17
минерал тузларнинг бўлиши эса газни ташиш тизимида
турли
хилдаги мураккабликларни келтириб чиқаради.
Кон қудуқларидан қазиб олинаѐтган табиий газ аниқ
термодинамик
шароитларда газсимон, суюқ ва уларнинг
аралашмалари ҳолатида бўлиши мумкин. Уларнинг ер устидаги
коммуникасияларда фазовий ўзгаришлари натижасида газ ва суюқ
фазалар ажралиши содир бўлади. Масалан, газ таркибида сувнинг
бўлиши гидратлар ҳосил бўлишига ѐки қувурларнинг турли
жойларида конденсацияланиш натижасида тўпланишини эвазига
газнинг ҳаракатига тўсқинлик қилади ва водород сулфид
жиҳозларни кучли даражада емиради.
Газни тайѐрлаш технологик жараѐнида асосий сифат
кўрсаткичларидан бири унинг таркибидаги водород сулфид, углерод
оксидларини ва органик кислоталарни ажратиб олиш ҳисобланади.
Газ таркибида баъзи бир ноѐб элементларнинг бўлиши
эса газни
тайѐрлаш тизимида унга мос бўлган технологик жараѐнларнинг
қўлланилишиорқали амалга оширилади. Магистраль қувурга
юборилаѐтган
газ
албатта
ўзининг
таркибидаги
бошқа
қўшимчалардан тозаланади ва унинг сифат кўрсаткичлари
белгиланган меѐрларда бўлиши тақозо қилинади.
Газ конденсатли конлардаги газни ташиш учун кон шароитида
фақат газнинг таркибидаги сувларни эмас балки конденсатларни
ҳам ажратиб олиш ва уларни барқарорлаштириш жараѐнларини
қўллаш талаб қилинади. Коннинг тавсифномаларига, қудуқларнинг
ўзаро жойлашуви, йиғиш жараѐннинг қабул қилинган тизимларига
боғлиқ равишда газни намликлардан қуритиш ва суюқ
углеводородларни газ таркибидан ажратиб олиш жараѐнлари, бир
қурилманинг ўзида ѐки алоҳида қурилмаларда амалга оширилади.
Шунинг учун газ конденсатли конларда табиий газни тайѐрлаш
ишлари ҳар хил тизимлар бўйича амалга оширилади.
Товар газ маҳсулотлари сифат кўрсаткичлари ўрнатилишнинг
асосий принциплари, уларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш
шароитларида назорат қилиш имкониятларидан келиб чиқади. Газ
ва бошқа маҳсулотларда сифат кўрсаткичларни талабларининг
ўрнатилиши газ тайѐрлаш тизимида қўлланиладиган
техника ва
технологияларнинг қўлланилиш даражаси ва газнинг истеъмол
хоссаларидан келиб чиқади. Масалан, агар товар газ таркибида
олтингугуртли бирикмаларнинг умумий миқдори 20 мг/м3 дан
18
юқори бўлмаслиги талаб қилинса, бу ҳолат вақтинчалик конни
ишлатиш шароитдан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади.
Кон шароитида газ ва газ конденсатли конлардан қазиб
олинаѐтган хомашѐ маҳсулотидан
олинадиган товар газ
тайѐрлашнинг
сифат
кўрсаткичлари
қуйидаги
талабларга
асосланади:
- магистраль қувурлар орқали ташиладиган газнинг бир фазали
таркибда бўлиши ва ҳар хил углеводородли ва конденсатли фазани
ҳосил бўлмаслиги;
-
ташилаѐтган товар газ қувурлар, арматуралар ва
ускуналарнинг ички коррозиясини содир этмаслиги;
- товар газ ташилаѐтганда ва истеъмолчи фойдаланилаѐтганда
ҳар хил мМЧЖулотларни келтириб чиқармаслиги ва бошқалар.
Қувурда газ босимининг камайиши билан газ гидратларини
ҳосил бўлиш ҳарорати пасаяди.
Шунинг учун газ ташишнинг
изотермик жараѐнида газ гидратлари ҳосил бўлиш эҳтимоллиги
қувурнинг бошланғич қисмида юқори бўлади. Лекин амалиѐтда
изотермик жараѐн газ ташиладиган газ қувурларининг алоҳида
қисмларидагина пайдо бўлади. Қувурнинг атроф муҳит билан
иссиқлик алмашинуви ва газни дросселланиши натижасида, унинг
ҳароратида ўзгаришлар содир бўлади. Намлик бўйича
газнинг
максимал рухсат этилган шудринг нуқтаси газнинг газ қувурларида
совийдиган энг кичик ҳароратидир. Газ намлигининг босим ва
ҳароратга боғлиқлиги 1.1-жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: