Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти



Download 3,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/142
Sana29.03.2022
Hajmi3,01 Mb.
#516199
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   142
Bog'liq
МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

2.
 
Корхонанинг молиявий капитали 
Корхонада молиявий бошқарув механизмининг моҳияти - капитал сарфи, уни 
жамғарилиши ва истеҳмолини қоплаш учун турли пул жамғармаларини шакллантириш ва 
улардан фойдаланишда мужассамлашгандир. 
Асосий капитал – бу асосий маблағлар; тугатилмаган узоқ муддатли инвестисиялар; 
FOYDA 


номоддий активлар; янги узоқмуддатли молиявий инвестисиялар (қўйилмалар) дир. 
Асосий капитал таркибига асосий воситалар ва ускуналарни сотиб олишга 
йўналтирилган тугатилмаган капитал қўйилмаларга харажатлар киради. 
Бу асосий маблағларни сотиб олишга ва қуришга харажатларнинг ҳали асосий 
воситага айланишга улгурмаган, хўжалик фаолияти жараёнида қатнашмаётган қисмидир. 
Бу харажатларнинг асосий капиталга киритилишига сабаб шундаги, улар айланма 
капиталдан чиқарилган бўлади (айланма капитал суммаси уларга тенг ҳажмда камайган 
бўлади). 
Узоқ муддатли молиявий инвестисиялар: 
• 
устав капиталида улуш билан қатнашиш, узоқ муддатга аксия ва облигасияларни 
сотиб олишга харажатлардир. Узоқ муддатли молиявий қўйилмаларга харажатлар 
уларнинг характери ва турларидан келиб чиқиб тўланади.
Молиявий инвестисияларга қуйидагилар ҳам киради: 
• 
қарз мажбуриятлари сифатида бошқа корхоналарга тақдим этилган узоқ муддатли 
заёмлар
• 
молиявий лизинг кўринишида узоқ муддатли ижарага берилган мол-мулк қиймати
Номоддий активлар – бу патентлар ва лисензиялар. 
Асосий маблағлар – бу меҳнат воситасига тегишли моддий-ашёвий бойликларга 
сарфланган маблағлардир. 
Корхоналарнинг асосий воситаларга қўйилмалари самарадорлигини, улардан 
фойдаланиш ва такрор ишлаб чиқаришни таҳлил этишда қуйидаги ҳолатларга 
еҳтиборни қаратиш зарур: асосий воситаларнинг функсионал фойдалилик даражаси бир 
неча йил давомида сақланади, шу сабабдан уларни сотиб олиш ва улардан фойдаланиш 
харажатлари маҳлум бир даврларга тақсимлангандир; асосий воситаларнинг жисмоний
жиҳатдан алмаштирилиши (янгиланиши) даври унинг қиймат жиҳатдан алмаштирилиши 
даврига мос келмайди, натижада корхона фаолияти натижаларини пасайтирувчи 
йўқотишлар ва зарарлар юзага келиши мумкин. 
Асосий воситалардан фойдаланишнинг молиявий кўрсаткичлари қуйидагича 
гуруҳланади: 
• 
асосий воситаларнинг ҳажми, таркиби ва динамикаси кўрсаткичлари
• 
асосий воситаларни такрор ишлаб чиқарилиши ва айланиши кўрсаткичлари
• 
асосий воситалардан фойдаланиш кўрсаткичлари
• 
асосий воситаларни сақлаш ва ишлатишга харажатлар самарадорлиги 
кўрсаткичлари
Корхонанинг айланма капитали доиравий айланишнинг барча босқичларида 
маблағларни узлуксиз ҳаракатини таҳминлайди, натижада ишлаб чиқаришнинг пул ва 
молиявий ресурслардаги э ҳтиёжларини қондиради, тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ 
амалга оширилишини таҳминлайди. 
Айланма маблағларни молиялаштиришнинг барча манбалари шахсий, қарзга 
олинган ва жалб этилган турларга бўлинади. 
Шахсий маблағлар: 
• 
Шахсий айланма 
маблағлар 
корхонанинг 
ташкил етилиши даврида, устав 
жамғармаси яратилиши вақтида шаклланади.
• 
Бунда 
манба 
сифатида корхона 
таҳсисчиларининг инвестисион маблағлари 
намоён бўлади.
• 
Корхона фаолияти давомида манба сифатида олинган фойда намоён бўлиши мумкин
Қарзга олинган маблағлар - банкнинг қисқа муддатли кредитлари бўлиб, улар 
ёрдамида корхонанинг вақтинчалик қўшимча айланма маблағлардаги эҳтиёжи 
қондирилади. 
Айланма маблағларни шакллантиришда кредитларни жалб этишнинг асосий 
йўналишлари: 
• 
хом 
ашё, 
материалларнинг мавсумий 
захиралари ва ишлаб чиқаришнинг 


мавсумийлиги билан боғлиқ харажатларни кредитлаш
• 
шахсий айланма маблағларни етишмаслигини вақтинчалик қоплашга
• 
ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва тўлов айланмасини амалга ошириш

Download 3,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish