Биринчидан, ишчининг касб-корлиги такрибида ўзгариш бўлиши,
малакасиз ва аграр қўл меҳнатига асосланган меҳнатни қисқартириш ва
ақлий ҳамда жисмоний меҳнат функцияларини уйғунлаштирган юқори
малакали ишчилар улушини кўпайтириш керак. Шунингдек, кенгроқ
ихтисослик доирасида ишлай оладиган касб эгаларини тайѐрлаш лозим.
Иккинчидан,ишлаб чиқаришда ўрта махсус ва олий маълумотли
ишчиларга талабнинг ошиб боришини назарда тутган ҳолда барча тоифадаги
ишчиларнинг маълумот даражасини ўстириш керак. Қишлоқдаги ѐшларга
касб танлашга ѐрдам бериш учун турли чора-тадбирлар ва тарғибот ишлари
олиб борилиши зарур.
Учинчидан, ишчи кучини тайѐрлашдаги экстенсив тенденциялар фан-
техника тараққиѐтини жадаллаштириш манфаатларига зид келаѐтган, фан-
техника тараққиѐти даврида илгари олинган билимлар, кўникмалар тез
эскириб қолишига олиб келаѐтган бир пайтда янги касблар ва ихтисосларни
дунѐга келтирмоқдаки, бу ходимлардан мунтазам равишда малака
даражасини оширишни талаб қилади. Ишчининг фаол ҳаракат даври,
тахминан 30-40 йилни, у эгаллаган билимларнинг маънавий эскириш
муддати эса 4-5 йилни ташкил этади. Бу ҳолда ходим фан ва техниканинг
ҳозирги суръатларида меҳнат фаолияти даврида 6-8 марта қайта
тайѐргарликдан ўтиши ва малакасини ошириши лозим.
Тўртинчидан, ишчилар бир-бирига ўхшаш касбларни эгаллашларини
амалга ошириш керак. Ўхшаш касблар ва ихтисосликларни эгаллаб олган,
узлуксиз ўзгариб турадиган ишлаб чиқариш шароитларига анча енгил ва тез
мослаша оладиган кўп қиррали кадрларни кўпайтириш зарур. Шунингдек,
республикамизда ишчи кадрларни кўпайтириш, ишчи кадрларни етиштириш
ва бу тадбирларни амалга ошириш муаммоларини муваффақиятли ҳал қилиш
учун ишлаб чиқариш (миқдор ва сифати)ни аниқлаш асосида бу жараѐнни
бошқариш тизимини мумкин қадар ҳар томонлама такомиллаштириш, энг
муҳим вазифа – кадрлар тайѐрлашнинг барча тизимини такомиллаштириб,
меҳнат фаолияти давомида узлуксиз касб ўрганиш ва касб алмаштиришни
таъминлайдиган, иқтисодий билимларни касбий тайѐргарликнинг узвий
элементига айлантирадиган қилиш зарур.
Ўзбекистонда инсон ресурсларидан самарали фойдаланишни ҳозирги
кундаги ва яқин истиқболдаги энг муҳими йўналиши – қишлоқ жойлардаги
ва қишлоқ хўжалигида банд бўлган меҳнатга лаѐқатли аҳолини қайта
тақсимлаш ва уларнинг бошқа тармоқ ҳамда соҳаларда бандлигини
оширишдир. Бунинг учун қишлоқ жойларда бозор тизимини барпо этиш ва
ривожлантириш, қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи тармоқларни тезкорлик
билан барпо этиш ва кенгайтириш, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни кескин
чуқурлаштириш зарур.
Бизда ҳам ишчи кучларининг бир қисмини миллий иқтисодиѐтнинг
бошқа тармоқларига кўчириш, қишлоқлардаги яширин ишсизликни тугатиш
шу кунинг долзарб вазифаларидан биридир. Қишлоқ хўжалигидан бўшатиб
олинган ортиқча ишчи кучларини машинасозлик, автомобилсозлик, нефть-
газ саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш билан
шуғулланадиган индустриал соҳаларга сарфарбар этиш керак. Шунингдек,
қишлоқда бутунлай янги ҳисобланган замонавий ишлаб чиқариш ва
ижтимоий инфратузилма, коммуникация, ва маиший хизмат кўрсатиш
тармоқларини вужудга келтириш лозим. Ҳаммомлар, сартарошхоналар,
устахоналар, суратхоналар ва шу каби объектларни қуриб ишга тушириш
керак. Қишлоқ жойларда банк, кредит ва суғурта тизимларининг
бўлинмалари яратилиши зарур. Хуллас, қишлоқ аҳолиси учун маиший
хизматнинг ҳамма турларини яратиш, хизмат кўрсатиш тармоғини кенг
ривожлантириш, кичик бизнесга, хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб
бериш талаб этилади.
Аҳолининг иш билан бандлигини ошириш чора-тадбирлари сифатида
янги иш ўринлари яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим. Чунки иш
ўрни ҳар қандай ишлаб чиқариш ва меҳнат жараѐнининг биринчи бўғини
бўлиб, айнан унда ишлаб чиқариш жараѐни элементларининг барчаси
яхлитлашади ҳамда янги истеъмол қийматлари, меҳнат маҳсулотлари
яратилади. Бироқ бунда яратилаѐтган иш ўринларининг турғунлик
(стационар) хусусияти устуворликка эга бўлиши керак. Бунинг учун эса:
юқори меҳнат сиғимига эга бўлган ишлаб чиқариш тармоқлари
(қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, пахтани қайта ишлаш, енгил
саноат, озиқ-овқат саноати, машинасиозлик ва автомобилсозлик) ривожига
алоҳида эътибор қаратиш;
кам рентабелли ва зарар кўриь ишлаѐтган ишлаб чиқариш
корхоналарини реконструкция қилиш ва модренизациялаш ҳисобига
уларнинг тўла қувватда ишлашларини таъминлаш;
чет эл инвестицияларини жалб этиш йўли билан янги ишлаб
чиқариш ва саноат корхоналарини барпо этиш талб этилади.
Ишсизликни камайтиришнинг иқтисодий тадбирларидан яна бири бу –
миллий иқтисодиѐт тармоқларида бозор талабига мувофиқ кичик
корхоналарни барпо этишдир. Бу эса, ишлаб чиқариш ва хизмат
кўрсатишнинг миқѐсини оширишга қаратилган бўлиши даркор. Бунга эса,
меҳнат унумдорлигини ошириш, иш жойларининг моддий-техникавий,
технология ва сармоя таъминотларини яхшилаш, янги ноқишлоқ хўжалиги
меҳнати зоналарини ташкил этиш, иш вақтидан унумли фойдаланиш,
ишловчилар моддий манфаатдорлигини ошириш ва оқилона солиқлар орқали
эришиш мумкин.
Мамлакатимизда
аҳолининг
меҳнатда
бандлигини
ошириш,
ишсизларни иш билан таъминлаш ва иқтисодий нофаол аҳолини фаоллар
таркибига қўшишда хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг ўрни
беқиѐсдир. Шу боис ушбу соҳа ривожига катта эътибор қаратган ҳолда,
тадбиркорлик субъектларига қўшимча имтиѐз ва кафолатлар тизимини
жорий этиш керак. Жумладан:
тадбиркорлик субъектларини рўйҳатга олиш ва рухсатномалар
бериш механизмини соддалаштириш, ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқиш
муддатларини қисқартириш, мазкур жараѐнда қўйиладиган талаб ва
расмиятчиликларни қатъий камайтириш;
тадбиркорликни маблағ билан таъминлаш мақсадида кредит
тизимини такомиллаштириш, бу мақсадда тижорат банклари, кредит
уюшмалари ва мақсадли жамғармаларни жалб этиш, кредит бериш
шартларини (гаров, муддат, бизнес режа, фоиз ставкаси, сумма) қайта кўриб
чиқиш ва соддалаштириш;
кичик корхоналарни ишлаб чиқариш воситалари ва асбоб-ускуналар
билан таъминлаш мақсадида лизинг тизимини кенг жорий этиш;
кичик бизнес субъектларига солиқ юкини камайтириш, яъни ялпи
тушумдан 10 фоизлик ягона солиқ тўлови ставкасини янада пасайтириш,
ижтимоий солиқ тўлови ставкасини ҳам камайтириш ѐки дифференциал
ставкаларга ўтиш.
Иш билан бандликнинг ноанъанавий шакллари – уй меҳнати, оилавий
бизнес, касаначилик, хизмат кўрсатиш ва қорамолчилик каби фаолият
турлари билан шуғулланиш ҳамда ўз-ўзини иш билан таъминлашни
рағбатлантириш мавжуд меҳнат салоҳиятидан (айниқса қишлоқ жойларда)
фойдаланишнинг асосий йўлларидан биридир. Бунда ушбу фаолиятни амалга
ошириш учун имтиѐзли ипотека, истеъмол ва микрокредитлар билан
таъминлаш, лизинг хизматини жорий этиш, солиқ ва тўловлардан озод қилиш
каби чораларни кўриш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, касаначилик
меҳнатини янада ривожлантириш ва ҳудудий дастурлар ижросини
таъминлаш мақадида маҳаллий хокимликлар қуйидаги чора-тадбирларни
кўришлари талаб этилади:
касаначилик меҳнатини ривожлантириш бўйича ишчи комиссиялар
ишини такомиллаштириш ва мунтазам мониторинг олиб бориш;
касаначиларга корхоналар томонидан асбоб-ускуналар, ишлаб
чиқариш воситалари ва хом ашѐлар етказиб берилишини назоратга олиш;
касаначилар билан тузилган меҳнат шартномалари, меҳнат
дафтарчалари ва пенсия дафтарчалари мавжудлиги ҳамда уларнинг
юритилиши устидан назорат ўрнатиш;
корхоналар билан меҳнат шартномаси асосида фаолият юритаѐтган
касаначилар томонидан маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва уларги иш ҳақи
берилишига алоҳида эътибор қаратиш;
махсус технологик жараѐнларни талаб этадиган корхоналарда
касаначиликнинг янги ва ноанъанавий кўринишларини жорий этиш,
корхоналарнинг асосий фаолият турлари бўйича эмас, балки қўшимча
фаолият турларида касаначиларни жалб этиш;
меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган ва
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни (ѐш болали оналар, хотин-қизлар,
уйда ишлаш имкони бўлган ногиронлар, жазони ижро этиш муассасаларидан
озод қилинганлар ва б.) касаначилик меҳнатига кенг жалб қилиш.
Маълумки ишсизларни меҳнатга жалб этишнинг асосий мотиви бўлиб
иш ҳақи ва моддий рағбатлантириш ҳисобланади. Бошқача айтганда, меҳнат
салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг асосий йўлларидан бири бу –
меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва унинг реал миқдорининг
ўсишига эришишдир. Бунинг учун эса қуйидагиларни амалга ошириш
мақсадга мувофиқдир:
Do'stlaringiz bilan baham: |