Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қаршидавлат университети


 Меҳнат салоҳиятидан фойдаланишни такомиллаштириш ва унинг



Download 428,6 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/20
Sana23.02.2022
Hajmi428,6 Kb.
#175201
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20
Bog'liq
mehnat salohiyatidan samarali fojdalanish va uni takomillashtirish

3. Меҳнат салоҳиятидан фойдаланишни такомиллаштириш ва унинг 
самарадорлигини ошириш истиқболлари. 
 
Мамлакатимиз иқтисодиѐтининг бозор муносабатларига ўтиши, 
шунингдек, олдимиздаги қатор ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал этиш 
инсон ресурсларидан самарали фойдаланишни талаб қилади. Бу эса 
шахсларнинг манфаатлари, яшаш тарзи, тараққиѐти ва истиқболи билан 
чамбарчас боғлиқ. Республикамизда мавжуд инсон ресурсларидан оқилона, 
ишчи кучидан унга бўлган талаб ва эҳтиѐжга қараб фойдаланиш бозор 
иқтисодиѐтига ўтилаѐтган ҳозирги даврда, умуман, ишлаб чиқариш 
самарадорлигини оширишнинг асосини ташкил қилади. Шунинг учун 
мавжуд инсон ресурсларини такрор ҳосил қилиш ва улардан 
фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳар томонлама ўрганиш керак.
Иқтисодий ва ижтимоий тараққиѐт даражаси билан белгиланувчи 
мазкур омил, ўз навбатида, уни ривожлантириш ва тараққий эттиришда ҳал 
қилувчи асос ҳисобланади. Жамиятнинг меҳнат салоҳиятини кучайтириш, 
ундан самарали фойдаланиш муаммолари бозор муносабатлари даврида 
бирмунча мураккаблашади ва уларнинг ечимини топиш иқтисодчи олимлар 
олдида турган энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. 
Бугунги кунда республикада инсон ресурсларидан самарали 
фойдаланиш учун қуйидаги тамойилларга асосланиш зарур:

инсон ресурсларини бошқаришни тўғри йўлга қўйиш ва бошқарув 
таркибини такомиллаштириш; 

ижтимоий йўналтирилган иш билан бандликни вужудга келтириш 
(қишлоқ хўжалигидаги ортиқча инсон ресурсларини иқтисодиѐтнинг бошқа 
соҳаларига, саноатга ва хизмат кўрсатиш соҳаларига йўналтириш); 

инсон ресурсларининг сифат жиҳатларини – касбий тайѐргарлиги, 
маълумоти, малакасини ошириш; вилоятларда, ҳудудларда инсон 
ресурсларининг сифат жиҳатларини оширишга қаратилганмаҳсус дастурлар 
ишлаб чиқиш. 
Мамлакат меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини 
оширишнинг энг биринчи йўли бўлиб қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, 
меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ва уларни амалий ҳаѐтга 
тадбиқ этиш ҳисобланади. Чунки бугунги кунда мамлакатимизда амал 
қилаѐтган баъзи бир меъѐрий ҳужжатлар қайта кўриб чиқиш, тегишли 
қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни талаб қилади: 
-меҳнатга лаѐқатлилик ѐш чегарасини ўзгартириш керак. Яъни, 
меҳнатга лаѐқатлилик ѐшини 16 ѐш эмас, балки 18 ѐш қилиб белгилаш 
мақсадга мувофиқдир. Чунки таълимга оид миллий қонунчиликка кўра 


ѐшлар ўрта мактабларни (9-синфни) 16 ѐшда (энг камида эса 15 ѐшда) 
битириб чиққанларидан сўнг академик лицей ѐки касб-ҳунар коллежларида 
ўқишни давом эттирадилар ҳамда 19 ѐшда (энг камида эса 18 ѐшда) мазкур 
даргоҳларни тамомлайдилар. Демак, ѐшлар камида 18 ѐшда (асосан 19 ѐшда) 
меҳнат бозорида илк бора ишчи кучи сифатида намоѐн бўлишлари мумкин. 
Бу ҳолат эса жамиятда иқтисодий нофаоллик даражасининг табиий 
(мажбурий) тарзда ошиб боришини келтириб чиқаради. Булардан ташқари 
фуқароларга тўла ҳуқуқий лаѐқатлилик ҳам, ҳарбий хизмат мажбурияти ҳам 
улар 18 ѐшга тўлгандагина берилади.
 - таълим ислоҳотларининг амалга оширилиши натижасида аҳолининг 
меҳнат бозорига чиқиши камида 3 йилга кечикишини инобатга олиб ҳамда 
мамлакатимизда турмуш даржасининг яхшиланиши натижасида аҳолининг 
ўртача умр кўриш давомийлиги ошиб бораѐтганлиги ва бугунги кунда бу 
кўрсаткич 72,1 ни ташкил этаѐтганлигини эътиборда тутиб, республикада 
аҳоли меҳнатга қобилиятли ѐшининг юқори чегарасини ўзгартириш мақсадга 
мувофиқдир. Яъни бунда мазкур чегарани аѐллар учун 58 ѐш қилиб, эркаклар 
учун эса 63 ѐш қилиб белгилаш лозим. Бунинг натижасида эса баъзи тармоқ 
ва лавозимларда нафақа ѐшидагилар меҳнати дискриминациясининг олди 
олинса, шу билан бирга пенсия ѐши чегарасида бўлган аҳолининг 
даромадлари ошади, уларнинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб 
варақларига тўловлар ҳажми кўпаяди. Булардан ташқари давлат бюджетига 
тушумлар (даромад солиғи, ижтимоий тўловлар) кўпайиб, унинг ҳаражатлари 
(трансферт тўловлар) камаяди. Шунингдек, бюджетдан ташқари пенсия 
жамғармасининг киши бошига тўғри келадиган ҳаражатлар юкламаси ҳам 
камайиши рўй беради. 

Download 428,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish