Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти


 Машъалага бериладиган йўлдош газларни утилизация



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

9.5. Машъалага бериладиган йўлдош газларни утилизация 
қилиш 
Қазиб олинадиган газларнинг катта ҳажмидан тежамкорлик 
билан фойдаланилмайди. Газнинг асосий қисми бўлган қиммат 
кимѐвий хом ашѐлар ѐқилғи сифатида саноат эҳтиѐжида ва иситиш 
тизимида фойдаланилади. 
Бугунги кунда йўлдош нефть газлардан тежамкорлик билан 
фойдаланиш бутун жаҳон амалиѐтида муаммоли масалалардан бири 
бўлиб қолмоқда. Дунѐда ҳар йили 180 млрд.м
3
йўлдош нефть гази 
атмосферага ѐқиб юборилади. Бундай ҳолат қазиб оладиган 
давлатларнинг экологиясига ва иқтисодиѐтига катта зарар 
келтирмасдан қолмайди.
Йўлдош нефть газларини ѐқишда дунѐда Негирия-Россия етакчи 
ўринни эгаллаб келмоқда. Атмосферага машъала газларини ѐқиш 
ҳисобига чиқиндиларни чиқарилиши эвазига инсонларнинг соғлиғига 
хавф туғдирилмоқди, зарарли моддалар жуда катта миқдорда 
кўпаймоқди, унинг таркибидаги зарарли металлар ҳар хил турдаги 
оғир касалликларни келтириб чиқармоқда. 
Йўлдош нефть газларини ҳисобига глобал исиш, кислота 
қолдиқларини, иқлимнинг ўзгариши ва парник самарасининг 
кучайиши содир бўлмоқда. 
Ўзбекистонда бир йил давомида 60 млрд.м
3
газ қазиб 
олинаѐтганлигини эьтиборга олганимизда, шундан 58,4 % ички эҳтиѐж 
учун, 6,5% ер ости омборларига, 12,5% сайклинг жараѐнига ва 22,5% 
экспортга жўнатилади. Агарда умумий қазиб олинадиган газнинг 3% 
машъала орқали атмосферага чиқариб юборилганда, катта 


318 
кўрсатгични ташкил қилади. 
Агарда 1000 м
3
йўлдош нефть гази ѐқилганда атмосферага 3 
тонна углерод газини олиб чиқишини ҳисобга оладиган бўлсак, 1,5 
млрд.м
3
газ ѐқиб юборилганда 4,5 млн.т углерод кислотаси 
атмосферага чиқариб юборилади.
Россияда давлатида қазиб олинадиган 60 млрд.м
3
йўлдош нефть 
газидан 20 млрд.м
3
газ факеллар орқали ѐқилади, қолган 40 млрд.м
3
газ 
эса компаниянинг эҳтиѐжи учун сарфланади, газнинг катта ҳажми 
электр энергиясини ишлаб чиқаришга, қайта ишлаш ва газ кимѐси 
учун 3 млрд.м
3
хом ашѐ учун, катта бўлмаган хом ашѐ миқдори 
қатламга ҳайдалади. 
Йўлдош нефть газларини утилизация қилиш масаласи ҳамма 
нефть компанияларининг асосий муаммоси ҳисобланади. Ҳозирги 
кунда йўлдош нефть газларидан тежамкорлик билан фойдаланишнинг 
бир нечта усуллари мавжуддир. Йўлдош нефть газларидан 
фойдаланишнинг асосий технологияларига қуйидагилар киради. 
Йўлдош нефть газидан ѐқилғи сифатида тўғридан-тўғри 
газпоршенли генераторларда ѐки газ турбинали қурилмаларда газни 
тайѐрлаш ва ажратиш қурилмаларининг блокларида қисман тозалаб ва 
қуритиб фойдаланиш мумкин. Газпоршенли генераторларда ѐки газ 
турбиналарида йўлдош нефть газидан фойдаланилганда тўлиқ 
қувватга эришиб бўлмайди ҳамда оғир углеводородларни ва 
олтингугуртнинг мавжудлиги жиҳозларни тезда емирилишга олиб 
келади. 
Кимѐвий технология асосида ѐқилғини ташкил этувчилари 
кимѐвий реагентлар ѐрдамида ажратиб олинади. Бундай кимѐвий 
реагентларнинг нархини қиммат туриши ва четдан олиб келишини 
ҳисобга олсак амалда ишлатиш харажатлари ошиб кетади. 
Йўлдош нефть газлари махсус блоклар орқали ўтказилади ва 
ѐқилғини ташкил этгичлар ажратиб олинади. Бунда мембранли 
технология ва молекуляр тўр қўлланилади, лекин сорбентлар тезда 
тўйинади ва пленкалар тўлиб қолади ҳамда уларни тезда 
алмаштиришга тўғри келади. 
Пропанли цикл асосида паст ҳароратли ажратиш технологиясини 
қўллаш мумкин. Иссиқ иқлимда бу технология қўлланилганда иш 
кўрсатгичи пасайиб кетади ва ишлатиш харажатларининг нархи 
қиммат туради. 
Йўлдош нефть газлари газни қайта ишлаш заводларига ташиб 
келтирилади ва қайта ишланади. Қиммат қувур узатмаларни ѐтқизиш 


319 
учун катта харажат сарфланади ва қоплаш муддати узайиб кетади. 
Совутгичлар ѐрдамида йўлдош газнинг таркибидаги ҳамма 
компонентлар ѐқиш асосида ѐқилғи ташкил этувчиларга ажратиб 
олинади. 
Углеводородларнинг оғир фракцияларидан (С
3
ва ундан юқори) 
йўлдош нефть газидан газ электр генераторларининг ѐқилғиси 
сифатида фойдаланишда маълум муаммолар пайдо бўлади ҳамда у 
нефть кимѐ соҳасида қиммат хом ашѐ ҳисобланади. Муаммонинг 
ечимини топишнинг асосий йўналишига йўлдош нефть газлар икки 
босқичли 
утилизация 
қилиш 
йўли 
орқали 
ажратиб 
олинади–маҳсулотнинг таркибидаги оғир углеводород хом ашѐси ва 
ишлашдан чиққан газни газ двигателларида юқори метан сони билан 
ѐқилади ѐки қуруқ газ магистраль газ узатмаларига берилади. 
Йўлдош нефть газни қайта ишлаш учун нефть конларидан йиғиш 
бўйича комплекс тадбирлар амалга оширилади, у газни қайта ишлаш 
заводларига ташиб келтирилади ва бензинсизлантирилган қуруқ газ 
олиш учун қайта ишланади (ҚБГ-қуруқ бензинсизлантирилган газ), 
кенг фракцияси енгил углеводородлар (КФЕУ) ва барқарор газнинг 
бензини (БГБ) олинади. Енгил газнинг (С

ва ундан юқори) кенг 
фракциясидан қўшимча ҳолда суюлтирилган нефть газларини 
ажратиш учун газ фракцияларга ажратиш блокига тўпланади. 
Бир қатор объектларда йўлдош нефть гази, нефть қазиб олиш 
маҳсулотлари нефть кимѐ саноатининг қиммат хом ашѐси 
ҳисобланганда ҳам катта ҳажмда факелларда ѐқилмоқда. 
Йўлдош нефть газини машъалада ѐқилишига қуйидаги сабаблар 
киради: 
қайта ишлаш жойнинг узоқлиги; 
керакли транспорт (қувур узатманинг) инфратузилмасининг 
мавжуд эмаслиги; 
газни қайта ишлаш заводини қуриш кераклиги. 
Бугунги кунда энергетик йўналишда нефтни қайта ишлашнинг 
энг самарали йўналиши газ поршенли электр станцияларида йўлдош 
нефть газидан ѐқилғи сифатида фойдаланишда тармоқларни ва 
трансформатор 
подстанциясини 
қуриш 
учун 
харажатларни 
камайтириш керак. 


320 

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish