Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Назорат ва муҳокама учун саволлар



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1. Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга 
солишнинг зарурияти нимадан иборат? 
2. Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш 
стратегиясини изоҳлаб беринг? 
3. Қишлоқ хўжалигида инновацияни тартибга солишда давлат 
сиёсатига нималар киради?
4. Инновация жараёнини давлат томонидан қўллаб-қуватлаш 
тўғрисида хориж тажрибалари. 
5. 
Инновацион 
лойиҳаларни 
бошқариш 
услубларини 
тушунтириб беринг?
6. 
Давлат томонидан инновацияларни молиялаштириш 
тартибини тушунтириб беринг?
7. Қишлоқ хўжалигига киритилаётган инновацион технология-
ларни киритувчиларига қандай молиявий имтиёзлар берилган?
8. Қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни давлат 
томонидан қўллаб-қуватлаш йўллари нимадан иборат?


73
III БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИННОВАЦИОН 
ТЕХНОЛОГИЯ ФАОЛИЯТИНИНГ ТАШКИЛИЙ 
ШАКЛЛАРИ ВА УНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ 
Ўқув мақсади: Қишлоқ хўжалигида инновацион технология 
фаолиятининг ташкилий шакллари, виолентлар, патентлар, 
коммутантлар ва эксплентлар стратегиялари ҳамда инновацион 
ташкилотларининг тузилмаларига оид билимларни ўрганишдан 
иборат. 
Таянч иборалар: Фундаментал тадқиқот, инновация 
жараёни, илмий-техник ишланмалар, диффузия, кооперация, илмий 
ташкилот, эксплерент, патент, интеллектуал мулк, товар 
белгиси, виолент, илмий иш, ташкилий шакллар, инновациявий 
менежмент, янгилик, инновацион цикл, эксплуатация. 
 
3.1 Қишлоқ хўжалигида инновацион технология фаолиятининг 
ташкилий шакллари ва ўзига хос хусусиятлари 
Республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бозор 
мунособотларини шакллантириш жараёнида, мамлакатимиз ва 
xорижий тадқиқотлар томонидан қатор илмий изланишлар ва 
фундаментал тадқиқотлар манбаларни давлат томонидан қўллаб -
қувватланиб «инновация»га – жараён сифатида қаралди. Давлат 
томонидан инновацияни ривожлантириш ва унинг концепцияда, 
инновация вақт мобайнида ривожланишида унинг фаолиятида 
ташкилий шакллари аниқ ифодаланган босқичларга эга бўлиши 
тақиқланади. Инновациянинг динамик ва статистик жиҳатлари 
бўлиб, динамик жиҳатдан инновация иқтисодий кўрсаткичларни 
таҳлил қилиш жараёнидир. Статистик жиҳатдан инновация – 
илмий-ишлаб чиқариш циклининг (ИИЦ) пировард натижасидир. 
Ушбу натижаларда ўзига хос муаммоларга эга бўлади. 
«Инновация» ва «инновациявий жараён» атамалари ўзаро яқин 


74
бўлсада, аммо улар бир хил эмас. Инновациявий жараён 
инновацияларнинг шаклларини яратиш, ўзлаштириш тарқатиш 
билан боғлиқдир илмий изланишлар; фундаментал тадқиқотлар; 
инновацион 
лойиҳаларни 
қўллаб-қуватлаш; 
инновацияни 
яратувчилар (новаторлар) маҳсулотнинг ҳаётий цикли ва иқтисодий 
самарадорлик каби мезонлардан кенг фойдаланади. Уларнинг 
стратегияси, агротармоқ ва замонавий янгиликларни яратиб, 
рақобатдошлардан устун бўлишдир. 
Қишлоқ хўжалигида давлат томонидан инновацияни тартибга 
солишда илмий-техник ишланмалар, янгиликлар илмий-ишлаб 
чиқариш жараёни ундан олинган иқтисодий самараси ва амалиётга 
қўлланилиш жараёни ўз-ўзидан илмий-техник инновацияларга 
айланади. Илмий-техник ишланмалар ва илмий натижалар 
кашфиётлар янги билимлар асосида, ишлаб чиқаришга жорий этиш 
мақсадида вужудга келади. Илмий-техник инновациялар (ИТИ)- 
ишлаб чиқариш жараёнидаги янги ғоя, билимлар, кашфиётлар ва 
илмий-техник ишланмаларнинг моддийлашган кўринишидир. 
Илмий-техник инновацияларнинг асосий мақсади – истеъмолчилар 
эҳтиёжини илмий асосда қондириш орқали фойда олишдир. 
Инновациянинг хусусиятларидан бири илмий-техник янгилик 
ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилишини кўзда тутади. 
Инновацияни тижорат нуқтаи назаридан амалга ошириш мумкин. 
Унга эришиш учун муайян шароитлар мавжуд бўлиши лозим. 
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ривожланишни давлат 
томонидан тартибга солишда инновация ва инновациявий 
жараённи шаклларини ҳисобга олади. Чунки инновация учун учта 
та хусусият: 1) илмий-техник янгилик; 2) ишлаб чиқаришда 
қўлланилиши; 3) тижорат нуқтаи назаридан амалга оширилиши бир 
хил хизмат қилади. Агар бирортаси қатнашмаса инновациявий 
жараёнга салбий таъсир кўрсатади. Тижорат жиҳати инновацияни 
бозор эҳтиёжларини қондиришга иқтисодий зарурият сифатида 
таърифлаш мумкин. Бунда инновацияларни янги техник 
такомиллашган маҳсулотга айлантирувчи «моддийлаштириш» ва 


75
уларни даромад манбасига айлантирувчи «тижоратлаштириш» 
эътиборга олинади. 
Қишлоқ хўжалигида технологик инновациялар бу корхонанинг 
технологик янги маҳсулотлар ва жараёнларни, маҳсулотлар ва 
жараёнларда сезиларли даражада такомиллаштирилган усулларни 
ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан боғлиқ фаолиятни ўз ичига 
олади. 
Қишлоқ хўжалигида инновацион жараённи шаклларини давлат 
томонидан қўллаб-қувватлашда илмий-техник инновациялар ўз 
ичига қуйидагиларни олади:
а) янгиликка эга бўлиши;
б) бозор эҳтиёжини қондириши;
в) ишлаб чиқарувчи фойда олиб олиш. 
Инновацияларни амалиётга татбиқ этиш ва уларни яратишда, 
инновация жараёнининг шакллари (ИЖ) таркибий қисми 
ҳисобланади. 
Қишлоқ хўжалигида инновация жараёнини учта мантиқий 
шаклга ажратиш мумкин: 
1. Оддий ташкилот ичидаги (натурал); 
2. Оддий ташкилотлараро (товар); 
3. Кенгайтирилган.
1.Оддий ташкилот ичидаги инновацияни яратиш ва ундан 
фойдаланиш битта корхона таркибида бўлади. Бунда инновация 
бевосита товар шаклини олмайди. 2.Оддий ташкилотлараро 
инновация жараёнида инновация олди-сотди предмети бўлиб 
хизмат қилади. Бунинг вазифаси инновацияни яратиш ва ишлаб 
чиқариш функциясини истеъмол қилиш функциясидан ажратади. 
3.Кенгайтирилган инновация жараёни инновация маҳсулотлари 
ишлаб чиқарадиганларни ортиб боришида намоён бўлади. Бу эса 
мамалакатда ўзаро рақобат натижасида ишлаб чиқарилаётган, 
маҳсулотнинг истеъмол даражасининг ортиб боришига ва уни 
қадрланишига хизмат қилади. 


76
Инновация жараёни шароитида иккита хўжалик субъекти 
фаолият юритади: 1) инновация ишлаб чиқарувчи (яратувчи); 2) 
истеъмолчи (фойдаланувчи). 
Агарда инновация технологик жараён кўринишида бўлса, 
ишлаб чиқарувчи ва истеъмол қилувчи битта хўжалик субъектида 
бирлашган бўлади. 
Инновация жараёни товар жараёнига айланиб бориши 
натижасида иккига бўлинади: 
а) яратиш ва тарқатиш; б) инновация диффузияси функциясини 
бажаради.
Бирлашган қисмида асосан, илмий тадқиқотлар ва тажриба-
конструкторлик ишларининг кетма-кет босқичлари, тажриба ишлаб 
чиқариш ва савдони ташкил этишни ва тижорат ишлаб чиқаришини 
ташкил этишни ўз ичига олади. Яратиш ва тарқатиш қисмида 
инновациянинг фойда олиш ва самара олиши амалга оширилмайди. 
Балки уни амалга ошириш учун шароит яратилади. Иккинчи 
қисмида жамият учун фойда олиш инновация ишлаб чиқарув-
чилари, ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида 
қайта тақсимланади. Диффузия натижасида ишлаб чиқарувчи ва 
истеъмолчилар сонининг ошиши ва уларнинг сифат кўрсаткичлари 
ўзгаради. Инновациявий жараёнларнинг доимийлиги, инновация-
ларнинг бозор иқтисодиётидаги диффузияси тезлиги ва кенгайи-
шига таъсир кўрсатади. 
Инновациявий жараённи самарали бошқаришни ташкил 
этишнинг иккита йўналиши мавжуд: 
1. Инновация лойиҳаларини барча босқичларини ягона 
узлуксиз жараёнга бирлаштириш, бошқарув тизимининг барча 
поғоналари тузилмасини ўзгартириш, улар ўртасидаги алоқаларни 
вертикал ва горизонтал мувофиқлаштириш. Бундай тенденциялар, 
йирик миқёсдаги вазифани бажариш ва ресурсларни жамлашда 
пайдо бўлади;
2. Инновация жараёнларни бошқарув тизимини бошқаришни 
мустақил объектига ажратиш, ҳамда инновациявий тузилмаларнинг 


77
ишлаб чиқариш функцияларини, тармоқдаги иш бажарувчи 
бўлинмалардан ажратишдан иборат. 
Амалиётда, биронтасига устунлик бошқарувчисида берилган 
иккала ёндашув ҳам қўлланилади. Бунда йирик илғор чет эл 
компаниялари, бозордаги ўзгаришларига жавобан, мавжуд 
ресурсларни қайта гуруҳлаш мақсадида ўз илмий-ишлаб чиқариш 
мажмуасини қайта ташкил этилишини амалга оширадилар. 
Инновациявий жараённи амалга ошириш учун корхона ташкилий 
тузилмасини оптималлаштириш, юқори раҳбариятнинг муҳим 
вазифаларидан бири ҳисобланади. 
Инновацияларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш учун, одатда, 
мустақил корхона каби фаолият юритувчи, яъни ўз ишлаб чиқариш 
ва бозор сиёсатини амалга оширувчи махсус бўлинмалар ташкил 
этилади. Ушбу бўлинмалар савдо ва даромад ҳажми динамик ўсиб 
боришида ўз фаолиятини юритади, ўсиш секинлашганда эса улар 
қайта ташкил этилади: бошқа бўлинмалар билан қўшилади, ёки 
кичикроқ мустақил бўғинларга бўлинади. Агарда бир вақтнинг 
ўзида бир нечта бўлинмаларда илмий-техник муаммолар вужудга 
келса, уларни енгиб ўтиш учун махсус бўғин ташкил этиш мақсадга 
мувофиқ бўлади. Иккита бўғин манфаатлари ўртасида зиддиятлар 
келиб чиққан тақдирда, бир вақтнинг ўзида иккита бўлинма ишини 
назорат қилиб борадиган «соябон» гуруҳ тузилади. 
Инновациявий 
фаолият 
ривожланишининг 
ўзига 
хос 
тенденцияси сифатида корхоналар ўртасида бир-бири билан 
интеграциявий алоқаларни излаш хизмат қилади. Бу молиявий 
маблағлар танқислиги, кредитларнинг қимматлиги, илмий-тадқиқот 
ишларининг мураккаблашуви ва қимматлилиги, маҳсулот ҳаётий 
цикли давомийлигини қисқариши, турли хил технологиялардан 
мажмуавий тарзда фойдаланиш заруриятидан келиб чиқади.
Шунинг учун ҳам инновациявий фаолиятни амалга ошириш 
учун корхоналар ўртасидаги кооперация, кўпгина ҳолларда корхона 
ичида инновациявий фаолиятни ташкил этиш нисбатан самарали 


78
бўлиб чиқади. Бундай кооперация қуйидаги кўринишларда бўлиши 
мумкин: 
¾ компаниялар томонидан пай асосида яратиладиган тармоқ 
институтлари; 
¾ университетлар ва компаниялар бирлашуви базасида пайдо 
бўладиган инновациявий марказлар; 
¾ молия-саноат гуруҳлари (МСГ), холдинглар ва бошқа 
йирик бирлашмалар. 
Ҳозирги 
шароитларда 
муваффақиятли 
илмий-техник 
ривожланишга корхоналарнинг МСГлар, холдинг тузилмалари ва 
бошқа йирик бирлашмаларга интеграцияси ёрдам беради. У ердаги 
алоқалар горизонтал (тармоқ), вертикал (тармоқлараро), аралаш 
(вертикал плюс горизонтал) ва диверсификацион (бирлашиш – 
қўшиб олиш асосида) турларга ажратилади. Одатда, динамик 
ривожланаётган МСГлар таркибида илмий-тадқиқот ва технологик 
марказлар, лабораториялар каби ихтисослашган инновациявий 
тузилмалар ташкил топган бўлса, етакчи стратегияни амалга 
ошираётган МСГлар таркибида венчур тузилмалар мавжуд бўлади.
Корхоналарни хўжалик фаолиятининг таҳлили асосида қайд 
этиш мумкинки, корхона ўлчами, умуман олганда, инновациявий 
жараён 
самарадорлигига 
таъсир 
кўрсатмайди. 
Йирик 
корхоналарнинг устунликлари қуйидагилар: 
¾ қимматбаҳо инновацияларни амалга оширишда катта 
моддий, молиявий ва интеллектуал ресурслар мавжудлиги; 
¾ турли билим соҳаларидаги мутахассисларни бирлаштирувчи 
кўп мақсадли тадқиқотларни ўтказиш имконияти; 
¾ параллел тарзда бир нечта ишланмаларни олиб бориш ва 
улардан оптимал вариантни танлаш имконияти; 
¾ айрим 
инновациялар 
муваффақиятсиз 
тугаганда 
банкротликка учрашнинг паст эҳтимоли. 
Кичик корхоналарнинг устунликлари қуйидагилар: 
¾ ўзига хос ишларга тезда ўз эътиборини қаратиш, мобиллик 
ва ноанъанавий ёндашув; 


79
¾ йирик корхоналар учун олиниши мумкин бўлган натижалар 
истиқболсиз, чекланган ёки кам даромад ва катта таваккалчиликга 
эга бўлган соҳаларда фаолият юритиш имконияти; 
¾ бюрократик бошқарувнинг деярли йўқлиги. 
Инновациявий менежментнинг ташкилий тузилмалари – 
инновациявий фаолият, илмий-тадқиқотлар ва ишланмалар билан 
шуғулланадиган ташкилотлардир. 
Илмий ташкилот – илмий тадқиқотлар ва ишланмалар асосий 
фаолият тури бўлган ташкилот (муассаса, корхона, фирма). Илмий -
тадқиқот ва ишланмалар ташкилот таркибига кирувчи бўлинмалар 
учун асосий фаолият тури бўлиши мумкин. Бундай бўлин-
маларнинг мавжудлиги ташкилот иқтисодиётнинг қайси соҳасига, 
ёки мулкчиликнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига тегишли бўлишига 
боғлиқ эмас. 

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish