Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

Кириш 
 
Табиий газни қайта ишлаш кўп тармоқли жараѐнларнинг 
мажмуаси шаклида бўлиб, хомашѐ таркибини тўхтовсиз равишда 
қудуқларни ишлатиш жараѐнида қатлам босимининг пасайиши 
натижасида ўзгариш шароитида амалга оширилади. Хомашѐ 
таркибининг ўзгариши газни кон шароитида комплекс тайѐрлаш 
қурилмаларини реконструкция қилиш ҳамда газни қайта ишлаш 
заводларида асосий жараѐнларни модернизация қилиш асосида олиб 
борилади. 
Барқарор хомашѐ базасининг мавжудлиги ҳамда нефткимѐ ва 
бошқа тармоқларда табиий газни истеъмол даражасининг ошиб 
бориши газни қайта ишлашни кенгайтиришни талаб қилмоқда. Табиий 
газ енгил углеводородларнинг ва ноуглеводородларнинг яъни 
олтингугурт, меркаптинлар, углерод икки оксиди, азот, гелийларнинг 
мураккаб 
аралашмасидан 
ташкил 
топган. 
Хомашѐда 
бу 
компонентларнинг нисбати кенг чегарада ўзгаради ва газни қайта 
ишлаш заводларининг оқимини танлаш схемаларига ҳамда 
олинадиган товарларнинг турига таъсир кўрсатади. Табиий газни кўп 
ҳолатларда физик қайта ишлашда хом газнинг таркибидан намлик, 
механик зарралар ва углеводород конденсатини ажратиш, 
бензинсизлантирилган газнинг таркибидаги кераксиз компонентларни 
ажратиб олиш (олтингугурт, тиоллар, углерод икки оксидини ва 
бошқаларни), абсорбцияли ва адсорбцияли қуриш, углеводород 
қисмини қисқа фракцияларга ѐки алоҳида бир компонентларга 
ажратиш ишлари амалга оширилади.
Зарурий ҳолларда газни физик қайта ишлаш қўшимча равишда 
кимѐвий қайта ишлаш билан тўлдирилади яъни заводнинг схемаларига 
газни иккиламчи қайта ишлаш жараѐнлари қўшилади яъни бунда 
углеводород хомашѐсини пиролизи, изобутанни дегидрировка қилиш, 
мотор ѐнилғисига қўшимча юқори октанли қўшмаларни олиш, 
олтингугуртни олиш ва газни чуқур қайта ишлаш ҳамда бу хомашѐга 
бўлган талабни таъминлаш ишлари амалга оширилади.
Газни қайта ишлаш саноатида ГҚИЗларини ѐқилғи ва 
ѐқилғи-хомашѐга айлантириш учун ҳозирги вақтда паст ҳароратли 
жараѐнлар – паст ҳароратли абсорбция, конденсация ва 
ректификациялаш кенг миқѐсда қўлланилмоқда. Бунинг эвазига 
этанни ва олинадиган тоза углеводородларни олиш кучайтирилмоқда. 
Бундан ташқари мураккаб таркибли қатлам флюидларига эга бўлган 


10 
янги конлар ишлатишга туширилганда газ аралашмаларини 
ажратишда пастҳароратли қуритиш ва тозалаш жараѐнларини қўллаш 
асосида товар маҳсулотларини ажратиб олиш кенгайтирилмоқда.
Табиий газни чуқур қайта ишлаш асосида қуйидаги маҳсулотлар 
олирнади: 
- юқори босимли ѐнилғи гази (метан); 
- этан – пластмасса ишлаб чиқариш учун мономерлар, сирт фаол 
модда ишлаб чиқариш учун органик синтез, синтетик материаллар 
учун хомашѐ ва бошқалар;
-пропан – мотор ва коммуналь-маиший ѐқилғи, хладагент, 
органик синтез учун хомашѐ ; 
-изо-
ва n-бутан – мотор ѐқилғиси хомашѐсига юқори октанли 
қўшмалар ишлаб чиқариш, синтетик каучук ишлаб чиқариш учун 
хомашѐ, коммунал – маиший соҳа учун пропанли аралашмалар; учун 
сырье для производства высокооктановых добавок к моторным 
топливам, сырье для производства синтетического каучука, в смеси с 
пропаном как коммунальнобытовое топливо; 
пентан – матор ѐқилғисини ишлаб чиқаришга юқори октанли 
қўшмалар ва нефткимѐ учун; 
-барқарор конденсат – 90-95 % тиниқ нефть маҳсулотларидан 
ташкил топган нефтни анологини ишлаб чиқариш; 
-сероводород – ўғит, кимѐ учун, целлюлоза қоғоз, тибиѐт саноати 
учун хомашѐга олтингугурт ишлаб чиқариш;
-олтингугурт органика – одорантлар, гербицидлар, фугицидлар 
ва бошқалар; -углерод икки оксиди - фотосинтез учун хомашѐ, 
интенсификатор – ўсимликлар учун хомашѐ, совитиш агентлар ва 
бошқалар;
-гелий – ракета-космик техника, атмосфера шароитида инерт 
газда пайвандлашда, криоген техникасига, тиббиѐтга, хроматография 
ва бошқалар учун хомашѐ ишлаб чиқариш. 
Табиий ресурсларни чегараланганлиги учун газни қайта ишлаш 
жараѐнларига сифати паст бўлган юқори таркиблдаги олтингугуртли 
ва меркаптинлар газлар қайта ишлашга жалб қилинади. Бунда қатлам 
босими паст бўлганда водород сульфид ва углерод икки оксидининг 
нисбатлари номутаносиб ҳолда бўлганда қайта ишлашга берилади. 
Бугунги 
кунда 
республикамизда 
нефтгаз 
саноатини 
ривожлантиришнинг 
янги 
босқичларини 
амалга 
ошириш, 
хомашѐларни чуқур қайта ишлаш асосида илғор технологияларни 
қўллашни, уларни комплекс ривожлантириш, альтернатив энергия 


11 
манбаларини ўзлаштириш ҳамда ишлаб чиқаришни локализация 
қилиш ва жаҳон бозори талаблари асосида экспорт маҳсулотларни 
амалга ишириш ишлари олиб борилмоқда. 
Бундай улуғвор вазифаларни давом эттириш масалаларида 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
ҳозирги 
Президенти 
Шавкат 
Миромонович 
Мирзиѐевнинг 
мамлакатимизни 
2016 
йилда 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 
йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор 
йўналишларига 
бағишланган 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
кенгайтирилган мажлисида тараққиѐтнинг «ўзбек модели»ни амалга 
ошириш ва замонавий давлат барпо этиш борасидаги стратегик 
тамойилларга биз ўз ишимизда доимо суянамиз деди. Бу тамойиллар 
Ўзбекистонда бундан буѐн ҳам сиѐсий, иқтисодий ва ижтимоий 
ўзгаришларни таъминлашнинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланиши 
тўғрисидаги маъруза қилди [1]. 
Мустақилликка эришган Ўзбекистон Республикаси дунѐда ўз 
мавқиега эга бўлишнинг янги ижтимоий–иқтисодий ривожланиш 
даврини бошдан кечирмоқда. Нефт-газ ва ѐқилғи энергетикаси 
Ўзбекистоннинг замонавий ишлаб чиқариш саноати йирик оғир 
индустрия тармоқларидан бири бўлиб, ватанимизнинг муҳим 
энергетик базасидир. Бу тармоқда юқори даражада илмий -техник 
потенциал яратилди ва уни ривожлантиришда юқори ютуқларга 
эришилди. Мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий 
барқарорлик, 
фуқароларнинг 
турмушидаги 
фаровонлик 
ва 
иқтисодиѐтдаги рақобатбардошлиликни ривожига катта таъсир 
етувчи омиллар қаторида ѐқилғи-энергетика комплекси аҳволи асосий 
ўринни эгаллаши кўп мамлакатларда ойдин кузатилмоқда.
Республикамизда саноатнинг кескин суръатларда ривожланиши
ва нефт маҳсулотларига бўлган эҳтиѐж ортиб бораѐтган бир даврда
Республикадаги истеъмолчиларни эҳтиѐжини кенг ассортиментда ва 
етарли миқдорларда, сифатли нефт маҳсулотлари билан таъминлаш 
мақсадида янги нефт ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш 
ишлари самарадорлигини ошириш, углерод хом ашѐсининг қидириб 
топиладиган захира ҳажмларини кўпайтириш, нефт ва газ тармоғида 
амалий кўрилаѐтган тадбирлардир. 
_______________________________________________________
____ 
1
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Шавкат 
Мирзиѐевнинг 
мамлакатимизни 
2016 
йилда 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг 
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги 
маърузаси. Халқ сўзи. 15 январ 2017 й.


12 
Ўзбекистон Республикасида нефть ва газ саноати кўп тармоқли 
ҳисобланади, ўзининг таркибида вертикал-интеграцион тизимни 
ташкил қилади, қудуқнинг тубидан истеъмолчигача бўлган тармоқни 
назорат қилинади. Президентимиз айтганидек бундай катта қувватга 
эга тизимнинг барқарорлигини таъминлаш етук билимдон 
мутахассисларни ўқитишни ва тарбиялашни тақозо этмоқда. 
Жаҳон ѐқилғи энергетика балансида нефть ва газнинг салмоғи 
тўхтовсиз ошиб бормоқда. Ҳозирги вақтда ѐқилғининг бу турлари 
жаҳонда энергияга бўлган эҳтиѐжнинг 70-75 % қондираяпти. Нефть ва 
газни қазиб чиқаришни кўпайтириш эвазига энергияни истеъмол 
қилиш ортиб бормоқда. 
Нефть ва газ муҳим кимѐвий хом ашѐ бўлиб, ҳозирги замон 
саноати ва энергетикаси барча турларда унинг маҳсулотларидан энг
кўп миқдорда фойдаланилмоқда. Республикамиз мустақиллигидан 
сўнг, барча соҳалар қаторида нефть ва газ саноати ривожланишига 
алоҳида эътибор берилди, тўлиқ ѐқилғи таъминоти мустақиллигига 
эришилди ва бугунги кунда жадаллаштирилмоқда. 
Ўзбекистон Республикасида тармоқни жадал ривожланишида 
―Шўртан 
газ 
кимѐ 
мажмуаси‖, 
―Шўртаннефтгаз‖ 
МЧЖ, 
―Муборакнефтгаз‖ 
МЧЖ, 
―Ўзгеобурғинефтгаз‖ 
АК 
ва 
―Нефтгазқазибчиқариш‖ АКнинг ўз ўрни бордир.
Бугунги кунда нефтгаз ва газконденсат маҳсулотларига бўлган 
талабнинг ошиб кетганлиги ҳамда аҳолини тоза газ маҳсулотлари 
билан таъминлаш, транспорт воситаларини ѐқилғи ресурслар билан 
таъминлаш учун геологик қидирув ишларини кучайтириш, янги 
майдонларни очиш, конларни ишга тушириш, эски конларни янги 
техника ва технологиялар билан жиҳозлаш, янги ишлаб чиқариш 
корхоналарни барпо этиш ишлари жадал суръатлар билан олиб 
борилмоқда. 
Табиий газдан синтетик суюқлик ѐқилғисини ишлаб чиқариш 
иқтисодий жиҳатдан жуда самаралидир, қайсики уни газга нисбатан 
ташиш қулайдир: уни ташиш учун тайѐр маҳсулотнинг 30 % дан 50 % 
гача харажатлари сарфланади. Коннинг ўзида тўғридан-тўғри газ суюқ 
компонентларга 
айлантирилганда 
уни 
қайта 
ишлаш 
учун 
сарфланадиган капитал харажатлар кескин камаяди. Табиий газни 
қайта ишлашнинг амалдаги технологиялари ѐрдамида метанолнинг 
ҳосил қилиш босқичи орқали юқори сифатли бензин ва дизель 
ѐқилғисини олиш мумкин [9]. 


13 
Ҳозирги вақтда жаҳонда 3 та синтетик ѐқилғи ишлаб чиқарадиган 
завод ва табиий газни конверсияси бўйича суюқ маҳсулот оладиган 15 
та лойиҳа бўйича заводлар қурилмоқда, шу жумладан Ўзбекистон 
Республикасида ҳам. Бундай суюқлик маҳсулотини ишлаб чиқариш 
Фишер-Тропш методи асосида 80 млрд.м
3
/йилга яқин газни истеъмол 
қилиб умумий ишлаб чиқариш унумдорлиги 35 млн.т.йилни ташкил 
қилади.
«GTL‖технологияси асосида ѐқилғиларни ишлаб чиқаришда
тижоратда фойдаланиш иккита асосий омилларга боғлиқ бўлади: 
газни қайта ишлаш заводини қурилиш учун керакли нефтга қўйилган 
баҳо ва инвестициянинг ҳажми. Биринчи омил – баҳо жаҳон бозорида 
шаклланади, иккинчи омил «GTL‖заводини қуриш учун инвестиция 
техник-иқтисодий ҳисобларнинг ва таваккалчиликнинг таҳлил 
предмети 
ҳисобланади. 
Шуни 
кўрсатиб 
ўтиш 
керакки, 
«GTL‖қурилмасининг 
маҳсулотларини 
бозорда 
сотиш 
чегараланмаган, суюқ матор ѐқилғисига қўйилган нархнинг доимий 
равишда ўсиб бориши кузатилади. «GTL‖лойиҳасининг ўсиши учун 
нефтни қайта ишлаш саноати томонидан ҳеч қандай рақобат ѐки хавф 
бўлиши мумкин эмас. 
«GTL‖қурилмаларида юқори сифатли матор ѐқилғисининг 
компонентларини ишлаб чиқарилиши, нефтни қайта ишлайдиган 
корхоналарнинг олдига янада сифатли ѐқилғини ишлаб чиқариш 
муаммосини қўймоқда. «GTL‖қурилмасини нефтни қайта ишлаш 
заводининг территориясига ѐки газни ҳар хил компонентлардан 
тозалаб берадиган заводнинг яқинида қуриш мумкин ва қайта 
ишлашнинг зарурати туғилмайди. Бунда синтетик суюқлик ѐқилғиси 
НҚИЗнинг ҳаракатдаги технологик қурилмасига қайтадан ишлов 
бериш учун узатилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси шароитида атмосферага қўйиб 
юбориладиган катта миқдордаги газларни утилизация қилиши асосида 
синтетик суюқ ѐқилғисини самарали олиш имкониятининг 
мавжудлиги, иккинчидан эса атмосфера ҳавосининг мусаффолиги 
сақлаб қолинади. Бугунги кунда машъалага бериладиган ва паст 
босимли газларни қайта ишлаш жараѐнлари ―Шўртаннефтгаз‖ МЧЖ 
ва ―Муборакнефтгаз‖ МЧЖларда кенг доирада олиб борилмоқда. 
Ўзбекистон Республикасида синтетик суюқлик ишлаб чиқариш 
бўйича амалий қадам қўйилган. Жумладан 2012 йилда Жанубий 
Африка Республикаси нинг ―Sasol‖ компанияси ва Малайзиянинг 
―Pеtrоnas‖ корпорацияси билан ҳамкорликда қиймати 4 миллиард 


14 
доллардан зиѐд бўлган маблағ асосида тозаланган метан гази асосида 
синтетик суюқ ѐқилғи ишлаб чиқариш бўйича истиқболга эга бўлган 
йирик лойиҳани амалга ошириш ишлари ва қурилиш ишлари бошлаб 
юборилган. 
Ушбу лойиҳа асосида барпо этиладиган завод дунѐдаги энг йирик 
бўлиб, у синтетик ѐқилғи - суюлтирилган газ, авиакеросин ва 
―премиум класс‖ тоифасидаги, яъни ―евро-5‖ стандартидан кам 
бўлмаган дезил ѐқилғисини ишлаб чиқаради
Монография мавзусининг илмийлиги ва унинг долзарблиги 
шундаки, машъала ва нефтнинг таркибида енгил углеводородлардан 
самарали фойдаланиш ва қайта ишлаш асосида катта миқдордаги 
суюқликларни ишлаб чиқариш, ундан самарали фойдаланишда бу 
фракцияларни йўқотилишини бартараф қилиш йўлларини ўрганишда 
чет эл ва республикамизда олиб борилаѐтган ишларни ўрганиш ҳамда 
таҳлил қилиш бўйича маълумотлар келтирилган. ―Шўртаннефтгаз‖ 
МЧЖ ва ―Муборакнефтгаз‖ МЧЖларининг конларида нефтнинг 
таркибидаги йўлдош газларни ажратиб олиш ва уни қайта ишлаш 
ишларини жадаллаштириш бугунги кунда ўта долзарб ҳисобланади.
Нефткимѐ саноатининг жадал ривожланиши билан боғлиқ ҳолда 
мустаҳкам тежамкор хом-ашѐ базасини яратишда нефть ва газдаги
енгил углеводларнинг йўқотилишини олдини олиш ва тиклаш муҳим 
масалалардан бири ҳисобланади. 
Нефть ва газ саноатининг ривожланишини Шўртан газкимѐ 
мажмуасида олиб борилаѐтган ишлаб чиқариш жараѐнларида 
кўришимиз мумкин. Унинг масштаби ҳақида гапирадиган бўлсак, 
қурилиш жараѐни уч йилдан кўп давом этган бўлиб, 1,5 мингга яқин 
оғир техникалар киритилган ва уларда 7,5 мингдан кўп ишчи ва 
муҳандислар тиминсиз меҳнат қилишган эди. Заводнинг ўзи масштаби 
билан ўлкан корхоналардан бири ҳисобланади, 150 гектар майдонда 29 
та асосий ва 13 та ѐрдамчи цехлардан ташкил топган, қайсики, бу 
тизимнинг ҳаммаси автоматлаштирилган. Юқори технологиядаги 
жиҳозлар, замонавий бошқариш тизимлари сифатли маҳсулотларни 
ишлаб чиқаришнинг имкониятини бермоқда ва республикамизнинг 
равнақи учун ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Ҳозирги вақтда заводда 4 млрд. метр куб газ хомашѐси қайта 
ишланади ва 3,7 млрд. метр куб метан маҳсулоти, 125 минг тонна 
полиэтилен гранулласи, 100 минг тонна суюлтирилган газ, 100 минг 
тонна газконденсат, 1,5 минг тонна гранулланган олтингугурт ва 10 
минг тоннадан кўп тайѐр полимерли буюмлар ишлаб чиқарилади. 


15 
Бугунги кунда Шўртан газ кимѐ мажмуасида ишлаб чиқариш 
қувватининг 
ошириш 
бўйича 
инвестиция 
лойиҳасини 
кенгайтиришнинг янги концепцияси ишланган. Шунинг учун бу
лойиҳа асосида ШГКМ сига яқин жойлашган майдонда Жанубий 
Африканинг SASOL компаниясининг технологияси асосида «GTL‖– 
синтетик ѐқилғи ишлаб чиқариладиган МҲДларидаги ягона заводни 
қуриш ишлари бошланган. 
Лойиҳанинг номи – OLTIN YO‘L «GTL‖бўлиб, нефтгаз 
саноатининг янги ва барқарор энергия ресурсини ишлаб чиқариш учун 
олтин йўлни очиб беради. Ўзбекистонда бу лойиҳанинг нефтгаз 
саноатида қўлланилиши жаҳонда янги технологияларни қўллашни 
олдинга олиб чиқади ҳамда МҲДлари ичида биринчи тижорат 
кўрсатгичида синтетик кимѐвий маҳсулотларни ва ѐқилғини ишлаб 
чиқариш йўлга қўйилади. 
Бўлажак заводнинг қурилиш майдонлари тайѐрланган, ѐрдамчи 
инфратузилмалар қурилган ва асосий коммуникациялар олиб 
келинган, Фишер-Тропш синтез реакторининг – асосий технологик 
қурилмалари қурилган ва олиб келишни кутмоқда. Заводда жаҳонда 
энг илғор технология асосида юқори сифатли ѐқилғи ишлаб чиқариш 
кутилмоқда ҳамда ташиш соҳасида энг тоза экологик келажак 
таъминлашини белгиланган. Ҳар йили қайта ишланадиган 3,6 млрд. 
метр куб табиий газни қайта ишлаш асосида 1,5 млн.тонна юқори 
сифатли синтетик ѐқилғиси ишлаб чиқарилади ва Евро-5 талабларига 
жавоб беради. Бундан – 743 минг. тоннаси дизель ѐқилғиси, 311 минг 
тоннаси – авиакеросин, 431 минг тонна – нафта ва 21 минг тонна 
суюлтирилган газни ташкил қилади. Синтетик нафтани ишлаб 
чиқариш жараѐнида қўлланилиши асосида ишлаб чиқариш қувватлари 
янада кенгайтирилади. Бунинг эвазига заводнинг полимер ишлаб 
чиқариш қуввати 450 минг тоннага етказилади ва тахминан 4 мартага 
оширилади. Бундай ишлаб чиқариш сферасининг кенгайтирилиши 
республикамизда кимѐвий, текстиль, автомобил ишлаб чиқариш, 
дори-дармон, қурилиш учун истиқболли йўлни кенг очиб беради.


16 

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish