Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти


Газдан суюқликларни ажратиш жиҳозлари



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

1.2. Газдан суюқликларни ажратиш жиҳозлари 
Нефть ва газни тайѐрлашнинг технологик жараѐни бир нечта 
босқичларда амалга оширилади ва унга қуйидагилар киради: 
нефтнинг ва қатлам сувининг аралашмасидан газни ажратиш; қудуқ 
маҳсулотини ҳажмини ўлчаш; қатлам суюқлигини ва газни кон 
ичида ташиш; нефтни тузсизлантириш ва сувсизлантириш; нефтни 
сақлаш; газни ташишга тайѐрлаш; қатлам сувини тайѐрлаш. 
Нефтни йиғиш ва тайѐрлаш тизими улушига конни жиҳозлаш 
харажатларининг 50% га яқинроғи тўғри келади. Бу тизимлар жуда 
катта ва металл сарфи кўп. Нефть ва газни конларда тайѐрлаш учун 
ҳар 
хил 
турдаги 
асбоблар-ускуналар 
ишлатилади. 
Бу 
асбоблар-ускуналар нефтдан эриган газни тўлиқ ажратиб олиш, 
нефтни қатлам сувларидан тўлиқ тозалаш, нефть таркибидаги 
тузларни ювиш ва қум заррачаларини ажратиб олиш учун хизмат 
қилади.


31 
Бу асбоблар–ускуналарга ажратиш, тиндиргич, қиздиргич, 
совутгич, аралаштиргич, электродегидратор, сақлагич ва бошқалар 
киради.
Ажратгичлар турли кўринишда ишлаб чиқарилади ва қуйидаги 
ишларни бажаради:
1. нефтда эриган газни ажратиб олади;
2. нефтгаз оқимининг аралашишини камайтиради ва шу билан 
гидравлик қаршиликларни пасайтиради;
3. нефтгаз аралашмаси ҳаракатидан ҳосил бўлган кўпикларни 
йўқотади;
4. нефтдан сувни ажратиб олади;
5. оқим ҳаракатининг номунтазамлигини йўқотади;
6. маҳсулот миқдорини ўлчайди.
Ажратгичларнинг қуйидаги таснифи мавжуд:
А) ишлатилиш мақсади бўйича: 
- ўлчовчи – ажратувчи; 
- ажратувчи.
Б) геометрик шакли бўйича:
- цилиндрик;
- шарсимон. 
Д) ўрнатилишига мувофиқ:
- тик, - қия, ѐтиқ. 
Э) ажратиш учун асосий таъсир этувчи кучлар бўйича:
- гравитация, марказдан қочма; инерция кучлари. 
Ф) ишлатиш босими бўйича:
- юқори босимли (6,4-2,5 МПа );
- ўрта босимли (2,5-0,6 МПа );
- паст босимли (0,6-0,1 МПа ); 
- вакуумли.
Ж) уланган қудуқлар сони бўйича:
- битта қудуқ учун;
- қудуқлар гуруҳи учун.
Ҳ) ажратадиган фазалар бўйича:
- икки фазали (газ-нефть);
- уч фазали (газ-нефть-сув).
Ҳар қандай ажратгичда технологик белгилари бўйича тўртта 
секцияга ажратилади: 
И – асосий ажратиш; 


32 
ИИ– тиндиргичли бўлиб, газнинг пуфакчаларини ажратиш ва 
ажратиш секциясидан олиб чиқиб кетган нефть учун; 
ИИИ– нефтни олиш секцияси ажратгичдан нефтни йиғиш ва 
олиб чиқариш учун; 
ИВ– томчи тутқич, аппаратнинг юқори қисмида жойлашган ва 
газнинг оқими билан биргаликда олиб чиқиб кетиладиган нефтнинг 
томчиларини ушлаб қолиш учун хизмат қилади. 
Аппаратларнинг ишини самарадорлиги газ билан биргаликда 
чиқиб кетадиган суюқликнинг миқдори ва ажратиш жараѐнидан 
кейин нефтнинг таркибида қоладиган газнинг миқдори билан 
таснифланади. Бундай кўрсаткичлар қанчалик кичик бўлса, 
аппаратнинг иши шунчалик юқори бўлади.
Тик цилиндрсимон гравитасияли (1.2-расм) ажратгичда 
газнефть аралашмаси қувурча орқали тақсимловчи коллекторга 
киради ва тешикли чиқишлар орқали асосий ажратувчи 1-чи 
секцияга кириб келади. Тиндириш секция И –чида қия текислик 
бўйлаб ҳаракатни давом эттириш натижасида газ пуфакчаларини 
ажралиб чиқиши содир бўлади Газсизлантирилган нефть ИИИ–чи 
секцияга келиб тушади, қувурчалар орқали ажратгичдан олиб 
чиқилади. Қия текисликда нефтдан ажралиб чиққан газ, томчи 
тутқич ИВ–чи секцияга келиб тушади, қовурғали насадка (қисқа 
қувурча) орқали ўтади ва қувур узатма орқали ажратгичдан чиқади. 
Газ оқими билан ушлаб қолинган ва оғирлик кучининг таъсирида 
таъсирида ўтиришга улгурмаган нефть томчилари қовурғали 
панжаранинг деворларига ѐпишади ва дренаж қувурлари орқали 
нефтни йиғиш секциясига оқиб ўтади. 
Гидросиклонли икки сиғимли ажратгич конларда бир поғонали 
ажратиш ишларида қўлланилади. Газга тўйинган нефть тангенсиал 
кириш орқали гидросиклонли бошчага кириб келади, у ерда 
нефтнинг марказдан қочма кучи таъсирида мустақил оқимдан газ 
жралиб чиқади. Юқоридаги сиғимга нефть ва газ алоҳида тўпланади. 
Нефть йўналтирувчи токча орқали бурчакдаги парчалагичга оқади, 
нефтнинг оқими алоҳида оқимларга бўлинади ва газнинг ажралиб 
чиқиши давом этади. Қўювчи токча орқали газсизлантирилган нефть 
ажратгичнинг пастдаги сиғимда тўпланади. Пастки сиғимда 
нефтнинг ҳажми аниқ қийматга этганда сатҳни бошқарувчи пўкак 
орқали бажарувчи механизм орқали газсизлантирилган нефть қувур 
узатмага йўналтирилади. Газсизлантиргичда нефтдан ажралиб 


33 
чиққан газ юқоридаги сиғимга тешилган тўсиқлар орқали 
кўтарилади, у ерда газ тезлигини мувозанатланиши содир бўлади ва 
қисман суюқлик пастга тушади. Газни энг сўнгги тозалаш жараѐни 
қовурғали насадкада (7) содир бўлади, газдан ажратилган суюқлик 
дренаж қувурлари орқали (10) пастдаги сиғимга оқиб ўтади. 
Йиғиш коллекторларида босимни пасайиши у орқали газнефть 
аралашмасини ҳаракатланиши натижасида нефтдан қисман газнинг 
ажралиб чиқишга олиб келади. 
Бундай ҳолатда ажратиш қурилмасига нефть ва газни 
ажратилган оқим билан бериш мумкин. Блокли ажратиш 
қурилмаларидан фойдаланиб олдиндан газни олиш мумкин 
(1.1-расм). 

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish