Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


 Қишлоқ хўжалигида венчур асосида молиялаштиришнинг



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

5.2 Қишлоқ хўжалигида венчур асосида молиялаштиришнинг 
устувор йўналишлари 
Лойиҳани молиялаштириш режаси қуйидагиларни ҳисобга 
олиши лозим: 
¾ лойиҳа ҳаётий қобилиятсизлиги таваккалчилиги; 
¾ солиқ таваккалчилиги; 
¾ лойиҳани тугалланмаслик таваккалчилиги. 
Инвесторлар 
лойиҳадан 
келиб 
тушадиган 
даромадлар 
харажатларни қоплаш, қарзларни тўлаш ва капитал қўйилмаларни 
оқлаш учун етарли бўлишига ишонч ҳосил қилишлари лозим. 


123
Микродаражада, 
асосий 
эътибор 
лойиҳанинг 
тижорат 
самарадорлигига, яъни молиявий харажат ва натижаларнинг 
нисбатига қаратилади. 
Муқобил вариантлар кўриб чиқилганда таҳлилнинг қуйидаги 
йўналишлари қўлланилади: 
¾ лойиҳаларнинг 
ўртача 
йиллик 
рентабеллиги 
банк 
кредитининг ўртача ставкаси билан таққосланади; 
¾ лойиҳалар инфляциявий йўқотишларни суғурталаш нуқтаи 
назаридан таққосланади; 
¾ инвестицияларнинг қопланиш муддатлари таққосланади; 
¾ инвестицияларга бўлган эҳтиёж таққосланади; 
¾ тушумлар барқарорлиги ҳисобга олинади; 
¾ лойиҳани амалга ошириш муддатидаги инвестициялар 
рентабеллиги таққосланади. 
¾ дисконтлашни ҳисобга олган ҳолдаги инвестициялар 
рентабеллиги таққосланади. 
Бунда инвестициявий қарор қабул қилишнинг қуйидаги 
мезонларидан келиб чиқилади: 
¾ фойдалироқ муқобил вариантлар йўқлиги; 
¾ инфляция йўқотишлари таваккалчилигини минимал-
лаштириш; 
¾ қопланиш муддатининг қисқалиги; 
¾ лойиҳанинг нисбатан арзонлиги; 
¾ тушумлар барқарорлигини таъминлаш; 
¾ дисконтлашни ҳисобга олган ҳолдаги юқори рентабеллик. 
Шундай қилиб, инновациявий лойиҳалар таҳлили ва 
мониторинги уларни инвестициявий жозибадорлик нуқтаи 
назаридан баҳолаш имконини беради. 
Инвестиция йўналишларини ишлаб чиқиш босқичидаёқ 
молиялаштириш 
манбалари 
ва 
жалб 
этиладиган 
асосий 
инвесторларни қидириш лозим. 
Тақсимланмаган фойда ҳисобига молиялаштириш одатда 
компаниянинг барча солиқлари тўлангандан кейин қолган соф 


124
фойда миқдори ҳамда уни тақсимлаш бўйича ҳиссадорлар қандай 
сиёсат юритишига боғлиқ. Бир қатор ҳолларда компания зарур 
молиялаштириш манбаига эга бўлиши учун бир қисм активларни 
сотиш мумкин. 
Ташқи молиялаштириш манбаи одатда банк кредитлари 
ҳисобланади. 
Кўплаб 
корпорациялар 
қарз 
ҳисобига 
молиялаштиришни қўллашади. Бироқ ҳозирги шароитда банкнинг 
кредитлаш имкониятлари анча чегараланган. Албатта баъзи 
холдинг компаниялар корхона ҳамда ҳукуматнинг кафолати эвазига
нисбатан қулай шароитда кредит, жумладан, хориж кредитини 
олишлари мумкин. Бироқ бу йўл билан компаниянинг йирик 
лойиҳаларини 
молиялаштириш 
анча 
муаммоли 
масала 
ҳисобланади. 
Бундан ташқари компания раҳбарияти қарз капитали билан 
хусусий маблағлар ўртасидаги нисбатни оқилона сақлай билиши 
лозим. Юқори фоиздаги қарз маблағлари бир қатор устунликлар 
бериши билан биргаликда ўта хавфли тадбир эканлигини асло 
унутмаслик керак. Мабодо, компаниянинг даромади қарз 
капиталининг 
банк 
фоизларига 
тўлов 
бўйича 
қўшимча 
харажатларни қоплашга етарли даражада бўлмаса‚ у ҳолда 
компания синиш ёқасига келиб қолиши мумкин. Шу боисдан қарз 
капиталидан олинадиган фойда компаниянинг банк фоизларини 
тўлаш харажатларидан камида икки баробар кўп бўлиши тавсия 
этилади. 
Тажрибали менеджерлар фақат етарли ҳажмдаги (50фоиздан 
юқори) хусусий маблағни компаниянинг молиявий мустақиллигини 
мустаҳкамлаши мумкин деб ҳисоблашади. Зеро, фақат хусусий 
маблағларгина қарзни қайтаришга тўлалигича имконият яратишга 
қодирлигини кўрсатади, бироқ компания ҳаётининг алоҳида 
босқичларида сезиларли даражадаги ташқи қарзга эҳтиёж 
туғилиши мумкин.
Корпаратив облигацияларни чиқариш орқали фонд бозоридан 
молиявий қарз олиш бутун дунёда корхонага инвестицияни жалб 


125
этиш усули сифатида кенг тарқалган. Консерватив инвесторлар 
одатда облигацияни сотиб олишин мақул кўришади, чунки унинг 
таввакал хавфи камроқ. Облигация эгаси корпорация даромадидан 
биринчи навбатда олиш ҳуқуқига эга. Зеро, акция эгаларига 
диведенд тўловларини облигация эгаларига барча фоиз тўловлари 
амалга ошириб бўлгунча амалга ошириш мумкин эмас. Шундай 
қилиб корпорация синмай турган шароитда облигация эгаларига 
йиллик фоиз тўловлари ҳамда муддат охирида қарз суммаси 
қайтарилиши кафолатланади. Корпоратив облигациялар холдинг 
компанияларни ривожлантириш ва таркибий қайта қуриш учун 
инвестиция жалб қилишга қодир энг истиқболли қарз олиш 
шаклларидан бири бўлиши мумкин. 
Ўзбек имитентларининг корпоратив облигациялар чиқариш 
соҳасидаги тажрибалари ҳам инвестиция лойиҳалари бозорининг 
оёққа туришига кўмаклашади. Бу пировард натижада стратегик 
инвесторлар учун маблағ қўйиладиган маъқул объектлар доирасини 
кенгайтиришга олиб келади. 

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish