Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Солиқ солишнинг адолатлилик тамойили



Download 3,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/142
Sana29.03.2022
Hajmi3,01 Mb.
#516199
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   142
Bog'liq
МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Солиқ солишнинг адолатлилик тамойили.
Солиқ солишнинг адолатлилик 
тамойилига мувофиқ, солиқлар жамият томонидан оқилона ва адолатли деб тан 
олинган умумий объектив қоидаларга биноан белгиланиши лозим. Адолатлилик 
тамойили бир қанча асосий гуруҳдаги солиқ солиш тамойилларига бўлинади. 
Буларни икки гуруҳга бўлган ҳолда ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Бунда 
горизонтал ва вертикал адолатни бир-биридан фарқлаш лозим. Горизонтал адолат 
тамойили даромад олишнинг турли шароитларида солиқ тўловчиларга нисбатан 
солиқ солишнинг тахминан тенг шартларини қўллашни кўзда тутади. 
Вертикал адолат деганда хўжалик юритишнинг бирмунча оғир 
шароитларида ишлаётган субъектлар учун солиқ солишнинг бир қадар юмшоқроқ 
шартларини, енгил даромад олиш имкониятига эга бўлган субъектлар учун эса 
оғирроқ шартларни қўллаш тушунилади. Солиқларнинг рағбатлантириш 
функциясини бажариш доирасида иккинчи тамойил бузилиши мумкин. Масалан, 
истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида уларни ишлаб 
чиқариш бўйича солиқ солишда бир қадар имтиёзли шартлар ёки, аксинча, вино-ароқ 
ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни чеклаш учун улардан олинадиган эгри 
солиқларнинг юқори ставкалари белгиланган ҳоллар ҳам бўлади. 
Солиқ солишнинг оддийлик ва холислик тамойили.
Бу тамойил солиқ 
солиш базасини аниқлашда, солиқларни ҳисоблаб чиқишда оддийлик бўлишини, 
тақдим этиладиган ҳисоботларнинг мазмунини соддалаштиришни, шунингдек 
солиқларнинг энг муҳим турлари бўйича ягона ставкалар белгилашни, бериладиган 
имтиёзларни иложи борича камайтиришни кўзда тутади. Бу ўринда назарда 
тутилаётган нарса шуки, солиқларнинг рағбатлантириш функцияси доирасида 
бериладиган имтиёзлар якка тартибдаги хусусиятга эга бўлмаслиги, балки муайян 
фаолият турларини рағбатлантиришга, солиқ тўловчиларнинг мулкчилик шакли ва 
қайси идорага мансублигидан қатъи назар, маълум турдаги маҳсулотларни ишлаб 
чиқаришни кўпайтиришга қаратилмоғи лозим. Солиқ имтиёзларининг ҳаддан 
ташқари 
кўплиги 
қонунларни 
мураккаблаштириб 
юборади, 
тушунишни 
қийинлаштиради ҳамда турлича талқин қилинишига олиб келади, бу хол пировард 
натижада солиқ тўловчиларнинг солиқларга нисбатан муносабатларига салбий 
таъсир қилади. Шу билан бирга аниқ қилиб белгиланган имтиёзлар солиқ юкини 
бошқа солиқ тўловчилар зиммасига ўтказиб, ижтимоий адолатсизлик рўй беришига 
олиб келади. 

Download 3,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish