2
Вахабов А.В. ва бошқ. Хорижий инвестициялар.-Т.: Молия, 2010 йил.87-88 б.
98
зарур бўлган хилма - хил вазифалари билан чамбарчас боғлиқ ва уларга асосланади.
Давлат мамлакатда яратилган ижтимоий махсулот ишлаб чиқариш уни таксимлашнинг
қонун - қоидаларини ишлаб чиқади. Бу таксимлашдаги муносабат бозор иқтисодиёти
шароитида пул орқали амалга оширилганлигидан давлат уни тақсимлашни ҳам пул
муносабатлари орқали, яъни солиқ, пул ва кредит орқали амалга оширади.
Давлатнинг
бундай фаолиятини ўрганиш - солиқлар ва солиққа тортиш фанининг диққат - марказида
туради.
Бозор иқтисодиёти талаб ва таклиф, рақобат, қиймат ва бошқа қонунлар орқали
амалга оширилади. Бозор иқтисодиёти - эркин иқтисодиёт, пулли муносабатлар
иқтисодиётидир. Солиқлар ҳам пул муносабатларини ифода этганлиги учун бозор
иқтисодиёти таркибига киради, унинг ажралмас қисмидир.
Бозор иқтисодиёти қонунлари - солиқлар ва солиққа тортиш фанининг асосини
ташкил этади. У қонунларни чуқур англамасдан туриб солиқлар ва солиққа тортиш
механизмини тушуниб бўлмайди.
Бозор иқтисодиёти қонунларини ўрганиб чиқиб, давлат ялпи ички махсулот
қийматини солиқлар оркали тақсимлаш вазифасини ўз зиммасига олади. Шундай экан,
давлат тўғрисидаги таълимот - давлат иқтисодиётни бошқаришда бош роль ўйнаши
солиқлар ва солиққа тортиш фанининг асоси бўлади хизмат килади.
Давлат бозор
иқтисодиётини бошқаришда етакчилик, бошқарувчилик ролини ўйнайди. Давлат
солиқларни иқтисодий моҳияти ва вазифаларини ўрганиб чиқиб, уни амалиётга тадбиқ
қилишни ўз зиммасига олади.
Ўзбекистон Реслубликасида юридик шахслардан ундириладиган даромад (фойда)
солиғи бўйича солиққа тортиш системанинг ривожланишини 1991 йилдан шу кунга қадар
назар ташлайдиган бўлсак қуйидагиларни кузатши мумкин бўлади:
• умумий тартибда барча солиқ тўловчилар учун даромадларни ҳисобга олиш
усули жорий қилинди;
• солиқ ставкаси 37 фоиздан то 12 фоизгача туширилди;
• солиқ тўловчилар мустақил равишда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиққа
тортиш усулларини қўллаш ҳуқуқига эга бўлдилар;
• чет эллик юридик шахсларни солиққа тортиш тартиби аниқланди, бунда уларни
резидентлик ва доимий муассаса хусусиятларига қараб бўлиб чиқилди;
• «Солиқ тўловчининг идентификақия рақами», «лизинг», «шубхали қарзлар» ва
шунга ўхшаш кўпгана тушунчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадлари 1991 йилга қадар асосан
давлат корхоналари фойдасидан ажратиладиган ажратмалар ҳисобидан шаклланар эди.
Ушбу фойдадан ажратма давлат томонидан белгиланган мажбурий тўлов бўлиб, у
корхоналар баланс фойдасининг 90 фоизгача бўлган қисмини бюджетга олиб кетар эди.
Қолган маблағлар эса корхона томонидан эмас, балки юқори ташкилот топшириғига кўра
тегишли фондларга тақсимланар эди.
Республикамиз маъмурий-буйруқбозлик тизимидан бозор муносабатларига ўтиши
туфайли мамлакатимиз хўжалик турмушида чуқур ижобий ўзгаришлар рўй бера бошлади.
Натижада мулкчиликнинг турли шакллари ривожланиши, корхоналарнинг имкониятини
ошиши, бозор инфраструктураси ривожланиши билан мажбурий ажратмаларнинг аввалги
тизими корхоналарнинг хўжалик юритиш самарадорлигини таъминлай олмай қолди ҳамда
улар бевосита ва билвосита инвестиқия дастурларига тўсқинлиқ қила бошлади. Чунки,
фойдадан ажратма ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра фақат
давлат корхоналари
фойдасидан ажратилиши лозим эди.
Бозор муносабатлари ривожланиши билан иқтисодиётни солиқлар ёрдамида
тартибга солиш хусусан, фойдадан ажратмалар ўрнига даромад солиғини жорий этиш
зарурати пайдо бўлди ва 1992 йилдан бошлаб барча турдаги хўжалик юритувчи
субъектлар “Фойда” солиғини тўлашга ўтдилар.
2
Вахабов А.В. ва бошқ. Хорижий инвестициялар.-Т.: Молия, 2010 йил.87-88 б.
99
Ўзбекистон Республикаси рубл минтақасида қолиб турган вақтда даромад
солиғини олишга ўтиш пул қадрсизланиши туфайли иш хақи ўсишини
чеклаш учун
давлат томонидан мажбурий чора бўлди. Бундай шароитда ишлаб чиқарувчиларнинг
молиявий аҳволи ёмонлаша бошлади. Натижада маҳсулотга талаб пасайиб, сотишдан
олинган тушум ҳажми камайгани ҳолда, улар ўз ишлаб чиқаришлари йўналишини
ўзгартиришга, фойда олмасалар ҳам жуда катта миқдорда ишчиларга иш хақи тўлашга
мажбур бўлдилар. Бундай ҳолатда амалиётда корхоналар ҳисобот даврида фойда билан
фаолиятларини якунламасада даромад солиғини иш хақи фондидан белгиланган ставкада
тўлашга мажбур эдилар.
1995 йил январ ойидан бошлаб солиқларнинг рағбатлантирувчи ролини
кучайтириш мақсадида мамлакатимизда корхоналарнинг фойдасидан олинадиган солиқ
жорий этилди. 2020 йил 1 январдан кучга кирган Солиқ кодексининг 17-моддасига кўра
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи умумдавлат солиқлари таркибига кириб, у
давлат бюджети даромадларини шакллантиришда асосий манбалардан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: