6
-
МАВЗУ. ХАЛҚАРО МОЛИЯ
Режа
1.
Халқаро молия: мазмуни ва ташкилий тамойиллари
2.
Глобал молиявий ташкилотлар ва уларнинг функсиялари
3.
Минтақавий халқаро молиявий ташкилотлар
Таянч иборалар
Халқаро молия, глобал молиявий ресурслар, глобал молиявий ташкилотлар.
1.
Халқаро молия: мазмуни ва ташкилий тамойиллари.
Халқаро молия
- Халқаро молиявий ресурслар ва уларнинг глобал
ҳаракатини тавсифловчи тушунчадир. Жаҳон савдосининг шиддатли ўсиб
бориши, ишлаб чиқариш масштаби ва ихтисослашувининг ривожланиши,
капиталларнинг халқаро оқимини, давлатлараро товарлар, хизматлар ва меҳнат
ресурсларининг ҳаракатини ривожланиши Халқаро молиянинг ривожланиши
ва Халқаро молиявий бозорларнинг шаклланиши, давлатлараро молиявий
муносабатларни тобора мураккаблашуви учун шароит яратди.
Халқаро молия доимий ўзгариб турувчи Халқаро пул тизимининг ҳолати
ва ривожланишини, алоҳида мамлакатлар тўлов балансининг ҳолати ва
ўзгаришини, Халқаро молиявий бозорлар, Халқаро молиявий корпорасиялар,
Халқаро банк ва инвестисион фаолиятни ўзида акс эттиради. Жаҳон молия
тизимининг асосий иштирокчилари банклар, трансмиллий корпорасиялар,
портфел инвесторлар ва Халқаро расмий қарз берувчи донорлар ҳисобланади.
Жаҳон молиявий ресурслари (глобал молиявий ресурслар) - барча
мамлакатлар, Халқаро ташкилотлар ва жаҳоннинг молиявий марказларига
тегишли молиявий ресурсларнинг глобал хажмидир. Улар Халқаро иқтисодий
муносабатларда яҳни резидент ва норезидентлар ўртасидаги муносабатларда
фойдаланилади.
Жаҳон молиявий ресурсларининг манбалари қуйидагилардан иборатдир:
донор мамлакатлар, қайсики, жаҳон молиявий ресурсларида устувор
аҳамият касб этувчи иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар;
Халқаро ташкилотлар фондлари;
хусусий шахслар, компаниялар, ташкилотлар, ривожланган мамлакатлар
ҳукуматларига тегишли жаҳон олтин валюта заҳираларининг сезиларли
қисми ва бошқалар.
Кейинги йилларда Халқаро молиянинг ривожланишига бир қатор омиллар
таҳсир кўрсатди.
Халқаро молиявий операсиялар алоҳида мамлакатларнинг миллиймолия
тизимига жиддий таҳсир кўрсатиш имкониятларига эга бўла бошлади.
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашувига трансмиллий корпорасиялар
(ТМК) ва трансмиллий банкларнинг (ТМБ) вужудга келиши ва кескин
ривожланиши ҳам сезиларли туртки бўлди. Бутунжаҳон хўжалигининг
трансмиллийлашуви натижасида мамлакатлараро миллий ишлаб чиқаришнинг
ихтисослашуви ва бирлашиши ТМКларнинг фаолиятини янада
ривожлантирди. ТМКлар томонидан мамлакат иқтисодиётига бевосита
инвестисиялаш ишлаб чиқаришда менежмент, маркетинг, технологияларни
жорий этишнинг янги усулларининг ёйилишига ва шу асосда, жаҳон
иқтисодиётининг глобаллашув жараёнини тезлаштирди.
Иқтисодиётни тартибга солувчи эски давлатлараро механизм ўрнига
глобаллашув, интеграсия, трансмиллийлашув ва минтақалашув жараёнларига
мувофиқ келадиган муносабатлар қарор топа бошлади. Икки томонлама
манфаатли муносабатлар кўп томонлама ҳамкорликка, миллий ишлаб чиқариш
трансмиллий ишлаб чиқариш шаклига ўта бошлади. Жаҳон иқтисодий
таҳсирчан субҳектлари ролини бутунжаҳон хўжалигининг қарийб барча
соҳаларини тартибга солиб турувчи турли халқаро иқтисодий ва молиявий
ташкилотлар эгаллай бошлади.
Айниқса кейинги йилларда жаҳон молиявий иқтисодий инқирозининг
таҳсирида жаҳон хўжалигининг тараққиётидаги ўзгаришлар Халқаро молияга
жиддий таҳсир э тди.
Хусусан, 2009 йил жаҳон иқтисодиёти тарихида иккинчи жаҳон
урушидан кейинги шундай йил бўлдики унда биринчи марта бутун жаҳон
ишлаб чиқариш ҳамда одам бошига тўғри келадиган даромад миқдори
қисқаргани кузатилди. Ўтган йил ундан олдинги йилгига нисбатан 1% ўсиш
бўлди, ваҳоланки бу кўрсаткич 1946 йилдан кейинги ҳар йиллик ўртача ўсиш
3,5% эди. Халқаро савдо эса 2008 йилдаги ҳолатдан 25% га камайди, бу эса
2 жаҳон урушидан кейинги энг йирик тушиш бўлди. Ялпи миллий маҳсулот
давлатлар орасида Россияда -7,9% , Мексикада -6,5 % , Японияда -5,7%,
Италия ва Германияда -5,0% га камайди. Аммо бир пайтнинг ўзида ялпи
миллий маҳсулот Хитойда +8,4 % , Ҳиндистонда +6,1% ва Индонезияда
+4,4% ўсишга эришилди. Дунё давлатлари ичида ишлаб чиқариш Макаода
+13,2%, Озарбайжонда +9,3 % ва Қатарда +9,2 % га ўсди.
Ўтган йили дунё бўйича жон бошига тўғри келадиган ўртача даромад
тахминан 2% га камайди, яҳни 10,500 АҚШ $ ни ташкил этди ҳамда ишсизлик
даражаси 2008 (7%) га нисбатан ҳам ўсиб жаҳонда ўртача 9 % ни ташкил
қилди. Асосий капиталга йўналтирилган инвестисиялар эса 4% ( 800 миллард
АҚШ $) га қисқарди. Бюджет дефисити эса дунёдаги ҳар 5 мамлакатдан 4
тасида кузатилди. Бунга сабаблардан хомашё маҳсулотлар нархининг
тушиши, кредит беришдаги кўплаб чекловлар ҳамда давлатларнинг
протексионизм сиётатининг унчалик қаттиқ қўлламаслиги орқали товарларга
нисбатан талабнинг камайиб кетишига олиб келди. Шу билан бир қаторда,
давлатларнинг ташқи қарздорлиги олдинги йилга нисбатан ўртача 6% га
камайди, чунки Халқаро банкларнинг янги кредит ажратмалари йўқолди.
Глобал таназзул аслида эса Молия бозорига нисбатан ишончсизликнинг
ошиши, банкларнинг таназзули, кредит ажратмаларининг қисқариши, ипотека
бозорларидаги нархларнинг тушиб кетиши, капитал қўйилмаларнинг фоиз
улушларининг қисқариши, истеҳмолчиларнинг ишончсизлиги ҳамда савдо
тушумининг кескин камайиши асосий сабаблардан, деб белгиланади. Бундай
кўринишдаги молиявий қийинчиликларга жавобан кўпгина давлатлар кўпроқ
монетар ва фискал сиёсатга эҳтиборни қаратиб, протексиёнистик сиёсатни
амалга оширишни эса маҳқул топмадилар. Натижада 2009 йилнинг ярмига
келиб дунё иқтисодиётида янги муаммо юзага келди. Муаммо э са
таназзулга қолаётган иқтисодиётни қандай қилиб қутқариб қолиш э ди.
Бюджет дефисити оқибатида ҳар 15 давлатдан 14 таси айланма
капиталга эҳтиёж сезди. Бу эса глобал миқёсда ғазнадаги янги давлат
қарзларини
келтириб
чиқарди,
яҳни
иқтисодни
ривожлантиришга
сарфланадига чиқимлар миқдори жаҳон бўйича ўртача 4 триллион АҚШ $ ини
ташкил этиб қўйди. Устама фоиз улуши даражаси паст кўрсаткичларда
ушлаб туриш ҳамда қарзларни тўлаш учун иқтисодиётдаги валюта
миқдорини оширдилар. 2010 йилнинг бошида инфлясия билан
таосирлашувсиз маҳсулот ҳажми бозорда кўпайиб кетди. Бу ерда фоиз
даражаларни кўпайтирмасдан инфлясия даражасини меҳёрда ушлаб туриш
марказий банкларнинг маҳсулиятли ишидир, аммо, иқтисодий ўсишга бу
салбий таҳсир кўрсатди.
Жаҳондаги танназзул дунёнинг яна бошқа масалаларида глобал
муаммоларни юзага чиқарди. Аллақачон тўлиб тошган глобусдаги ҳар йили
ўртача 80 миллионга кўпайиб бораётган дунё аҳолиси э нди ишсизлик,
экология муҳитининг ёмонлашуви, зарарли чиқиндиларни йўқотиш муаммоси,
эпидемия, ичимлик сувининг танқислиги, очлик, денгиз балиқчилигининг
белгиланган меҳёрдан ортиқ ривожланиши, дарахтзорларнинг камайиши,
чўллашиш ҳамда қайта тикланмайдиган ресурсларга нисбатан истеҳмолнинг
кўплиги каби муаммоларга дуч келмоқда.
Иқтисодий-сиёсий
бошқарув органи бўлган маҳаллий
ҳукуматлар еса Халқаро емиграсия,
товарлар
оқими,
молиявий ҳолат ҳамда
технологик ўзгаришларни
бошқаролмай қолдилар. Давлат ичкарисидаги регионал сепаратистик
ҳаракатлар кичик этник ва миллатлараро келишмовчиликлар устидан
бошқарувни йўлга қўя олдилар. Бунга кўпгина собиқ иттифоқ давлатлари,
собиқ Югославия, Ҳиндистон, Ироқ, Индонезия ва Канада давлатлари мисол
бўла олади. Аммо, марказий давлат бошқарувлари асосан Европа
Иттифоқида Халқаро миқёсидаги муаммоларни ҳал қилиш борасида ўз куч ва
мавқеларини йўқотиб бормоқдалар. Ғарбий Европадаги 1999 йилда ягона
умумий валюта евронинг жорий қилиниши аслида иқтисодиётларни
умумлаштириш йўлида қилинган янги қадам бўлсада аммо, бунга алоқадор
бўлган евро давлатларидаги маҳаллий даромад ўсиш даражалари,
пул
ислоҳоти
йўналишлари
ҳамда
маданий-сиёсий
вазиятларнинг турличалиги сабабли иқтисодий риск тобора ортиб кетди.
2
Вахабов А.В. ва бошқ. Хорижий инвестициялар.-Т.: Молия, 2010 йил.87-88 б.
60
Ғарб давлатларидаги ресурсларни ташкил қилиш борасидаги ижтимоий
ёрдам масаларидаги мураккабликлар туфайли янги ишчи ўринларни барпо
қилиш учун инвестисиялар сонини кўпайтириш бўйича муаммолар туғилди.
Натижада, саноатга етарли ишчи кучини тайёрлаш учун, меҳнат ресурслари
сонини камбағал давлатлар ишчи кучи ҳисобига тўлдира бошладилар.
АҚШ даги 11 сентябр воқеасидан кейин иқтисодиётдаги молиявий
рискнинг ортиши натижасида инвесторлар ўзларининг пулларини антитеррор
дастурлари учун эмас, балки бошқа йўналишларга йўналтира бошладилар.
Ироқ ва Афғонистондаги урушлар иқтисодий- инвестисион лойиҳаларга
ўз таҳликасини ўтказди. Лекин шунга қарамасдан ҳозирги барча
жабҳалардаги технологик ривожланишлар кенгайди. Бу масалан, қишлоқ
хўжалигида, медисинада, алтернатив энергия ресурсларини барпо қилишда,
металлургия ҳамда транспорт соҳасида кўзга ташланади. Шунингдек,
яхшиланган глобал алоқа тармоқлари Халқаро савдода сарф-харажатларни
қисқартирди. Бундай қулайликлар меҳнат ресурсларининг ва меҳнатни
тақсимлашнинг глобал мавқеи ошишида қулайлик яратмоқда. Мана шундай
кўрсаткичлар эса дунё иқтисодиётини қайта ривожланиш потенсиали ҳали
юқори эканлигини кўрсатади.
Халқаро алоқаларнинг ривожида молиянинг роли уч йўналишда намоён
бўлади:
Турли хил йўналишдаги халқаро ҳамкорликни молиялаштириш учун
керакли манбалар қидириш ва мобилизасиялаш.
Халқаро интеграсион жараёнларни мувофиқлаштириш.
Ҳар қайси халқаро муносабатларнинг тури ва бевосита
иштирокчиларини ривожлантиришга рағбатлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |