Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти


II боб. ТАБИИЙ ГАЗЛАРНИ ҚУРИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

II боб.
ТАБИИЙ ГАЗЛАРНИ ҚУРИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
 
2.1. Табиий газларни қуритиш ҳақида умумий маълумотлар 
Табиий газларни қуритиш абсорбция ѐки адсорбцияли 
усулларда амалга оширилади. Суюқликли ютувчиларни қаттиқ 
сорбентларга нисбатан афзалликлари қуйидагича: тизимда босимлар 
фарқининг пастлиги; қаттиқ сорбентларни захарлайдиган моддалар 
таркибида бўлганда газларни қуритишнинг мумкинлиги; капитал ва 
ишлатиш харажатларининг кичиклиги. Бунда газни тозалаш 
даражаси ва шудринг нуқтасининг депрессияси суюқ ютувчилар 
қўлланилганда қаттиқ сорбентларни қўллашга нисбатан юқори 
бўлади. 
Қуритиш 
– бу газнинг таркибидаги буғсимон намликни олиб 
чиқиш жараѐнидир. Намликнинг қолдиқ таркиби қуритилган 
газнинг шудринг нуқтаси орқали регламентланади. 
Шудринг нуқтаси
– бу шундай юқори ҳароратки, яъни 
берилган босим ва газни таркибида намлик томчилари 
конденсацияланиши мумкин. 
Шудринг нуқтасининг депрессияси
– намли ва қуритилган 
газнинг шудринг нуқталаридаги фарқи. 
Газнинг намлик сиғимдорлиги (намлик таркиби
) – белгиланган 
босим ва ҳароратда газни тўйиниши учун керакли максимал намлик 
(кг) миқдоридир. 
Абсолют (мутлоқ) намлиги
– намликнинг фактик миқдори 
бўлиб, бир куб метрдаги газнинг намлигидир. 
Нисбий намлиги
– бу газ аралашмасининг таркибида 
жойлашган ҳақиқий сув буғларининг массасини (% ли ѐки улушли) 
тўйинган буғларнинг массасига нисбати бўлиб, босим ва ҳароратда 
худди шу ҳажмда жойлашади. 
Нисбий намлик - f - газдаги сув буғларини парциал босимини 
р
к
худди шу ҳароратдаги тўйинган буғларни босими 
p
нисбатига 
айтилади: 
f = R
k
/ R 
Газни қуритиш даражаси (шудринг нуқтасини депрессияси) 
шунга боғлиқ равишда бериладики, газни қаерга йўналтирилиши 
олдиндан аниқланади яъни – истеъмолчига ѐки қайта ишлашни 


56 
давомийлигига қараб. Агарда газ истеъмолчига йўналтирилаѐтган 
бўлса, қуритилган газнинг шудринг нуқтасини танлаш дастлабки 
яъни, газнинг шудринг нуқтаси минимал ҳароратдан бир неча градус 
паст бўлади, қайсики, газ ташиш жараѐнида совуши мумкин. 
Шунинг учун намликни конденсацияланиши ва қувурузатмаларда 
суюқлик тиқинини пайдо бўлишидан ҳоли бўлинади. Агарда газни 
қайта ишлашни давом эттиришга йўналтириш керак бўлса, масалан, 
паст 
ҳароратли 
конденсация 
усулида 
ажратиш 
ѐки 
ректификациялаш олдиндан маълум бўлганда қуритилган газнинг 
шудринг нуқтасини бирламчи ҳолати навбатдаги қайта ишлаш 
босқичининг ишчи ҳарорати олдиндан аниқланади 
Зарурий ҳолатда абсорбция ва адсорбция жараѐнлари 
биргаликда олиб борилади: 
-газ -- ажратиш -- аминли тозалаш -- гликолли қуритиш -- паст 
ҳароратли мойли абсорбция (қувур узатмадаги қуруқ газ) -- 
ПБАсини ишқорли тозалаш -- цеолитларда ПБА ни адсорбцияли 
қуритиш -- истеъмолчига пропан-хладагент; 
-газ -- ажратгич -- аминли тозалаш -- гликолли қуритиш -- 
цеолитларда газни адсорбцияли қуритиш -- газ гелли заводга. 
Тозаланган табиий газ гелли заводга йўналтиришдан олдин 
цеолитларда
адсорбцияли тозалашга берилади, бунда паст ҳароратли қайта 
ишлаш қурилмасида хомашѐга намлик миқдори бўйича етарли 
қаттиқ (шудринг нуқтасининг ҳарорати манфий 70°Cдан катта 
бўлмаслиги керак) талаб қўйилади.

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish