ХАЛҚАРО ИЛМИЙ ВА ИЛМИЙ-ТЕХНИК АНЖУМАН
АХБОРОТ ХАТИ
Вазирлар Махкамасининг “Илмий-инновацион ишланма ва технолигияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 январдаги 24-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, мамлакат илм фани нуфузини янада ошириш ва халқаро илмий-техник хамкорлик кўламини кенгайтиришга қаратилган халқаро ва республика миқёсидаги илмий анжуманлар, симпозиумлар, семинарлар ва бошқа илмий ҳамда илмий- техник тадбирларнинг юқори илмий ва ташкилий-амалий даражада самарали ўтказилишини таъминлаш мақсадида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2022 йилнинг 14-15 октябрь кунлари Қарши давлат университетида “Кондерсирланган муҳит физикасининг ривожланиш истиқболлари (Перспективы развития физики конденсированных сред)” мавзусида халқаро илмий ва илмий-техник анжуман ўтказилади.
Анжуманнинг мақсади: Жаҳонда ҳамда Республикада кондерсирланган муҳит физикаси соҳасидаги илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни амалиётга жорий қилиш муаммолари ҳамда ечимларига оид фундаментал ва амалий масалаларни таҳлил этиш ҳамда физиканинг ушбу соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган илмий хулосалар, тавсияларни мухокама қилиш.
Конференциянинг асосий йўналишлари:
1. Конденсирланган мухит физикаси;
2. Оптика ва лазер физикаси;
3. Микроэлектроника ва наноэлектроника материаллари; Нанофотоника;
4. Назарий физика, атом ядроси ва элементар зарралар физикаси;
5. Физика соҳасида малакали кадрлар тайѐрлашнинг инновацион технологиялари.
Конференция тили: ўзбек, рус, инглиз
Конференция тезислари учун талаблар:
- тезислар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, илмий таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;
- тезис матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ўлчовидаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1 см. жой қолдириб, 1 нусхада расмийлаштирилади. Мақоланинг номи, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг исми ва отасининг исми ҳамда фамилияси ёзилади, 1 интервалдан кейин ташкилот номи, муаллифнинг электрон манзили кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,5 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида, тезислар 3 бетдан кам бўлмаган ҳажмда бўлиши лозим. Математик формулалар Вставка/Формула дан фойдаланилган ҳолда киритилади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати матн охирида берилади.
Битта муаллифдан юборилган ишлар сони иккитадан ошмасиги лозим. Тезисларда келтирилган маълумотларга муаллифларнинг шахсан ўзлари жавобгар ҳисобланади.
Экспертлар хулосаси ва маъруза тезисларининг электрон матни 2022 йил 25 сентябргача Қарши давлат университети Физика факультетида ҳамда laziz1974@mail.ru, hayot4640@gmail.com, islom960018@gmail.com, электрон +99899 5524640, +998932429292 телеграм манзиллари орқали қабул қилинади. Барча талабларга жавоб берган маъруза материаллари, анжумангача электрон шаклдаги тўпламга киритилади. Белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ва кўрсатилган муддатда тақдим этилмаган материаллар тўпламга киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.
Ташкилий масалалар ва тўпламнинг электрон (PDF) варианти бепул тарқатилади.
Қўшимча маълумотлар учун манзил:
Қарши давлат университети Физика факультети 2-бино 4-қават 418-хона.
Телеграм: +99893 2429292 –А Некбоев, +99899 5524640– Ҳ. Ботиров
E-mail: laziz1974@mail.ru, hayot4640@gmail.com,
islom960018@gmail.com,
Асосий муддатлар:
Тезисларни юбориш – 2022 йил 25 сентябргача.
Конференция ишини бошланиши – 2022 йил 14 октябрь куни.
Конференция ишини якунланиши – 2022 йил 15 октябрь
Конференция ташкилий қўмитаси: ҚаршиДУ физика факультети, “Умумий физика” ҳамда “Назарий ва экспериментал физика” кафедралари.
Манзилимиз: Қарши давлат университети, Физика факультети, Қарши шаҳри, 180103, Қарши ш. Кўчабоғ кўчаси 17 уй. Тел. +98752210056, 75 225-28-43;
Факс: 75-225-57-01. e-mail:kardu@mail.ru, qardu@umail.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |