Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

Катализатор сульфатацияси.
Сульфатацияни йўқотиш 
мақсадида ҳимоя қават сифатида алюминий оксид катализаторидан 
фойдаланиш ѐки титан оксиди асосидаги қимматроқ, сульфатацияга 
йўл қўймайдиган катализаторлардан фойдаланиш таклиф этилади. 
Катализатор кислород билан водород сульфидни таъсир қилиш 
реакциясига ѐрдам бериб, асосий катализатор қатламига кислород 
келишини бартараф этади. Таъсир вақти 1,5 s бўлганда технологик 
газдан 99 % дан кўпроқ кислород йўқотилади, Клауса жараѐнидаги 
технологик газ таркибидаги газ миқдори 5,0 ppm дан 1,5 % гача 
бўлиши мумкин. 
Катализаторларнинг коксланиши.
Бу технологик газларда 
углеводородлар бўлганда содир бўлади. Коксланиш, одатда 


151 
катализаторнинг кириш қисмининг 15 cm да содир бўлади, шунинг 
учун катализатор активлигининг пасайишига деярли таъсир 
этмайди. 
Катализаторни оксидлаб қайта тикламаслик учун имкон пайдо 
бўлган заҳоти катализаторнинг юқори қисмидан 15 cm 
қалинликдаги катализаторни алмаштириш етарли бўлади. 
Технологик жараѐн ва ускуна тархи баѐни 
Нордон газ газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасидан 50
°
С 
ҳароратдан баланд бўлмаган ҳароратда келади ва Е-3 ажратгич 
орқали ўтади, бу ерда газ билан кетаѐтган сув буғлари томчига 
айланиб конденсацияланади 
Е-3 дан нордон газ ўтиб, сўнгра Е-1, Е-2 ажратгичлар орқали 
ўтади ва у ерда қолган суюқликлар (флегма) ажралиб қолади. 
Ажратгичларда йиғилган суюқлик насос орқали тозалаш иншоотига 
ҳайдалади. 
Нордон газнинг тўғридан-тўғри Е-1, 2; 3 ажратгичларига келиб 
тушиши схема бўйича кўзда тутилган Суюқликдан ажралган нордан 
газ махсус тақсимлаш коллекторига келади.
Е-1, 2; 3 ажратгичларда флегма сатҳи минимал ҳолда 30% ва 
максимал ҳолларда 80% ушлаб турилади.
Реактор - генераторда (РГ) нордон газни ѐқиш ҳамда қиздириш 
печларида нордон газни ѐқиш учун ҳаво махсус коллектор орқали 
ҳаво ҳайдагич ВД ѐрдамида берилади.
Блокка келадиган нордон газнинг кўп қисми 82% гача бўлган 
миқдори реактор-генератор РГ га берилади ва нордон газни ѐқиш 
учун стехиометрик нисбатда ҳаво коллекторидан ҳаво берилади. РГ 
нинг реакцион камерасида ҳарорат 900 - 1050°С гача ушлаб 
турилади бўлади. 
Ёниш камерасидаги 1050°С гача қиздирилиб, чала ѐқилган 
нордан газ РГ нинг қозон қисмидан ўтишда 350°С гача совийди, 
қозоннинг трубалари орасидаги сув трубалар ичидан ўтган газ 
таъсирида қизийди. РГ да сув ѐрдамида совутиш натижасида 1,8 
МРа гача ўрта босимдаги сув буғи ҳосил бўлади. Сув буғи коллектор 
орқали табиий газни нордон компонентлардан тозалаш цехларига 
юборилади. Ҳосил бўлган олтингугурт махсус олтингугурт ўрасига 
бориб тушади.


152 
Технологик газ, яъни нордон газ реактор-генератордан биринчи 
босқич конденсатор-генераторга (КГ) келади. Биринчи босқич КГ 
дан технологик газ ўтишда 145-180°С гача совийди. Қозонда 0,7 
МРа босимгача буғ ҳосил бўлади. Қозондан совиб ўтган технологик 
газ таркибидаги буғ ҳолидаги олтингугурт конденсацияланиб
гидрозатвор орқали оқиб олтингугурт сақлаш ўрасига келиб тушади.
КГ қозонидаги буғ босимини ростлаш сурилма клапанлари 
орқали қозондан буғ чиқиш йўлида бажарилади. КГ дан чиққан 
технологик газ қиздириш печининг аралашиш камерасига бориб 
тушади. Бу ерда умумий нордон газнинг 10% миқдори ҳаво билан 
ѐқилади. .
Технологик газ ТП да ѐниб аралашиб 240-280°С ҳароратда 
биринчи босқич конверторга (К) юқори қисмидан киради. Т
Технологик газ конверторнинг юқорисидан пастки қисмига 
қалинлиги 1,3 m катализатор орқали ўтади. Катализатор (алюминий 
оксид Al
2
O
3
) да водород сульфид (Н
2
S) олтингугурт (IV) оксиди 
ўртасида реакция боради, (СОS) олтингугурт углерод оксидини 
гидролиз реакцияси ва (СS
2
) олтингугурт углерод ўртасида ҳам 
реакция боради. Ушбу реакция натижасида катализатор юзасида 
ҳарорат 360°С гача кўтарилади.
I-босқич 
конверторда 
ҳосил 
бўлган 
буғ 
ҳолидаги 
олтингугуртнинг конденсацияланиши II-босқич КГ да юз беради, 
бунга сабаб КГ да ҳарорат 145-180°С гача совийди, 
конденсацияланиб чиққан олтингугурт олтингугурт ўрасига
тушади. 
Технологик газ иккинчи босқич қиздириш печига ТП га келиб 
тушади. Қиздириш печи ТП га ѐқиш учун қолган 8% нордон газ 
берилади ва ҳаво билан ѐқилади. Қурилмани қўшиш ѐки тўхтатиш 
вақтида ТП ни ѐқилғи газда ишлатиш мумкин 
ТП да технологик газ ѐниб аралашгандан кейин ҳарорат 260°С 
гача иккинчи босқич К конверторнинг юқори қисмидан киради. Бу 
ерда ҳам биринчи босқич конверторидагидек реакция жараѐни 
кетади. Реакция натижасида катализаторда ҳарорат 320°С гача 
кўтарилади. 
II 
босқичдаги К 
дан технологик газ 
III- 
босқич 
конднсатор-генератор КГ га келиб тушади. КГ да технологик газ 
140-180 °С гача совийди. КГ да паст босимли 0,7 МРа буғ ҳосил 
бўлади ва завод буғ конденсат коллекторига жўнатилади. 


153 
Конденсатор-генераторда ҳосил бўлган олтингугурт гидрозатвор 
орқали олтингугурт ўрасига тушади. Аппаратга таъминот суви 
180°С ҳароратда қозонхонадан келади. 
КГ дан технологик газ олтингугут ушлагич (СУ) га боради. СУ 
қолдиқ газлардан олтингугуртни ушлаб қолиш вазифасини 
бажаради. 
СУ да ҳосил бўлган олтингугурт гидрозатвор орқали 
олтингугурт ўрасига тушади. СУ дан кейин технологик газ ѐқиш 
учун ѐқиш печи ПД га юборилади. 
ПД да олтингугутга айланмай қолган қолдиқ водород сульфид 

2
S) ѐқилғи газ билан қўшиб ѐқилади, то олтингугурт (IV) оксид 
(SO
2
) ҳосил бўлгунга қадар ва тутун газлари баландлиги 125 m 
бўлган мўри орқали атмосферага чиқариб юборилади. 
ПД даги ҳарорат 500-600°С да сақлаб турилади.

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish