Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти кимёвий технология кафедраси



Download 0,9 Mb.
bet5/21
Sana02.07.2022
Hajmi0,9 Mb.
#730095
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
2 5188240121844995590

Натижаларнинг эълон қилинганлиги. Бажарилган илмий-тадқиқот натижалари асосида 3 та илмий мақола чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация иши кириш, 3 та бўлим, олинган натижалар муҳокамаси, 79 та фойдаланилган илмий-техник, патент адабиётлар манбаалари ва интернет маълумотлари рўйхати ва иловалардан ташкил топган. Иш ҳажми компьютерда терилган 61 варақдан иборат бўлиб, 13 та расм ва 6 та жадвални ўз ичига олади.
I. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
I.1. Республикамизда полиэтилен хом-ашёлари ишлаб чиқаришнинг ҳолати
Ўзбекистон республикаси президенти Ш.Мирзиёевнинг ҳозирги олиб бораётган сиёсатларида мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш учун илм-фаннинг ўрни нақадар беқиёс эканлиги ўқтириб ўтилади [1,2,3].
2020 йил мамлакатимизда Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилиниб, бу борадаги устувор мақсадлар белгиланди. Юртимизда аввалдан шаклланган илмий мактаблар салоҳиятини ҳисобга олиб, ҳозирги босқичдаги миллий манфаатларимиз ва тараққиётимиз йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, бу йил математика, кимё, биология, геология фан ва соҳаларини ривожлантириш танлаб олинди.
Ўзбекистон иқтисодиётининг барча сохаларида бозор иқтисоди халқ хўжалигини ривожлантириш иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда сезиларли даражада ижобий натижаларга эришилмоқда. Арзон ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш хозирги куннинг долзарб мавзуларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда барқарор ва самарали фаолият кўрсатувчи кимёвий ишлаб чиқариш тизимини ташкил этиш республика мустақил иқтиcодий сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолди, нега деганда республика иқтисодий ўсиш барқарорлиги, молиявий мустаҳкамлиги унинг самарали фаолиятига бевосита боғлиқдир.
Шунингдек, Президентимиз янги иновацион лойиҳалар, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш йўллари тўғрисида тўхталди. Бозор шароитида ишловчи ҳар қандай ишлаб чиқариш саноати фаолиятида хизматларни сотиш ва максимал даражада фойдага эга бўлиш муҳим мақсад ҳисобланади. Кимё саноати ишлаб чиқариш хизмат соҳаларини кенгайтириш, бозорни эгаллаш натижасида олинадиган фойдани кўпайтириш ҳисобланади. Мазкур мақсадга эришишнинг воситаси бўлиб арзон махаллий хом ашёдан фойдаланиб харидоргир, рақобатбардош махсулот ишлаб чиқариш муҳим аҳамиятини касб этади.
Республикамиз мустақилликка эришгандан кейин кимё саноати ривожланишига алохида этибор қаратилиб, бу борада махаллий минерал хомашёларни физик-кимёвий хоссаларини аниқлаш, қайта ишлаш усулларини ишлаб чиқиш, уларни қўллаб полиэтилен асосидаги композицион материаллар таркиби ва улар асосида ҳар-хил шароитларда ишлатилувчи рақобатбардош композицион полимер буюмлари олиш технологияларини яратиш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бугунги кунда жаҳон миқёсида янги турдаги полимер композицион материалларни янги авлодини яратиш ва улар асосида композицион материаллар таркиби ва буюмларини олиш устида бир қатор илмий ишлар олиб борилмоқда: нанозаррачали органик ва ноорганик тўлдирувчиларни яратиш; минерал тўлдиргичларни органик олигомерлар билан модификация қилиш технологиясини яратиш; органик тезлаштиргичлар синтези; специфик хоссага эга бўлган композицион эластомер материаллар таркибини тузиш; композицион эластомер материаллар учун диспергатор ва пластификаторлар яратиш; эластомер композициялар асосида наноматериаллар ва улар асосида буюмлар олиш таркиби ва технологиясини яратиш долзарб йўналишларида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Термик барқарорлиги оширилган полимер композициялари таркиби ва олиш технологиясини яратишга оид жаҳонда олиб борилган тадқиқотлар натижасида қатор, жумладан, қуйидаги илмий натижалар олинган: композицион полимер материаллар учун модификация қилинган юқори структурага эга минерал стабилизторлар олиш технологияси яратилган (Tokyo Institute of technology, Япония); сирт фаол моддалар билан модификация қилинган стабилизторлар қўллаш асосида полимер композициялари таркиби ва олиш технологик жараёни яратилган (Cflifornia Institute of technology, АҚШ); каучуклар комбинацияси ва стабилизторлар қўллаб махсус хоссага эга бўлган материал таклиф қилинган (Резина ишлаб чиқариш илмий текшириш институти, Россия); махсус хоссага эга бўлган органик материаллар олиш учун азот бириктирган моддалар билан модификация қилинган стабилизторлар ишлаб чиқаришда қўлланилган (Полимерлар физика ва кимёси институти, Украина), Минерал тўлдиргичларни структурасини иссиқлик билан ишлов бериш усули билан ўзгартириш технологияси таклиф этилган (Тошкент кимё-технология институти, Ўзбекистон). Дунёда махсус хоссалар эга бўлган композицион органик материаллар олиш ва уларни физик-кимёвий, технологик, техник ва эксплуатация хоссаларини ўрганиш бўйича қатор, жумладан, қўйидаги устивор йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда: минерал тўлдиргичларни иссиқлик билан ишлов бериш жараёнида тузилиш ўзгариб, нисбий солиштирма юзасини, мой шимишини ва эркин радикаллар миқдори ошиши қонуниятларини аниқлаш; каучук макромолекулалари ва модификация қилинган минерал тўлдиргичлар юзаси, структура кўрсатгичлари, ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш; юқори электр қаршиликга ва радиацияга чидамли органик композицион материаллар аралаштириш жараёнига ва вулканлаш структураси ҳосил бўлишига, заррачалар юзасидаги органик аппрет қатлами аҳамиятини аниқлаш; композицион полимер материаллар асосида нанокомпозициялар янги авлодини яратиш [4,5].
Модификация қилинган стабилизторлар ва улар асосида махсус хоссага эга бўлган полимер композициялар ва резина-техника буюмлар олиш таркиби ва технологиясини яратиш бўйича E.B.Bagley, R.Kruze, Чанг Дей Хан, Дж.Краус, А.А.Берлин, Н.С.Ениколопов, Г.С.Кац, Ф.Ф.Кошелев, А.Е.Корнев, А.М.Буканов, А.А.Донцов, Б.А.Догадкин, Б.А.Шершнев, Б.Е.Гуль, Ю.С.Липатов, А.М.Смирнова, П.А.Ребиндер, Т.И.Соколова, В.М. Гончаров, П.В.Ракова, Л.Б.Коварская, А.Г.Шварц, Ю.С.Зуев, Е.В.Утленко, Л.Н.Рязанова, Д.Н.Мак Келви, С.С.Негматов, А.Х.Юсупбеков, А.С.Ибадуллаев ва бошқалар илмий тадқиқот ишлари олиб боришган. Композицион полимер материаллар ва улар асосида махсус хоссага эга бўлган резина-техника буюмлари олишда стабилизторлар самарадорлигини ошириш учун ҳар-хил кимёвий ва термо-механик усуллар ёрдамида модификациялаш, бундан ташқари янги кимёвий модификаторларни ва улар асосида янги фаол тузулишга эга бўлган термик барқарор моддаларни ва улар асосида янги композицион материаллар олиш технологияларни тадбиқ қилинмоқда. Шу билан бирга композицион эластомер материаллар учун модификация қилинган стабилизторлар олиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: яратилган ингредиентлар асосида модификация қилинган стабилизторлар олиш; маҳаллий хом-ашёлар асосида стабилизторларни модификация қилиш учун модификаторлар яратиш; махаллий хомашёлар асосида модификаторлар олиш технологиясини яратиш; яратилган модификация қилинган стабилизторлар асосида махсус хоссага эга бўлган полиэтилен композиция таркиби, олиш технологиясини ва улардан буюмлар олишни тадқиқ қилиш.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish