Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти


-rasm. Past haroratli gazni ajratish qurilmasining tartibli texnologik



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

 1.6-rasm. Past haroratli gazni ajratish qurilmasining tartibli texnologik 
sxemasi
 
 
 
ПҲА жараѐнига таъсир қилувчи асосий омиллар 
ПҲА қурилмасининг самарадорлик ишларига хом газнинг 
таркиби, ҳарорати, босими, жиҳозларнинг самарадорлиги ва 
ажратиш поғоналарининг сони катта таъсир кўрсатади.
Хом газнинг таркиби
. Бирламчи аралашманинг таркиби 
қанчалик оғир бўлса газнинг ўртача моляр масаси қанчалик катта 
бўлганда), суюқ углеводородларнингчиқиш даражаси шунчалик 
катта бўлади. Газнинг баъзи бир таркибидан бошлаб (ўртача моляр 
ҳароратнинг қайнаши манфий 133°C га яқин, молекуляр массаси 
тахминан 22) дастлабки аралашманинг таркиби оғирлаштирилганда 
амалда С
5+
компонентларни чиқиш даражаси катта таъсир 
кўрсатмайди.
Дастлабки аралашмалар қуруқ бўлганда углеводородларнинг 
олиш даражасини ошириш учун баъзида оқимда сорбция усули 
қўлланилади, дастлабки барқарор конденсат аралашмасининг 


48 
оқимига ѐки бошқа углеводородли суюқликларнинг оқимига 
ажратгичдан маълум бир оралиқдан пуркаш амалга оширилади. 
Шундай шаклда аралашманинг оғирлиги оширилади ва С
5+ 
компонентнинг чиқиш даражаси оширилади. 
Ҳароратнинг таъсир қилиши. ПҲАҚ (паст ҳароратли ажратиш 
қурилмасида) даги ҳарорат газни қувурузатмалар орқали бир фазали 
ташишдаги шудринг нуқтасини пайдо бўлиш ҳароратидан келиб 
чиққан ҳолда танланади. Енгил газлар учун (ўртача моляр массаси 
22 дан катта эмас, ўртача моляр қайнаш ҳарорати манфий 
156-133°C) ажратиш ҳароратини пасайиши 0 дан манфий 40°С гача 
конденсат ҳосил қилувчи компонентларни чиқиш даражасини 
амалда ўсишини таъминлайди. 
Ёғли газлар учун (ўртача молекуляр массаси 22 дан катта, 
ўртача молекуляр қайнаш ҳарорати минус 133°С дан катта) суюқ 
углеводородларнинг чиқиш даражасига ҳарорат кам таъсир қилади. 
Босимнинг 
таъсири.
Ажралиш 
босими 
магистрал 
қувурузатмаларнинг 
босимига 
қараб 
аниқланади 
ва 
фойдаланиладиган босимнинг чегарасида (5-7,5 МПа) С
5
ва ундан 
юқори компонентларнинг ажралиб чиқиш даражасига кам 
таъсир қилади. Бу ерда эркин босимлар фарқини паст ҳароартли 
ажралиш ҳароратига етиши муҳим роль ўйнайди. Қатлам 
босимини пасайиб кетган даврларида ПҲАҚсини самарали 
ишини таъминлаш учун бирламчи даврдаги кўрсатгичлар сиқув 
компрессорлар ва ташқи совитиш цикллари орқали ушлаб 
турилади.
Жиҳозларнинг 
самарадорлиги

ПҲАҚ 
си 
ишининг 
самарадорлигига фойдаланиладиган совуқ манбаи таъсир қилади. 
Қудуқларни узоқ муддат фойдаланиш жараѐнида ва қатлам 
босимининг пасайиши изоэнтальпияли кенгайишни (дроселлашни)
изоэнтропияга алмаштириш (детандерларда кенгайиш) босимни 
эркин пасайишидан самарали фойдаланишга имкон беради ҳамда 
шу билан босимни пасайиш фарқида оқимни детандирлашда энг 
паст ҳароратда ажратишга эришилади. Қудуқларни сўнгги босқичда 
ишлатишда босимни эркин пасайиши амалда мавжуд бўлмайди, 
ПҲАҚ си ишининг самарадорлигига танланган хладагент, унинг 
буғлантиргичдаги сарфи ва иссиқлик алмашгичнинг сирт юзаси 
таъсир кўрсатади.
Ажратгичнинг поғоналар сони.
Газконденсат конларидаги 


49 
маҳсулотларни ташишга тайѐрлашда икки ва уч поғонали 
ПҲАҚларини схемасидан фойдаланилади. Совутишнинг энг охирги 
(босим) босқичида бир хил параметрларда ажратиш поғонасининг 
қанчалик кичик бўлса, суюқлик фазасининг чиқиши катта ва товар 
газидаги С
5+
углеводородларнинг таркиби шунча кичик бўлади. 
Лекин бундай бир поғонали жараѐнда углеводород компонентлари 
билан газ йўқотилиши катта бўлади.
Қудуқлардан узоқ муддат фойдаланилганда ПҲАҚ си ишининг 
самарадорлигига иккита сабабга мувофиқ пасаяди: 
- қатлам босимининг пасайиши эркин босимни тушишига 
сабаб бўлади;
- газнинг таркибини енгиллашиши.
Шундай қилиб конлар узоқ муддат ишлатилганда газни 
ажратиш жуда паст ҳароратларда амалга оширилади. Амалиѐтда эса 
ПҲАҚсидан узоқ фойдаланилганда газнинг таркиби бир вақтнинг 
ўзида енгиллашганда ажратиш ҳарорати доимий равишда ошириб 
борилади. 
Шунинг учун ПҲАҚсининг қуйидаги камчиликлари мавжуд: 
-газнинг таркибини енгиллашиши ва ПҲАҚнинг ҳароратини 
оширилиши жараѐннинг самарадорлигини пасайтиради; 
-эркин босимнинг пасайиши йўқолгандан кейин совуқ 
манбаини алмаштириш билан қурилмани реконструкция қилиш 
амалга оширилади. 
-гидрат пайдо бўлишида ингибиторнинг қўлланилишини 
зарурияти схемага ажратиш ва ингибиторни регенерация қилиш 
блокини 
киритилиши 
олиб 
бориладиган 
жараѐни 
мураккаблаштиради ва нархини ошириб юборади;
-товар газ билан керакли компонентларни юқори даражада 
олиб чиқиб кетади; 
-қуруқ газлардан газли конденсатни олиб чиқиш нисбатан паст 
даражада бўлади. ПҲАҚсининг ютуқлари қуйидагилардан иборат: 
-газни эркин босимини тушиши мавжуд бўлганда капитал 
қўйилмалар ва фойдаланиш харажатларининг кўрсатгичини паст 
эканлиги;
-газни магистрал газузатмалари орқали ташиш учун ажратиш 
билан бир вақтда газни шудринг нуқтасигача қуритишнинг 
мумкинлиги. 
ПҲАҚси қудуқларни бошланғич босқичида фойдаланишда ѐки 


50 
катта бўлмаган конларда ўзини харажатларини оқлайди чунки 
бундай шароитда мураккаб қурилмалар ўзини оқламайди. Хорижий 
давлатларда олиб борилган ишлар паст ҳароратли конденсациялаш 
жараѐнларида катта конларда ПҲАҚсини алмаштириш мақсадга 
мувофиқлигини кўрсатади. Паст ҳароратларда (манфий 90 – 120 °C) 
углеводород аралашмаларини қисқа фракцияларга ѐки индивидуал 
углеводородларга ажратиш амалга оширилади. 

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish