Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти


-расм Йўлдош нефть газларини паст ҳароратли ажратиш



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

9.1-расм Йўлдош нефть газларини паст ҳароратли ажратиш 
технологияси 
Йўлдош нефть газининг ажралиш жараѐни паст ҳароратли 
конденсациялаш (ПҲКҚ) ва паст ҳароратли абсорбция қурилмасида 
содир бўлади. Қуруқ бенсизлантирилган газ ажратилгандан кейин 
оддий газ узатма орқали ташилади, ЕУКФси эса – нефткимѐвий 
маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун қайта ишлашга узатилади.


314 
Замоновий технологияларни қўллаш асосида йўлдош нефть 
газмаҳсулотлари таркибидан энг сўнгги хомашѐ ажратиб олиб, ундан 
газ турбинали электр станцияларида электр энергиясини олишда 
ѐқилғи сифатида фойдаланилади. 
Асосий истиқболли йўналиш кичик габаритли қурилмалардан 
фойдаланиб, йўлдош нефть газларини утилизация қилиш орқали 
машъалаларни учириш ва газсимон метан ѐқилғисини, барқарор газ 
бензинини ва пропан-бутан фракциясининг суюқ аралашмасини 
тўғридан-тўғри олишнинг имконияти мавжуд.
Талаб қилинганда мажмуа қўшимча газни фракцияларга 
ажратиш учун қўшимча блоклар ўрнатилади ва натижада техник 
пропан, изо-бутан фракцияси, нормал бутан ва бошқа маҳсулотлари 
олинади. Йўлдош нефть газини замонавий технологиялар асосида 
утилизация қилиш асосида конларда йўлдош нефть газидан тўлиқ 
фойдаланишни имконияти мавжуд, қўшимча электр энергия,
иссиқлик ва углеродли газ матор ѐқилғисини ва суюлтирилган 
углеводород газини олиш мумкин. 
Жиҳозларнинг мажмуаси кенг диапазонли таснифга эга бўлиб 
блокли-модуль жамланмасига эгадир. Қурилма автоматик бошқарув 
тизими билан жиҳозланган, конструкция содда тузилишга эга, 
автоматик бошқарув унинг ютуғи ҳисобланади. Жиҳозлар осон 
ташилади ва ишлатиш жойига ишончли монтаж қилинади ҳамда ишга 
қўшиш ва тушириш ишлари кам харажатни талаб қилади.
Жиҳозларнинг блок-модулли жамланмасининг асосий афзаллиги 
катта бўлмаган қудуқлардаги йўлдош нефть газларни утилизация 
қилади. Белгиланган конлар тўлиқ ишлатиб бўлингандан кейин 
жиҳозларни бошқа конларга кўчириш мумкин. Қуриш ишларига паст 
кўрсатгичдаги энергия сарфланади ва ҳозирги вақтда энг самарали 
ҳисобланади. Жиҳозларнинг массаси, габарит ўлчамлари, истеъмол 
электр қуввати, нархи, тайѐрлаш ва монтаж қилишга сарфланадиган 
вақт аниқ белгиланган конлардаги газнинг параметрларига боғлиқ 
бўлади.
Метан-этан аралашмасидан қайта ишлаш жараѐнида газ 
турбинали электр станцияларида ѐқилғи сифатида фойдаланиш орқали 
электр энергияси ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришда 
фойдаланилади. Бундай электр станциясини қуришдан олдин электр 
энергияни амалда мавжуд бўлган электр тармоғига узатишни мумкин 
бўлган имконияти кўриб чиқилади ѐки конни ишлатиш эҳтиѐжи учун 
фойдаланилади. Газ турбинали электр станциясининг қувватини 


315 
тақрибан ѐқилғи газининг сарфидан келиб чиқиб аниқланади.
Бундан ташқари йўлдош нефть газлари қайтадан қатламга 
ҳайдалади, қатламдан нефтни қазиб олиш кўрсатгичини оширади.
Кўкдумалоқ конида сайклинг жараѐнида қатламга қайтадан бир йилда 
3946,326 млн.м
3
ҳайдалса, бу қиймат 2013 йилгача 86493,074 млн. м
3
ни ташкил қилган. 
Йўлдош нефть газни утилизация қилиш бўйича қурилма махсус 
лойиҳа асосида кичик ѐки йирик йўлдош нефть газини қайта ишлаш 
ҳажмидан ва йўлдош нефть газини лойиҳасининг иқтисодий 
кўрсатгичлари қайта ишланган маҳсулотларни сотиш схемасидан 
келиб чиқиб аниқланади.
Шакарбулоқ конида газ поршенли қурилманинг биттасидан 
фойдаланилганда ѐқилғи газининг номинал сарфини кўрсатгичи 3066 
минг. м
3
/йил-ни ташкил қилган. Тайѐрлаб берувчи заводнинг 
маълумотига мувофиқ солиштирма чиқиндилар, азот оксиди - 5,5 г/м
3

углерод оксиди – 3,3 г/м

ни ташкил қилган. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида машъала чиқинди газларни 
тозалаш бўйича тоза ривожланиш механизми (ТРМ) дастурининг 
лойиҳаси амалга оширилганда кейин Шакарбулоқ конидан қўшимча 
чиқадиган табиий газларни ѐниш маҳсулотларининг тури қуйидагича: 
азот оксиди (NО), карбон оксиди (CО), олтингугурт икки оксиди (SО
2
).

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish