Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти


-jadval  Yonuvchan siqilgan uglevodorodli gazlarga qо„yilgan texnik talablar



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

1.3-jadval 
Yonuvchan siqilgan uglevodorodli gazlarga qо„yilgan texnik talablar 
№ Kо‗rsatkichlar 
Normalari 
PBA qishgi 
PBA yozgi 
Butan 

Komponent tarkibi, %:
- metan, etan va etilen, jami
- butan va butilen, jami
≥4 
≥75 
≥6 
≥60 
≥6 

Suyuq qoldiq, 20
o
C da
≤1 
≤2 
≤2 

Tо‗yingan bо‗g‗ bosimi, MPa
≤0,16 
≤1,6 


S
H
2
miqdori, g/100 m
3
gazda
≤5 
≤5 
≤5 

Oltingugurt miqdori, %
≤0,015 
≤0,015 
≤0,015 

Erkin holdagi suv miqdori, %




Ishqorlar miqdori, %


22 
Газ ва газконденсатли конларда турли хил тизимдаги газни 
йиғиш тизимлари қўлланилади. Юқори қатлам босимли конларда 
асосан газни гуруҳий йиғиш тизими қўлланилади. Газни қуритиш ва 
унинг таркибидаги конденсатларни ажратиб олиш бир вақтнинг 
ўзида газнинг комплекс тайѐрлаш қурилмаларида (ГКТҚ) амалга 
оширилади. ГКТҚси асосан гуруҳий газ йиғиш пунктларида 
жойлаштирилади, газ қўшимча равишда механик қўшимчалардан 
тозаланади ва газни алоҳида шу мақсадда ўрнатилган қурилмаларда 
ѐки магистраль қувурлар учун мўлжалланган бош биноларда 
тозалаш ишлари амалга оширилади (―Шўртаннефтгаз‖ МЧЖ каби). 
Келтирилган талабларни амалда бажариш учун кон шароитларида 
қазиб олинаѐтган газнинг суюқ углеводородли қисмини ажратиб 
олиш учун ажратиш, қуритиш ѐки тозалаш учун технологик 
қурилмалар қурилади ва бу қурилмалар қувурлар орқали ўзаро 
боғланади.
Табиий газни конларда йиғиш тизимларини танлаш 
конларнинг турига, иқлимий ва жўғрофий шароитларига, кондаги 
газ захираларига, коннинг майдони ва конфигурасиясига, маҳсулдор 
қатламларнинг сони ва тавсифномаларига, қудуқларнинг ишчи 
дебитига, қудуқ усти босимига, газнинг таркибий қисмларига, газ 
таркибидаги зарарли қўшимчаларнинг миқдорига, кондаги 
қудуқларнинг сонига ва уларнинг ўзаро жойлашуви ҳамда қабул 
қилинган газ тайѐрлаш усуллари ва технологияларига қараб 
белгиланади.
Газ конларида газни йиғиш ва тайѐрлаш тизими қуйидаги 
элементлардан тузилган: газни дастлабки тайѐрлаш қурилмаси 
(ГДТҚ), газни комплекс тайѐрлаш қурилмаси (ГКТҚ) ва бош 
иншоотлардан (БИ). 
Агарда кондан тоза газ қазиб олинса, унда газ ГКТҚ да тозалаш 
амалга оширилади. ГДТҚда олдиндан қазиб олинадиган газнинг 
ҳажми ўлчанади. Газ конденсат конларида ГКТҚ да ҳар бир 
қудуқдан қазиб олинадиган газ маҳсулотининг ҳажми ва қисман 
ажралиб чиқадиган конденсатнинг намлигини ўлчаш орқали амалга 
оширилади.
Газ таркибидаги намликни чиқаришда асосан қуйидаги учта 
технологик жараѐнлар қўлланилади:
а) паст ҳароратда тозалаш (ПҲТ);
б) абсорбцион усулда тозалаш (АБУТ);


23 
д) адсорбцион усулда тозалаш (АДУТ).
Газ ва газ конденсатли қудуқлардан қазиб олинаѐтган хомашѐ 
гази дастлаб гравитация усулига асосланган ҳолда горизонтал 
жойлашган ажратгичларда қатлам суви, конденсат ва механик 
аралашмалардан ажратиб олинади. Бу технологик жараѐн газни 
дастлабки тайѐрлаш қурилмаларида амалга оширилади. Кейинги 
босқичда эса газнинг таркибидаги намликлар газни паст ҳароратли 
ажратиш қурилмаларида амалга оширилади.
Газни паст ҳарорати ажратиш қурилмалари (ГПҲАҚ) ГДТҚдан 
келаѐтган табиий хомашѐ гази таркибидаги суюқ фазалар ва механик 
қўшимчаларни ажратиб олишда қўлланилади.
Газ қудуқларидан қазиб олинаѐтган хомашѐ газининг 
таркибидаги намликни ажратиб олиш жараѐни газни қуритиш 
дейилади. Тоза газ конларидаги газнинг таркибидан намликни 
йўқотишда абсорбцияли ҳамда адсорбцияли қуритиш технологияси 
қўлланилади.
Конденсатли газ конларида газни қуритишда абсорбцияли ва 
адсорбцияли технология қўлланилганда, қуритишда паст ҳароратли 
тозалаш амалга оширилади. Агар 1м3 газнинг таркибида 100 см3 
ҳажмдан кўп миқдорда конденсат бўлса, у ҳолда ҳам паст ҳароратли 
абсорбция усули қўлланилади.
Агарда газнинг таркибидаги кўп миқдорда олтингугурт (Ҳ2С, 
CО2, РСН) ва углерод оксиди (CО2) бўлса, у ҳолда газ 
олтингугуртли ва углеродли газлардан махсус қурилмаларда, 
қўшимча тартибда тозаланади.
Паст ҳароратли тозалашда газ олдиндан Циклонли 
тозалагичларда–150С ҳароратгача совутилади. Паст ҳароратда 
газнинг таркибидаги намлик ва конденсат тўлиқ ажратиб олинади. 
Гидратларни пайдо бўлишини олдини олиш учун ҳам газга 
диэтиленгликол (ДЕГ) эритмаси қўшилади. Адсорбция усулида 
газни қуритиш оралиқ адсорбциясини қўллашга асосланган бўлади 
ва намликни ютиш учун қаттиқ адсорбент моддалардан 
фойдаланилади. 
Адсорбентлар 
сифатида 
қаттиқ 
ғовакли 
моддалар: 
фаоллаштирилган кўмир, соликогел, сеолитлардан фойдаланилади.
Адсорбентлар ва сув конденсат моддаларини ютилиши 
натижасида тўйинади. Адсорбентдаги ютилган (ютган) намликдан 
тозалангандан кейин қайтадан фойдаланилади. Бундай жараѐнга– 


24 
десорбция дейилади. Магистраль газ узатмаларига газни узатишдан 
олдин тармоқ стандартлари орқали шудринг нуқтасини пайдо бўлиш 
чегараси текширилади.
Шудринг нуқтаси-сув буғлари тўйинган ҳолатга этгунча газни 
совуш ҳароратидир. Шудринг нуқтасига етиб борган газда намлик 
конденсацияси бошланади ҳамда гидратларнинг шаклланишига 
олиб келади.
Конларда газни магистраль қувурларига ҳайдашда олдин 
олтингугуртдан тозаланади. Газни олтингугурт ва углерод 
оксидидан тозалашда абсорбция усули қўлланилиб, абсорбент 
сифатида моноэталон (МЕА) ѐки диэтанол (ДЕА) нинг сувли 
эритмаларидан фойдаланилади.
Газни олтингугурт ва углерод оксидидан тозалаш учун 
абсорберга келтирилади, газ пастдан юқорига ҳаракатланганда МЕА 
ѐки ДЕА ни сувли аралашмали оқими билан ўзаро таъсирлашиб 
ютилади.
Тозаланган 100м3 газнинг таркибида олтингугуртнинг 
миқдори 2 граммдан кўп бўлмаслиги керак.
Ҳозирги пайтда газ қазиб олиш ҳажмининг кўпайиши гуруҳий 
газ йиғиш тизимларига ўтишни тақозо қилмоқда ва бу тизим 
республикамиз газ конларида кенг қўлланилмоқда. Бу тизимда бир 
гуруҳ қудуқлар марказида газ йиғиш пунктлари жойлаштирилади ва 
улардан умумий кон коллекторлари орқали газни комплекс 
тайѐрлаш қурилмаларига юборилади. Газ маҳсулотларини йиғиш 
тизимининг асосий элементи алоҳида қувурлар ва коллекторлар 
ҳисобланади. Улар орқали табиий газни комплекс тайѐрлаш 
қурилмалари, газ йиғиш пунктлари ѐки газни қайта ишлаш 
заводларига юборилади. Йиғиш тизимини лойиҳалаш биринчи 
навбатда газ қувурларининг иш унумдорлигини ва уларнинг 
диаметрларини аниқлаш, гидравлик ҳисоблар, гидратлар ҳосил 
бўлишини олди олиниши ва коррозия жараѐнлари содир 
бўлмасликлари кабилар асосида олиб борилади.
Газни гуруҳий йиғиш тизимида газни тайѐрлаш барча 
комплекс қурилмалари гуруҳий йиғиш пунктларига йиғиш орқали 
амалга оширилади ва хизмат қилинаѐтган қудуқларга яқин қилиб 
жойлаштирилади. Гуруҳий йиғиш пунктлари кондаги йиғиш 
коллекторларига уланади ва ундан кейин умумий кон пунктларига 
узатилади. Бундай тизим масалан Шўртан конида газни йиғиш 


25 
тизимида қўлланилиб, қудуқлардан қазиб олинаѐтган газ аввало 
батерияларга ва ундан кейин коллектор қувурлар орқали газни 
дастлабки тайѐрлаш қурилмаларига юборилади.
Табиий газни марказлаштирилган ҳолда йиғиш ва тайѐрлаш 
ишлари Зеварда кони шароитида яхши самара бермоқда. Зеварда 
конида марказлашган ташиш ва йиғиш тизими орқали газ газни 
комплекс тайѐрлаш қурилмалари умумий коллекторига узатилади. 
Шунингдек кон газни комплекс тайѐрлаш қурилмасида Алан кони 
гази ҳам тайѐрланади.
Газ конденсатли конларда газни дастлабки тайѐрлаш ишлари 
йиғиш пунктларидан кейинги босқич бўлиб, газ таркибидан дастлаб 
ажратгичлар ѐрдамида қатлам сувлари ва конденсатларнинг бир 
қисми ажратиб олинади. Маҳсулдор қатлам босими юқори бўлган 
ҳолларда гуруҳий йиғиш пунктларидан келаѐтган газ, газни 
комплекс 
тайѐрлаш 
қурилмалари 
умумий 
коллекторларга 
узатилади.Газ билан таъминлаш жараѐни мураккаб технологик 
жараѐн бўлиб, газни қазиб олиш, тайѐрлаш, ташиш, сақлаш ва 
истеъмолчилар ўртасида тақсимлаш кабиларни ўз ичига олади. Олиб 
бориладиган барча кетма-кетликлар ѐпиқ тизимда амалга 
оширилади. Шунинг учун газ билан таъминлашдаги узилишлар 
фақат металл қувурлар сифати ва уларнинг ишончлилиги билангина 
эмас, балки ташилаѐтган маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари ҳамда 
газни қазиб олиш, тайѐрлаш ва қайта ишлаш объектларининг ишлаш 
самарадорликлари ва ишончли ишлаши кабилар билан ҳам 
белгиланади. Бутун тизимнинг иш самарадорлиги учун ташкил 
этувчи алоҳида элементларнинг ишлаш қобилияти билан ҳам 
белгиланади. Магистраль қувурлар орқали газни ташиш жараѐнида 
қувурларнинг 
ишлатиш 
қобилиятига, 
ташилаѐтган 
газ 
маҳсулотининг физик кимѐвий хоссалари ва таркибий сифатлари 
таъсири муҳим ҳисобланади. Ташилаѐтган маҳсулот таркибидаги 
ифлосликлар ва ҳар хил қўшимчалар тармоқ арматураларининг, 
компрессорларнинг ва бошқа қўлланилаѐтган жиҳозларнинг тезда 
ишдан чиқишига сабаб бўлади.
Газ ва газконденсатли конларнинг маҳсулотлари таркибида 
юқори даражада водород сулфиднинг бўлиши, конлараро ташиш 
қувурларида турли хилдаги ҳалокатларнинг келиб чиқишига сабаб 
бўлади. Масалан, Денгизкўл – Хавзак – Муборак ГҚИЗ ва 
Ўртабулоқ – Муборак ГҚИЗ конлараро қувурлари юқори 


26 
олтингугуртли газларни ташиш учун мўлжалланган бўлиб, ташиш 
учун тайѐрланган газ водород сулфидининг 2,4 кг/см2 ва углерод 
оксидларининг 2,2 кг/см2 парсиалъ босимлари билан тавсифланади. 
Шунинг учун чидамли легирланган пўлатлардан тайѐрланган 
қувурлардан фойдаланилади.
Газни кон шароитида қуритиш ва тозалаш технологик 
жараѐнлари 
газни 
комплекс 
тайѐрлаш 
қурилмаларида 
Жоуль-Томсон қонунига асосланган дросселъ эффектлардан ва 
кимѐвий реагентлардан фойдаланилган ҳолларда олиб борилади.
Конлараро ва магистраль қувурлар орқали ташилаѐтган товар 
газ маҳсулотининг таркиби ва унинг физик кимѐвий хоссалари, 
газни комплекс тайѐрлаш қурилмаларида газнинг сифатли тайѐрлаш 
жараѐнига боғлиқ. Ҳозирги пайтда ишлаѐтган газни комплекс 
тайѐрлаш қурилмалари асосан коннинг дастлабки фойдаланишдаги 
босимларига мўлжалланган. Қувурларда газ босимининг тушиши 
аниқ режимларга мўлжалланган қурилмаларнинг самарадорлигига 
ва тайѐрланган маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларига, алоҳида 
жиҳозларнинг элементларини ишлаш функцияларига таъсир 
қилади. Масалан, газни тайѐрлашда Жоуль-Томсон эффектидан 
фойдаланиш асосан 75-80 атм босимда яхши самара беради. Лекин 
кон ишчи босими тушган пайтда ўрнатилган технологик 
режимларни тўлиқ таъминлаб беролмайди. Чунки дросселланиш 
эффекти зарурий босим ва ҳарорат қийматларига эришиш 
термодинамик шароитларни ҳосил қила олмайди. Натижада газнинг 
таркибидаги намликлар ва конденсатлар миқдорини олиш даражаси 
белгиланган қийматлардан кам бўлади. Айниқса, газни паст 
ҳароратли ажратиш жараѐнида қўшимча равишда қурилмалардан 
фойдаланиш эҳтиѐжи туғилади.
Қувурлар орқали газни ташишда энг хавфли газ гидрат 
кристалларининг ҳосил бўлишидир. Улар ташқи кўриниш бўйича 
қор ѐки музни эслатади, одатда сув ва углеводородларнинг 
молекулаларининг аралашмаларини ассосиаланиши натижасида 
ҳосил бўлади. Кон амалиѐтида гидратларнинг метанли, этанли, 
пропанли, бутанли, шунингдек азотли, водород сулфидли, углерод 
оксидли турлари учрайди. Нафтен қаторли углеводородлар фақат 
этилен ва пропилен гидратларини ҳосил қилади.
Юқорида келтирилган углеводородларнинг гидратлари 
метанга нисбатан бир хил босимда юқори ҳароратларда гидратлар ва 


27 
критик гидрат ҳосил қилиш ҳароратлари билан фарқ қилади 
(1.4-жадвал).

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish