Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти


I боб. ТАБИИЙ ГАЗНИ ПАСТ ҲАРОРАТЛИ АЖРАТИШ



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

I боб. ТАБИИЙ ГАЗНИ ПАСТ ҲАРОРАТЛИ АЖРАТИШ 
УЧУН ҚАЙТА ИШЛАШГА ТАЙЁРЛАШ 
1.1. Газ ва газ конденсатни тайѐрлаш ва йиғиш 
Газ ва газ конденсатли конларнинг қудуқларидан қазиб 
олинаѐтган табиий газ таркибида ҳар хил таркибдаги суюқ 
углеводородлар ва ноорганик қўшимчаларнинг бўлганлиги учун 
уларни истеъмолчига жўнатишга қадар тайѐрлаш жараѐнини қўллаш 
тақозо қилинади. Истеъмолчига юбориладиган товар газнинг сифат 
кўрсаткичлари асосан қуйидагича: газни қувурлар орқали ташишда 
муҳит таъсирида технологик жиҳозлар ва қурилмаларнинг ичида 
коррозияни содир бўлмаслиги; газ сифати бўйича ташилаѐтганда 
бир фазоли ҳолатда бўлиши, яъни газ қувурларида углеводородли 
суюқликлар, сув конденсати, газ гидратлари кабиларнинг ҳосил 
бўлмаслиги ва табиий газдан фойдаланилганда ҳар хил 
мураккабликлар ва мкшкулотларни келтириб чиқармасликлари 
ҳамда бошқа шу каби талабларга мувофиқ асосланади.
Газ конденсати нефткимѐ саноати учун қимматбаҳо хомашѐ 
ҳисобланади, баъзи кўрсаткичлари яъни, унинг таркибида минерал 
тузларнинг, сув ва оғир фракция (мазут ва гудронлар) ларнинг кам 
бўлиши бўйича нефть хомашѐси кўрсаткичларидан устун туради. 
Газ конденсати асосан оч рангдаги нефть фракцияларидан ташкил 
топган бўлади ва турғун ҳолатда зарурий стандарт кўрсаткичлар 
талабига жавоб беради.
Табиий газни ташиш ва қайта ишлаш учун тайѐрлашда унинг 
таркибидаги меркаптанлар, углерод, олтингугурт оксиди (СОС), 
углерод олтингугурти (CС), сулфидлар (Р-С-Р) ва бошқа шунга 
ўхшаш бирикмаларнинг бўлиши газни тайѐрлаш схемасини 
танлашда муҳим ролъ ўйнайди. Меркаптанлар Р-СН (тиоллар) 
кескин нохуш ҳидли газлар бўлиб, сувда эримайди ва металл 
сиртлари билан таъсирланиб меркаптидлар ҳосил қилади, 
металлнинг сиртларини эмиради. Газнинг таркибида шундай 
органик сулмфидлар ва дисулфидлар ҳам учрайди.
Табиий углеводород газларнинг таркибида сувнинг бўлиши, 
унинг қатлам билан ўзаро туташуви билан боғлиқ бўлади. Қазиб 
олинаѐтган газнинг таркибида сувнинг миқдори қатлам босими ва 
ҳароратларига ҳамда газнинг таркиби ва қатлам сувларининг 
минераллашув хусусиятларига боғлиқ. Қатлам суви билан бирга 


17 
минерал тузларнинг бўлиши эса газни ташиш тизимида турли 
хилдаги мураккабликларни келтириб чиқаради.
Кон қудуқларидан қазиб олинаѐтган табиий газ аниқ 
термодинамик шароитларда газсимон, суюқ ва уларнинг 
аралашмалари ҳолатида бўлиши мумкин. Уларнинг ер устидаги 
коммуникасияларда фазовий ўзгаришлари натижасида газ ва суюқ 
фазалар ажралиши содир бўлади. Масалан, газ таркибида сувнинг 
бўлиши гидратлар ҳосил бўлишига ѐки қувурларнинг турли 
жойларида конденсацияланиш натижасида тўпланишини эвазига 
газнинг ҳаракатига тўсқинлик қилади ва водород сулфид 
жиҳозларни кучли даражада емиради.
Газни тайѐрлаш технологик жараѐнида асосий сифат 
кўрсаткичларидан бири унинг таркибидаги водород сулфид, углерод 
оксидларини ва органик кислоталарни ажратиб олиш ҳисобланади. 
Газ таркибида баъзи бир ноѐб элементларнинг бўлиши эса газни 
тайѐрлаш тизимида унга мос бўлган технологик жараѐнларнинг 
қўлланилишиорқали амалга оширилади. Магистраль қувурга 
юборилаѐтган 
газ 
албатта 
ўзининг 
таркибидаги 
бошқа 
қўшимчалардан тозаланади ва унинг сифат кўрсаткичлари 
белгиланган меѐрларда бўлиши тақозо қилинади. 
Газ конденсатли конлардаги газни ташиш учун кон шароитида 
фақат газнинг таркибидаги сувларни эмас балки конденсатларни 
ҳам ажратиб олиш ва уларни барқарорлаштириш жараѐнларини 
қўллаш талаб қилинади. Коннинг тавсифномаларига, қудуқларнинг 
ўзаро жойлашуви, йиғиш жараѐннинг қабул қилинган тизимларига 
боғлиқ равишда газни намликлардан қуритиш ва суюқ 
углеводородларни газ таркибидан ажратиб олиш жараѐнлари, бир 
қурилманинг ўзида ѐки алоҳида қурилмаларда амалга оширилади. 
Шунинг учун газ конденсатли конларда табиий газни тайѐрлаш 
ишлари ҳар хил тизимлар бўйича амалга оширилади. 
Товар газ маҳсулотлари сифат кўрсаткичлари ўрнатилишнинг 
асосий принциплари, уларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш 
шароитларида назорат қилиш имкониятларидан келиб чиқади. Газ 
ва бошқа маҳсулотларда сифат кўрсаткичларни талабларининг 
ўрнатилиши газ тайѐрлаш тизимида қўлланиладиган техника ва 
технологияларнинг қўлланилиш даражаси ва газнинг истеъмол 
хоссаларидан келиб чиқади. Масалан, агар товар газ таркибида 
олтингугуртли бирикмаларнинг умумий миқдори 20 мг/м3 дан 


18 
юқори бўлмаслиги талаб қилинса, бу ҳолат вақтинчалик конни 
ишлатиш шароитдан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади.
Кон шароитида газ ва газ конденсатли конлардан қазиб 
олинаѐтган хомашѐ маҳсулотидан олинадиган товар газ 
тайѐрлашнинг 
сифат 
кўрсаткичлари 
қуйидаги 
талабларга 
асосланади:
- магистраль қувурлар орқали ташиладиган газнинг бир фазали 
таркибда бўлиши ва ҳар хил углеводородли ва конденсатли фазани 
ҳосил бўлмаслиги;

ташилаѐтган товар газ қувурлар, арматуралар ва 
ускуналарнинг ички коррозиясини содир этмаслиги;
- товар газ ташилаѐтганда ва истеъмолчи фойдаланилаѐтганда 
ҳар хил мМЧЖулотларни келтириб чиқармаслиги ва бошқалар.
Қувурда газ босимининг камайиши билан газ гидратларини 
ҳосил бўлиш ҳарорати пасаяди. Шунинг учун газ ташишнинг 
изотермик жараѐнида газ гидратлари ҳосил бўлиш эҳтимоллиги 
қувурнинг бошланғич қисмида юқори бўлади. Лекин амалиѐтда 
изотермик жараѐн газ ташиладиган газ қувурларининг алоҳида 
қисмларидагина пайдо бўлади. Қувурнинг атроф муҳит билан 
иссиқлик алмашинуви ва газни дросселланиши натижасида, унинг 
ҳароратида ўзгаришлар содир бўлади. Намлик бўйича газнинг 
максимал рухсат этилган шудринг нуқтаси газнинг газ қувурларида 
совийдиган энг кичик ҳароратидир. Газ намлигининг босим ва 
ҳароратга боғлиқлиги 1.1-жадвалда келтирилган.

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish