тажриба ва кўникма даражаси йиллар давомида шаклланиб, ҳаѐтий
сабоқлар ва синовлар натижасида ортиб боради.
Дунёқараш ва онг кўрсаткичи шахснинг дунѐвий, ижтимоий,
иқтисодий ва сиѐсий билимларининг кенглиги даражасини англатиб, унинг
билим салоҳиятини кўрсатади.
Одоб-аҳлоқ ва хулқ-атвор меъѐрлари инсонни безаб турувчи асосий
фазилатлардан бири ҳисобланиб, ушбу кўрсаткич шахснинг характерини ҳам
ифодалайди.
Маънавий етуклик кўрсаткичи маънавий бой, соғлом ва баркамол
шахсларга нисбатан ишлатиладиган тушунча бўлиб, у ўзида шахснинг барча
сифат кўрсаткичларини мужассамлаштиради. Шунингдек, маънавий етуклик
– бу фидоийлик ва ватанпарвалик демакдир. Фидоийлик ва ватанпарварлик
эса жамият тараққиѐти гаровидир.
"Меҳнат салоҳияти" тушунчасини икки жиҳатдан - ҳам статистик
кўрсаткичлар, ҳам иқтисодий категория сифатида кўрилади. Статистик
кўрсаткич сифатидаги меҳнат салоҳияти иқтисодиѐтда банд бўлмаганларни
муайян шароитларда иқтисодий фаолиятга жалб этиш орқали эришилиши
мумкин бўлган, кўрилаѐтган даврдаги меҳнат ресурсларининг сон
кўрсаткичидир; бу ҳудуд, минтақа, мамлакатнинг меҳнат салоҳиятидир.
Меҳнат салоҳияти иқтисодий кўрсаткич бўлиб, аҳолининг меҳнатга
лаѐқатлилигини белгиловчи барча сифатларини ифодалайди. Бу сифатлар
ходимнинг меҳнат қилишга бўлган қобилияти ва қизиқишлари, соғлиғининг
ҳолати, чидамлилиги, асаб тизими, умумий ва махсус билимларга эгалиги,
меҳнат кўникмалари, руҳий ва жисмоний салоҳиятини акс эттиради.
Тегишли касб тайѐргарлиги, меҳнат қилиш кўникмаси ва шахсий
қобилиятларига эга ходимлар илмий фаолиятни олиб боришда касб ва малака
жиҳатидан қобилиятларини ифодаловчи меҳнат салоҳиятининг сифат
таркиби илмий кадрлар салоҳиятини акс эттиради.
Маълумки, мамлакат меҳнат ресурсларининг миқдорий ўзагини инсон
ташкил этади ва мазкур омилнинг сифат жиҳатдан такомиллашуви бевосита
меҳнат салоҳиятининг шаклланишига сабаб бўлади. Демак, инсон омили
меҳнат салоҳияти шаклланишининг ҳам миқдорий ҳам сифатий асосидир.
Бугунги кунда республикада инсон ресурсларидан самарали
фойдаланиш учун қуйидаги тамойилларга асосланиш зарур:
инсон ресурсларини бошқаришни тўғри йўлга қўйиш ва бошқарув
таркибини такомиллаштириш;
ижтимоий йўналтирилган иш билан бандликни вужудга келтириш
(қишлоқ хўжалигидаги ортиқча инсон ресурсларини иқтисодиѐтнинг бошқа
соҳаларига, саноатга ва хизмат кўрсатиш соҳаларига йўналтириш);
инсон ресурсларининг сифат жиҳатларини – касбий тайѐргарлиги,
маълумоти, малакасини ошириш; вилоятларда, ҳудудларда инсон
ресурсларининг сифат жиҳатларини оширишга қаратилганмаҳсус дастурлар
ишлаб чиқиш.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, инсон салоҳияти жамиятнинг
асосий ишлаб чиқарувчи кучи ҳисобланади. Шундай экан, улар бетўхтов
яратилиши, шу билан бирга сифат жиҳатидан анча юқори даражада такрор
юзага чиқарилиши керак. Мамлакатда инсон ресурслари салмоғи, меҳнат
салоҳияти қанча юқори, меҳнатга лаѐқатли аҳоли сони қанчалик кўп бўлса,
тараққиѐт янада юксалади.
Do'stlaringiz bilan baham: |