Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/36
Sana21.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#60365
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   36
Bog'liq
polietilenning qijin yonuvchanligini oshirishda antiperen nano zarrachalarning sinergizm tasirini organish

n
CH
CH
Полиолефин 
бирикмаларнинг энг оддий вакилларидан бири 
полиэтилен этиленни полимерлаш йўли билан олинади. Этиленнинг ўзи эса 
қуйидаги усулларнинг бири бўйича синтез қилинади. а) табиий газ, нефть ва 
унинг таркибидаги газлардан олиш. Нефтни қайта ишлаш натижасида 
олинадиган бирикмалар ва бунда чиқадиган газлар этилен ва унинг 
хосилаларини синтез қилишда энг арзон хом-ашё ҳисобланади. Шунинг учун 
ҳам саноатда этилен асосан ана шу усул билан олинади. Этан, пропан, бутан 
ва бошқа тўйинган угливодородлардан этилен ҳамда пропилен синтез қилиш 
учун уларни 800-900
0

20-30% 
хромли пўлат катализаторлигида 
крекингланади. б) этил спиртдан олиш. Бу усул нисбатан эски бўлиб, этил 
спиртни алюминий оксид катализаторлигида сулфат кислота иштирокида 
160-180
0
га дегидратлашдан иборат. 
0
2
5
2
2
2
4
160 180
С Н ОН
CH
H O
Н SO
в) Ацетилендан олиш. Асетиленга палладий катализаторлигида 180-
200
0
га бир молекула водород бириктириб, этилен ҳосил қилишдан 
иборат[30]. 


CH CH + H
2
CH
2
= CH
2
180-200
0
Pd
Юқорида киритилган уч хил усул бўйича олинган этиленнинг 
полимерланиш хусусияти ҳам турлича бўлади. Чунки хом-ашё сифатида 
ишлатиладиган моддалар таркибида баъзи аралашма ҳам учрайди. Бу 
аралашмалар оз бўлса ҳам этиленнинг полимерланишига халал беради. Тоза 
этилен оддий шароитда газ – 103,8

да қайнайди ва 169,4

да кристалланади. 
Этиленни дастлаб 1884 йилда рус олими Густовсон алюминий бромид 
иштирокида полимерлаган. Ҳозир этилен бир неча усулда полимерланади. 
Турли усулларда ситез қилинган полиэтилен макромолекулаларнинг 
тузилиши, катта – кичиклиги ва ўзаро жойлашиш тартиби билан фарқланади, 
шу сабабли уларнинг физик – миханикавий хоссалари ҳам турлича бўлади. 
Саноатда полиэтилен асосан, қуйидаги уч усулда ишлаб чиқарилади. 
Юқори босим ва кислород катализаторлигида этиленни полимерлаш. 
Ўрта босим ва турли металл оксидлари катализаторлигида этиленнинг 
угливодородлардаги эритмасини полимерлаш[31]. 
Атмосфера босими ёки паст босим (0,2 – 0,3 МПа)да этиленни метал 
органик комплекс катализаторлар иштирокида полимерлаш. Этиленни юқори 
босим остида полимерлаш учун катализатор сифатида 0,002 – 0,006% 
кислород ёки кислород ўрнига эркин радикалларга парчаланувчи – бензоил 
эркин радикалларга парчаланувчи бутил пероксид, лауроил пероксид, 
капроил пероксид ва бошқалардан фодаланилади. Полимерлаш учун аввало 
этиленни компрессорларда 150-300 мПа босим остида суюқ ҳолатга 
ўтказилади ва махсус реакторларга қуйилади. Сўнгра суюлтирилган этиленга 
унинг 0,002 – 0,006 фоизи миқдорида кислород қўшиб, аралашма 180-2000 
гача қиздирилади. Натижада этиленнинг бир қисми 10-12 фоизи 
полимерланади, қолган қисми эса юқори температурада суюқ ҳолда турган 
полимердан ажратиб олинади ва полимерланиш учун қайтадан компрессорга 
юборилади. Полимерланмаган этиленни реакторга қайта-қайта юбориб, 
унинг беҳуда сарфланишга йўл қуйилмайди. Этиленнинг полимерланиш 


проссеси экротермик реакция бўлиб, бунда чиқадиган иссиқлик (96,6 кж/мол) 
полимер макромолекулаларига салбий таъсир кўрсатиши, яъни унинг физик 
– механикавий хоссаларини ёмонлаштириши мумкин. Шунинг учун 
иссиқлик қиздирилган сув ёрдамида реакция муҳитидан чиқарилиб турилади. 
Юқори босим остида олинган полиэтилен макромолекулалари таркибида 
жуда оз миқдорда бўлса ҳам метал, карбонил, гидроксил каби группалар 
борлиги спектроскопия ёрдамида исботланган. Демак, бундай полиэтилен 
макромолекулалари маълум даражада тармоқланган тузилишда бўлиши 
мумкин. Юқори босим остида олинган полиэтиленнинг зичлиги паст бўлади 
ва у ўз мустаҳкамлиги, суюқланиш температураси ва шунга ўхшаш бошқа 
физика – кимёвий хоссалари жиҳатидан паст ва ўртача босим остида олинган 
полиэтилендан фарқланади. Этиленни ўртача босим остида полимерлаш учун 
этиленнинг циклогександаги эритмаси олинади. Реакторга юборилган эритма 
3,5 – 4 мПа босим остида 140 - 1500 да хром оксидлари катализаторлигида 
полимерланиб чўкмага тушади ва уни филтирлаб ажратиб олинади. Қолган 
эритувчи ва этилен яна қайта реакторга юборилади. Баъзи эритувчи билан 
этиленни ўзаро аралаштирмай катализатор тўлдирилган реакторга айрим – 
айрим ҳолда юборилади. Бунда эритувчи катализатор сиртида ҳосил бўлган 
полимерни эритиб, реактордан олиб чиқиб кетади. Бунда катализатор юзаси 
ҳам тозаланади ва натижада катализаторнинг полимерлаш хусусияти узоқ 
вақт сақланиб қолади. Сўнгги йилларда полимерлаш учун катализатор 
сифатида молибден оксидлари ҳам ишлатилмоқда. Бунда ҳосил бўлган 
полиэтилен 
макромолекулалари 
чизиқли 
тузилганлиги 
учун 
ўз 
мустаҳкамлиги, зичлиги, суюқланиш температураси, кристаллик даражаси 
каби жиҳатдан юқори босим остида олинган полиэтилендан устун туради. 
Этиленни нормал ёки паст атмосфера босимида полимерлаш Сиглер ва Натта 
усули билан амалга оширилади. Бунда этилен триэтилалюминий ва 
титанхлорид аралашмасининг олифатик ва ароматик углеводородлардаги бир 
фоизли эритмасидан ўтказилади[32]. Бундай шароитда этилен 25 - 300 да 
олиб борилади. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки металл – органик 


катализаторлар иштирокида полимерланувчи этилен жуда тоза бўлиши шарт. 
Чунки этиленга сув ёки килород аралашган бўлса, катализаторлар бу 
аралашмалар 
билан шиддиатли реакцияга киришиб, полимерлаш 
қобилиятини сусайтиради. Процесс давомида босим 0,5 МПа ва ундан бир оз 
юқори кўтарилса, полимерланиш тезлиги бир неча бор ортади. Аммо бунда 
реакция иссиқлигини муҳитдан чиқариб юбориш вазифаси мураккаблашади. 
Нормал ёки паст босимда олинган полиэтилен молекула массаси ва 
зичлигининг катталиги (350 – 960 кг/м
3
) ҳамда кристаллик дарадасининг 
юқорилиги, мустаҳкамлиги эритувчилар таъсирига барқарорлиги ўртача 
босимда олинган полиэтиленларнинг шундай кўрсаткичларидан анчагина 
юқори. Лекин нормал босимда олинган полиэтилен ўзининг диэлектрик 
хусусиятлари жиҳатидан юқори босимда олинган полиэтилендан кейинги 
ўринда туради, чунки бундай полиэтилен таркибида металл – органик 
катализаторлар юқори бўлиб улар полимерларнинг диэлектрикхоссасини 
ёмонлаштиради[33].
Полимерлар ҳақидаги тушунчалар ва уларнинг оддий моддалардан фарқ 
қилувчи хоссалари ҳамда унинг сабаблари, полимер материалларини халқ 
хўжалигининг турли соҳаларида кенг ишлатилишини ва турмушдаги 
уларнинг ролини тушунтиришга асос бўлади. 
Ҳозирги кунда полимер материаллар ишлатилмайдиган соҳани топиш 
қийин. 
Жумладан, 
улар 
самалиётсозликда, 
автомобилсозликда, 
машинасозликда, 
тиббиётда, 
озиқ-овқат 
саноатида, 
радио 
ва 
электротехникада, қишлоқ хўжалигида, чорвачилик ва балиқчилик
тармоқларида, қурилиш соҳаларида, темир йўл ва бошқа соҳаларда кенг
ишлатилади[34]. 

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish