхоналарни иситишда дринаж 
қурилишида, артизан қудуқларини ковлашда сув таъминоти системаларида 
заҳарли моддалар ташишда ва бошқа технологик жараёнларда 
қўлланилмоқда. Қишлоқ хўжалик ходимлари ишни енгиллаштириш 
мақсадида олимларимиз янгидан янги моддаларни сунъий структура 
ҳосил қилувчи полимерларни кашф этмоқдалар. Бу моддаларни майда ва 
қуруқ бўлиши уларни қопларда ташишга, ерларга сепишга осон бўлиши ва 
сувда эримайдиган, аралашадиган бўлиши керак. Умуман структура ҳосил 
қилувчи модда сепилган ер суғорилганда, ёмғир ёғиб тупроқ номланганда у 
модда сувда сатхи бир неча марта катталашиб, тупроқнинг майда


заррачаларини ўз сиртига олади. Намлик кетгач тупроқнинг майда 
заррачалари структурасиз доначалари полимер модда сатхи орқали ўзаро 
туташиб, структурали тупроқ ҳосил қилади. Бунда полимер елим ролини 
ўйнайди, майда зарраларни гўё елимлаб ёпиштирилади. Бундай структура 
берувчи полимер моддаларнинг тупроққа тасъир этиши натижасида
тупроқнинг агрономик структураси тубдан яхшиланади, ҳосилдорлик 
ошади. Бу соҳада ўзбек олимларининг ютуқлари йилдан-йилга ошиб 
бормоқда. Масалан: академик Ахмедов К.С. томонидан полиакрилонитрит 
асосида К-4 номли сувда эрувчи полимер яратилган. Бу полимер 
структурасини яхшулашда ишлатилади[35]. 
Полимерлар кимёсининг ютуқлари озиқ-овқат саноатида ҳам катта
ўрин эгаллайди. Айниқса, озиқ-овқатнинг яхши сақланишида уларни 
санитария гигиена қоидаси бўйича тоза сақлашда, таъми ширинлиги, 
қуришини чиройли бўлишида, озиқ-овқат лаззатини бузмасдан узоқ 
масофаларга етишга юқори самара беради. Лекин полимер материалларини
озиқ-овқат саноатида ишлатиш учун уларга жуда катта санитария гигиена 
талаблари қўйилади: моддалар жуда тоза бўлиши шарт. Турли хил 
катализаторлар, эритмалар, пластисикатор, стабилизатор каби моддаларнинг 
қолдиқлари бўлмаслиги керак. Шунинг учун озиқ-овқат саноатига тавсия 
этиладиган полимерлар махсус лаборатория кўригидан ўтади. Маълумки 
озиқ-овқат саноатига кўплаб бўёқлар ишлатилади. Масалан, нон ва кондитер 
маҳсулотлари, ичимликлар, колбаса ва бошқа маҳсулотларга озиқ бўёқлари 
билан ишлов берилади, бу уларни куркам қилади. Озиқ маҳсулотларига
зарари бўлмаслиги, организмга салбий таъсир кўрсатмаслиги керак. 
Ҳозирги вақтда кўрсатмаслиги керак. Ҳозирги вақтда озиқ-овқат саноатида 
икки хил полимерлардан ишланадиган синтетик ва ўсимлик моддаларидан 
экстракция ёки бошқа йўллар билан олинадиган табиий бўёқлар
қўлланилмоқда[36]. 
Синтетик материаллардан, озиқ-овқат технологиясида фойдаланиш, 
маҳсулотни қайта ишлашни бир мунча яхшилаш, сифатини сақлаш, ярим 


фабрикатларнинг озиқлик хусусиятини оширишга имкон бермоқда. Пишлоқ, 
колбаса, сабзавот, конфет, шоколод, сут-қатиқ ва шу каби озиқ маҳсулотлари 
полимер плёнкаларидан ишланган қопчиқ ёки идишларда тарқалиши 
улардан ўлчов материаллари сифатида фойдаланиш халқ хўжалигида катта 
фойда келтиради. Озиқ-овқат маҳсулотларининг хоссаларини яхшилаш 
мақсадида баъзи ҳолларда улар таркибида юқори молекулали бирикмалар
қуйилади. Масалан: музқаймоқни қуюлтириш жараёнини яхшилаш 
мақсадида сут аралашмаси таркибига желатин крахмал каби
стабилизаторлар қўйилади. Бундай табиий полимерлар озиқ-овқатни 
бузмайди, балки яхшилайди уни узоқ сақлашга ва кўринишли бўлишига 
самара беради.
Полимерлар сут маҳсулотлари технологиясида ҳам ишлатилади. Сигир
сути сипиратордан ўтказилса таркибидаги кальций ионлари камаяди, козиэн 
миқдори меъёрига келади ва сутни чақалоқлар овқати сифатида 
фойдаланиши мумкин. Сариёғ тайёрлашда сипиратор сутдаги темир, мис , 
марганес ионларини ушлаб қолиш учун ишлатилади. Бундай тозаланган сут 
ишлатилганда сариёғ сифати ошади. Қанд шакар саноатида эса, ионлар 
лавлаги ширасини тиниқлаштиришда кенг ишлатилмоқда. Вино, консерва ва 
шарбатлар тайёрлашда ҳам ишлатилмоқда. 
Радо ва электротехника шундай тезлик билан ривожландики, бунга 
табиий полимерлар етишмай қолди. Синтетик полимерлар радио-
электротехникада қўлланиши бундай ривожланишни янада юксалтиришга 
йўл очиб берди. Бу соҳанинг ривожланиши полимер билан чамбарчас боғлиқ 
бўлиб қолди ва янги-янги полимерлар ишлаб чиқариш вазифаси қўйилди. 
Бу вазифалардан бири электр токини изоляция қилувчи материаллар,
исиққа чидамли лаклар кашф этиш эди. Радио, телевизор, магнитафонлар 
сифатини ошириш, оғирлигини камайтириш хизмат даврини чўзиш буюмлар 
хилларини кўпайтиришда полимерлар юқори самаралар берди[37]. 
Синтетик полимерлар пардаси ўзининг электр токи ўтказмаслик 
хоссасини яхши сақлайди. Агар динамомашина синчиклаб қаралса, унда бир 


қанча мис симдан тузилган ва қоғоз билан изоляция қилинган қудратли 
пўлат якорни қуриш мумкин. Шунинг учун бундай якорларга изоляцион
лаклар шимирилади, чунки қоғоз билан изоляция қилинган изолятор нам 
таъсирида йиртилиб электр ўтказмаслик хоссасини йўқотиб қўйиш мумкин 
эди. Изоляцияга лаклар шимдирлиши натижасида қоғозни букилиш ва 
йиртилишдан асрайди ва қоғоз конструкцияси мустаҳкамланади.
Радио ва электротехника соҳасида ишлатиладиган экоксид колепандлар 
металдан ясалган катта ҳажмли ускуналарни кичик ҳажмли ва юқори вақтли 
кучланишларга бардош берадиган ҳолатга келтиради. Бу сохада айниқса 
кремний органик компаунали полимерлар 80 градусдан 260 градусгача
иссиқ совуқда ишлайдиган ускуналар ёритишга имкон беради[38].
Айниқса бу соҳадаги полиурет полимерларидан тайёрланган ускуналар 
элементларни зич жойлаштиришда, ички кучланишнинг сезгирлигини
оширишда, трансформаторлар ҳажмини кучайтиришда катта аҳамиятга эга 
бўлади. Полимерлар чорвачилик ва балиқчилик сохасида ҳам катта ўрин 
тутади. Айниқса силос сохасидаги ютуқлари диққатга сазовордир. Силос 
устини поливинилхлорид ва полиэтилен пардалар билан ёпишса ва ўраб 
қўйилса силос нобуд бўлмайди. Озиқ моддалари яхши сақланади, силос 
намнинг буғланиши, унинг ичига ҳаводан нам ўтиши каби ҳодисалар 
бўлмайди. Хашакларнинг ранги ўзгармайди. Парда ҳаво кислородини
ўтказмаслиги туфайли силосланувчи масса зичламасида силос бузилмайди. 
Мустаҳкам озуқа базасини вужудга келтиришда юқори молекулали моддалар 
ўз хоссасини қўшади. Полимер моддалар қишлоқ хўжалигида йил бўйи
етиштирилган ҳосилни сақлашда юқори даражада самаралар бермоқда[38]. 
Полимерлардан ясалган пардалар билан пахта бунтлар, ариқлар ва ҳатто 
минералларнинг, устуни ёпишганда кўзланган мақсадларга эришилмоқда. 
Маълумки об-ҳавоси анча иссиқ мамлакатларда чорвачиликда инватив 
ва баъзи юқумли касалликлар тез-тез тарқалиб туради ва унга сезиларли 
иқтисодий зарар ҳам келтиради. Бу касалликларга қарши ишлатиладиган 
дорилар ҳам кўп, лекин уларнинг кўпчилиги самарасиз кўп миқдорда 


ишлатилади. Кўпинча молларга озуқа билан берилади. Бу эса гўшт ва сут 
сифатини бузади[39]. 
Қурилиш ишларида ҳам синтетик полимер материаллари кенг кўламда
ишлатилиши унга эҳтиёж кундан кун ортиб бораётганидан дарак бериб 
турибди. Демак турмуш, яшаш учун ҳам бу соҳани ҳам полимерсиз тасаввур 
қилиш мумкин бўлмай қолди.Айниқса қурилиш соҳасида, биринчи новбатда 
шовқун сусайтиргучи бинолар қуриш вазифасини қўйган эди. Бу масалада 
олимлар, лойиҳачилар, қурувчилар, меъморлар, хуллас шу соҳага алоқасаси 
бўлган барча мутаҳасислар бино деворларини товуш энергиясини мумкин 
қадар кўпроқ қисмини ютадиган қилиш йўлларини ўйладилар. Қурувчиларга 
бундан ташқари яна кўпгина ҳусусиятларга эга бўлган бинолар, жумладан 
мустаҳкам, арзон, ўтга чидамли, ҳидсиз, технологик жиҳатдан анча қулай 
тайёрланадиган, заҳарли моддалар ажратмайдиган, чанг ютмайдиган хона 
ичлари шинам ва чиройли бўлган бинолар қуриш керак бундан мураккаб 
масалани ҳам ҳал қилишда полимерларни хиссаси анча катта бўлади. Буни 
амалга оширишда шиша асбест толалар, фенолформалдегид смоласи 
поливинил хлорид ва бошқа полимерлар ишлатила бошлади. Масалан: 
шовқин сусайтиргичли бинолар қуришда полимерлар ғовак қилиб ишланди 
бу эса шовқун сусайтиргичли уйларга асос бўлди. Агар қурилиш соҳасидаги 
биргини шиша пласт қаватини олсак ундан “Шифер” нинг қалинлиги 1,5 
ммга тенг бўлса 70 кг оғирликдаги юкни бемалол кўтариб беради. Бундай 
шиферлар томга 15-20 йил чидайди. Ҳозирги турмушда полимерлар қурилиш 
соҳасидаги барча талабларга жавоб бермоқда айниқса поливинилхлориддан 
тайёрланган рўлон кўринишидаги лилонимлар ҳамда плитка шаклидаги 
полимерлар уйлар полини қоплашда беқиёс даражада қўлланилинмоқда. 
Унинг гилам шаклидаги кўринишидан уйлар шинам ва чиройли 
кўринмоқда. Фенолитдан тайёрланган полимер битон плиткалар, 
ошхоналарда лабораторияларда, цехларда ишлаб чиқариш корхоналаридаги 
полларни қуришда ниҳоят қўл келмоқда. Ҳозирда эса полимерлардан 
уйларнинг ром ва эшиклари тайёрланмоқда. Қурувчиларга кимёгар


олимлар янгидан-янги ҳар қандай талабларга жавоб берадиган полимерлар
ихтиро қилиб, қурилиш соҳасини кундан кунга ривожлантирмоқда. Бу 
соҳада ўзбек кимёгар олимлари ёғоч қолдиқлари ғозапоялардан мебеллар, 
плиткалар яратиш соҳасида самарали ишлар қилмоқдалар [40]. 
олинган полиэтилен энг муҳим физика механикавий хоссалари 
келтирилган. 
Полиэтиленнинг 
ажойиб хусусиятларидан бири унинг яхши 
диэлектриклиги, яъни юқори частотали электр токини ўтказмаслигидир, шу 
сабабли у электро техникада кўп ишлатилади. Полиэтилендан ясалган ҳар 
хил қалинликдаги пардалар радиотехника ва электротехниканинг барча 
тармоқларида (радиолокацияда, юқори частотали кабеллар телевизион ва 
телемеханик асбоблар ясашда) муҳим аҳамиятга эга. Полиэтилен сув 
ўтказмаслик хусусияти жиҳатдан гуттопарчадан қолишмайди. Шунинг учун 
ундан сув остида ишлатиладиган махсус кабеллар ясашда фойдаланилади. 
Полиэтилен ишлатиладиган асосий соҳалардан яна бири ундан хилма-хил 
деаметрли трубалар ишлаб чиқаришдир. Полиэтилен трубалар металл 
трубаларга нисбатан 6-8 марта енгил. Улардан сув ва эритувчиларни узоқ 
масофаларга оқириш мақсадларида фойдаланиш яхши натижалар бермоқда. 
Полиэтилен туз, кислота ва ишқор эритмалари таъсирига чидамлилиги 
туфайли ундан ясалган трубалар химия саноатида ҳам кенг ишлатилмоқда. 
Полиэтилендан ясалган уй-рўзғор асбобларининг тузлари кундан-кунга 
ортиб бормоқда. Полиэтилен пардалардан ясалган қоп ва бошқа буюмлар 
озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва консервалаш тобора кўпроқ 
ишлатилмоқда. Булардан ташқари ҳозир полиэтилендан ғовак пластлар ҳам 
олинмоқда. Улар пўлатдан 700 марта, сувдан 100 ва пўкакдан 30 марта енгил. 
Сўнгги йилларда полиэтилендан синтетик тола олиш толалар ўзига 
намликни деярли ютмайди, шунинг учун фақат техника мақсадларида 
ишлатилади. Бундай толалар А.Қ.Ш да агилен деб аталади[41]. 
Маълумки, полиэтилен термопластлар қаторига киради, ишлаб чиқариш 
ҳажми бўйича 1 – ўринда туради, қайси технологик жараён бўйича ишлаб 


чиқарилишига қараб хоссалари ва қўлланилиши ҳар хил бўлади. Масалан, 
юқори босимда олинадиган полиэтиленнинг 60% га яқини плёнка олиш учун 
ишлатилади. Бу плёнканинг афзаллиги унинг тиниқлиги ва тозалигидир 
(чунки, полиэтиленда катализатор қолдиғи деярли йўқ). Иккинчидан, бу 
полиэтилендан юпқа деворли эластик буюмларни ҳар хил усуллар билан 
олиш мумкин. Учунчидан, бу полиэтилендан электр токи ўтказувчи 
симларни изоляция қилиб ҳар хил кабеллар олиш мумкин. Полиэтилендан 
ҳар хил диаметрга эга бўлган совуқ ва иссиқ сувга бардош берадиган газ ва 
канализация учун қувурлар ишлаб чиқариш осон ва афзалдир[42]. Этилен 
асосан этандан пиролиз усули билан олинади. 
CH
3
- CH
3
CH
2
= CH
2
-H
2
Молекуляр массаси 28,03. этиленнинг нисбий солиштирма ҳажми 
босим ва ҳароратга боғлиқ масалан: 
атм. босимда ва 0
0
С да 803,6 см
3
/гр 
150
0
С эса бу рақам 1252,03 м
3
/грташкил қилади. – 100 атм. босимда ва 
0
0
С да 2,467 см
3
/гр 
100 атм. Босим 150
0
С 10,59 см
3
/гр ва ҳоказо. 
Этиленнинг моляр ҳажми стандарт шароитда 22320 см
3
ни ташкил 
қилади[43].
Этиленнинг зичлиги ҳар хил босим ва ҳароратда ҳар хилдир. Масалан: 
1,0 атм. 
0
С да 1,260 мг/см
3
(1,260 кг/м
3
): 150 
0
С да ва атм. босимда эса 0,8043 
мг/см
3
. 100 атм ва 0
0
С да 406,1 мг/см
3
: 150 
0
С ва 100 атм босимда эса 95,84 
мг/см
3

Этиленни атмосфера босимида суюқ ҳолатда қайнаш ҳарорати 103,71
0
С: 
суюқ этиленнинг зичлиги (-110
0
С) 610кг/ м
3
. Этиленнинг сувда эриши 20 
0
С 
12,2% 1 мл. да полимерланиш учун олинган этилен ўта тоза бўлиши шарт. 
Бунинг учун этилен энерт қўшимча азот ва аралашмалардан тозаланади. 
Ишлаб чиқаришда энерт бирикмалар қайтарма этилендан йиғилиб, уни 
муҳитдан чиқариб турилади ва муҳитга янги тоза этилен қўшилади. Этилен 
таркибидаги фаол аралашмалар сополимер ҳосил қилиш ва полиэтиленни 


хоссасини ўзгартириб юбориш мумкин[44]. Масалан, кислород 150 
0
С дан 
паст ҳароратда ингибитор ролини ўйнайди. Россия заводларида аралашмани 
миқдорига қараб уч хил суюқ этилен ишлаб чиқарилади; “А” ва “Б” маркаси 
полиэтилен ва этилен оксиди олишда, “В” маркаси эса бошқа органик 
бирикмалар олишда ишлатилади. Бу маркалар таркибида 99,9% дан кам 
бўлмаган этилен бўлиб, улар олтингугурт бирикмалари ва сув миқдори 
орқали фарқ қилади[45].

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish