Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/36
Sana21.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#60365
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   36
Bog'liq
polietilenning qijin yonuvchanligini oshirishda antiperen nano zarrachalarning sinergizm tasirini organish

Структурани ўсиш
Куртакни ҳосил бўлиш механизми 
характери 
гомогенли 
гетерогенли 
Уч ўлчамли (шар) 
Икки ўлчамли (ҳалқа) 
Бир ўлчамли (таёқча) 
n қ 4 
n қ 3 
n қ 2 
3 n 4 
2 n 3 
1 n 2 
Кристалланиш механизмини n миқдори билан аниқлаш кўпгина 
тажрибалар 
орқали 
исботланган. 
Масалан, 
тажрибавий 
равишда 
кристалланиш механизмини, ҳамда кинетикасини ўрганишда ҳосил 
бўлаётган кристалл фаза ҳажмининг ошиб боришини назорат қилиш кенг 
қўлланилади. Бу дилатометрия усули деб ҳам юритилади.
Полимерлар турли хил устмолекуляр (аморф, аморф-кристалл, кристалл) 
тузилишларга эга бўлиб, уларнинг энг кўп тарқалган шакллари полимер 
толалар, пленкалар, пластиклар, сорбентлар, геллар, золлар ва бу шакллар 
таркибида макромолекулалар ўзаро кимёвий ёки физикавий боғлар ҳосил 
қилган ҳолда жипслашган бўлади. Бунда макромолекулаларнинг изотропик 
ёки анизотропик (тартибсиз ёки ориентацияланган) бўлиши полимер 
материалнинг маълум шаклни эгаллашига имкон беради ва унинг деярли 
барча физикавий, физик-механик хоссаларини белгилайди.


Физикавий шакли бўйича барча полимер материаллар шартли равишда 
уч гуруҳга ажратилади: ҳажмий, ясси ва толасимон. 
Ҳажмий, яъни ўлчамларини уччала йўналишларида (уч ўқли 
координата бўйича) таққослаб олинадиган полимер материаллар. Турли 
шаклдаги монолит (моно қуйма) маҳсулотларни ишлаб чиқаришда, масалан, 
машиналар деталлари, конструкцион жиҳозлар ва мосламалар ясашда 
қўлланилади. Улар одатда барча йўналишлар бўйича физик хоссаларининг 
бир жинслиги (изотроплиги) билан характерланадилар. 
Ясси-япроқсимон ва пленкасимон материалларни шартли равишда икки 
ўлчамли, яъни бўйи ва эни бўйича таққослаб бўладаган, аммо қалинлиги 
нисбатан анча кичик бўлган материаллар деб ажратилади. Пленкалар 
қалинлиги 50 мкм гача бўлади ва улар анизотропик хоссаларга ҳам эга 
бўлиши мумкин[15]. 
Толалар - бу юқори молекуляр бирикмалар устмолекуляр 
тузилишининг ўзига хос тури бўлиб, уни шартли равишда бир ўлчамли 
материал деб қаралади. Чунки, унинг узунлиги қолган икки ўлчамига 
нисбатан таққослаб бўлмас даражада каттадир. Одатда, толалар думалоқ 
кесимли ва самаравий диаметрлари 10-50 нм атрофида, узунлиги ҳатто бир 
неча 
километрларгача 
(масалан, 
табиий 
ипак 
толаси) 
етади. 
Макромолекулалар деярли барча толаларнинг узунлиги бўйлаб параллел 
жипслашган, ориентирланган бўлиб, аморф-кристалл тузилишда бўлади. Бу 
эса уларнинг ёрқин ифодаланган анизотропик физик ва механик хоссаларга 
эга бўлишини таъминлайди. Толали материаллар қуйидаги гуруҳларга 
ажратилади: 

тартибланмаган 
тола 
материаллар 
(момиқлар 
(вата), 
жипслаштирувчилар); 

толалардан нотûқима, қатламли материаллар (изоля-цияловчи, 
филтрловчи қатламлар, тикувчи нотûқима иплар, қоғозлар); 
- буралма маҳсулотлар (арқонлар, каноплар, шнурлар, буралма иплар); 


- газмол ва сиртмоқли материаллар (одатий ва ворс газмоллар, гиламлар, 
сочиқлар, сиртмоқлар ва тўрлар); 
- композицион материаллар (бир йўналишли, арматураланган пластиклар, 
текстолитлар, пластмассалар, қисқа арматураланган толалар); 
- резинали техник маҳсулотлар (шиналар, конвейер тасмалари, шланглар, 
камарлар, толали газмолсимонлар).
Хуллас полимер композитлар макромолекуларнинг ўзига хос 
устмолекуляр тузилишга эга шакли бўлиб, уларнинг ҳосил бўлиши бир қатор 
физик жараёнларнинг амалга ошиши билан боғлиқдир. Бу жараёнларни 
қанчалик самарали ўтиши ҳосил бўладиган тола хоссаларини белгилайди. 

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish