Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

Эксплерентлар – бозорнинг янги сегментларини яратиш ёки 
эски сегментларини радикал ўзгартиришга ихтисослашган 
корхоналар. Улар янги маҳсулотларни бозорда илгари суриш билан 
шуғулланади. Илмий-техник ишланмалар устуворликга эга. Аммо, 
инновациявий бизнес бу фақатгина илм-фан ёки кашфиётчилик 
билан шуғулланиш дегани эмас. 
Ривожланган 
мамлакатларда 
инновациявий 
корхоналар, 
лойиҳанинг техник томони муаллифи бўлган муҳандис ва 
ташкилий ҳамда тижорат ишларида тажрибага эга бўлган менежер 
томонидан бошқарилади. Ўз корхонасида янгиликни амалга 
ошириш имкониятига эга бўлмаган менежер, янги ғояга киришган 
ҳолда ўз иш жойини ташлаб янги корхонага асос солади ва 
мустақил тадбиркор сифатида ўз ғояларини амалга оширади. 
Бозорда эҳтиёж сезилган янги маҳсулот яратилгандан кейин, 
эксплерент корхона олдида ишлаб чиқариш ҳажми муаммоси келиб 
чиқади. Бунинг учун эксплерентлар йирик корхона билан альянс 
ташкил этади. Эксплерент ўз инновациявий маҳсулотини оммавий 
тарзда мустақил ишлаб чиқара олмайди. Ишлаб чиқаришни 
оммавий йўлга қўймаслик эса турли хил ўхшаш маҳсулотлар пайдо 


121
бўлишига олиб келиши мумкин. Йирик ва кучли корхона билан 
иттифоқ ҳосил қилиш эса, фойдали шароит ва қайсидир маънода ўз 
мустақиллигини сақлаш имкониятини беради. Бундай ҳамкорни 
танлаш истеъмол хусусиятларидан келиб чиқиши лозим. 
Инновациявий лойиҳаларни танлаш амалиётида таваккал-
чиликни пасайтиришнинг қуйидаги усулларидан фойдаланилади: 
1.Таваккалчиликни 
лойиҳа 
иштирокчилари 
ўртасида 
тақсимлаш (таваккалчиликнинг бир қисмини ёрдамчи ижрочиларга 
юклаш); 
2.Суғурталаш; 
3.Кутилмаган 
харажатларни 
қоплаш 
учун 
маблағлар 
захирасини ташкил этиш. 
Таваккалчиликни тақсимлаш лойиҳа молиявий режаси ва 
шартномавий ҳужжатларини ишлаб чиқишда амалга оширилади. 
Бунда лойиҳа иштирокчилари потенциал инвесторлар кўламини 
кенгайтирувчи ёки қисқартирувчи бир қатор қарорларни қабул 
қилади. Тегишли музокараларда лойиҳа иштирокчилари ўз 
зиммасига оладиган таваккалчилик даражаси бўйича эгилувчан-
ликни намойиш этишади. Кўпгина йирик лойиҳаларни амалга 
оширишда тўхташлар содир бўлиши, бу эса ишлар қиймати ва 
демак лойиҳанинг бошланғич қиймати ошиб кетишига олиб 
келиши мумкин. Шунинг учун ҳам таваккалчиликларни 
суғурталашга муҳим роль ажратилади. Таваккалчиликларни 
суғурталаш 
деганда 
муайян 
таваккалчиликларни 
суғурта 
компаниясига ўтказиш тушунилади. 
Кутилмаган харажатларни қоплаш учун маблағлар захирасини 
ташкил этиш, лойиҳа қийматига таъсир этувчи потенциал 
таваккалчиликлар ва лойиҳани амалга оширишда мумкин бўлган 
тўхташларни олдини олиш учун лозим бўлган харажатлар ўртасида 
нисбийлик кутилмаган харажатларни қоплаш учун маблағлар 
захирасини ташкил этишда лойиҳа ва кутилмаган харажатларни 
баҳолаш маблағларни ортиқча ишлатишни минимумга олиб келиш 
имконини беради. 


122
Кутилмаган 
харажатларни 
қоплаш 
учун 
маблағлар 
захирасининг тузилмаси иккита услуб билан аниқланади: 
• захира умумий ва махсус қисмларга ажратилади; 
• кутилмаган харажатларни харажатлар турлари бўйича (иш 
ҳақи, материаллар ва ҳ.к) аниқлаш. 
Умумий захира сметадаги ўзгаришлар ва бошқаларни 
қоплайди. Махсус захира нархлар ўсишини, харажатлар таркиби 
бўйича харажатлар ўсишини, шартномалар бўйича тўловларни 
қоплашни ўз ичига олади. Инфляция шароитида бу айниқса 
захирани харажатлар турлари бўйича ажратиш, ҳар бир харажат 
тури билан боғлиқ таваккалчилик даражасини аниқлаш имконини 
беради, уни кейинчалик лойиҳанинг алоҳида кутилмаган 
харажатлар ўлчамини аниқлаш учун лойиҳани амалга оширишдаги 
иш тақсимоти тузилмаси элементлари билан ўзаро алоқа 
ўрнатилади. Ишларнинг бундай батафсил тақсимоти тегишли 
тажрибага эга бўлиш ва кутилмаган харажатлар маълумотлар 
базасини яратиш имконини беради. 
Кутилмаган 
харажатлар 
захираси, 
бошланғич 
сметага 
киритилган харажатлар бўйича аниқланиши лозим бўлиб, 
қониқарсиз иш оқибатида юзага келган ортиқча харажатларни 
қоплаш учун фойдаланилмайди. 

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish