Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


янада ислоҳ қилиш бўйича комплекс дастур



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

янада ислоҳ қилиш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқиш 
лозим”
21

Давлат 
органларининг 
инновация 
соҳасидаги 
асосий 
функциялари қуйидагилардан иборат: 
¾ Илмий тадқиқотлар ва инновацияларга маблағларни 
мужассамлаш; 
¾ Инновация фаолиятини мувофиқлаштириш; 
¾ Инновация жараёнларини ҳуқуқий базасини яратиш; 
¾ Инновацияларни кадрлар билан таъминлаш; 
¾ Илмий-инновация инфратузилмасини шакллантириш; 
21
Ш.М.Мирзиёев. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 
Мурожаатномаси, Халқ сўзи,22.12.2017 йил. 


50
¾ Инновация жараёнларини ҳудудий тартибга солиш.
Давлатнинг илмий-техник сиёсатини амалга ошириш 
механизми 
• Илмий-техник тараққиёт устувор йўналишларини белгилаб 
олиш;
• Давлат илмий-техник дастурларини шакллантириш;
• ДИТД бажарилишини мониторинги ва натижаларни 
экспертиза қилиш; 
• ИТИ натижалари маълумотлар базасини шакллантириш;
• Ҳар йиллик инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар 
ярмаркасини ташкил этиш. 
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, давлатимиз томонидан 
мамлакат қишлоқ хўжалиги иқтисодиётида инновацион фаолиятни 
ривожлантириш муаммоларини аниқламай ва уларнинг ечимларини 
топмай туриб, иқтисодий ўсиш, ижтимоий муаммоларни айниқса 
ишсизликни олдини олиш, аҳоли даромадларини ошириш, 
истеъмол бозорини маҳсулотлар билан тўлдириш ва экспортни 
ошириш 
каби 
муҳим 
вазифаларни 
амалга 
оширишда 
қийинчиликлар туғдиради. Юқоридаги муаммоларни ижобий ҳал 
этган Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқариладиган 
ЯИМнинг 67 фоиздан кўпроғи кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик тармоғини улушига тўғри келади. 
Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётида таркибий ўзгаришларни 
амалга ошириш ва уни модернизация қилиш борасида стратегик 
муҳим рол ўйнайдиган инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, 
биринчи 
навбатда 
ишлаб 
чиқариш 
инфратузилмасини 
шакллантириш, қишлоқ хўжалиги корхоналари билан кичик бизнес 
корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш 
ишларини амалга оширишда Юртимиздаги сиёсий иқтисодий ва 
молиявий барқарорлик хар қандай сармоянинг асосий гарови ва 
шартидир. Чет эл сармояси учун инновацион жараёнларни давлат 
томонидан қўллаб-қувватланиши учун қонуний кафолат ҳам 
яратилган. Жумладан Ўзбекистон Республикасининг “Чет эл 


51
инвестициялари тўғрисидаги” қонуни, “Чет эллик инвесторлар 
ҳуқуқларини кафолатлари ва уларни ҳимоя килиш тўғрисида”ги 
қонуни ва “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб 
чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантиришдаги қўшимча чора- 
тадбирлар тўғрисидаги” қарори ишлаб чиқаришнинг технологик 
даражасини янада оширишда илмий изланишларни фундаментал- 
тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-
қувватланиб ишлаб чиқаришнинг технологик даражаси янада 
оширилиб, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош ва сифатли 
инновацион маҳсулотларни олиб чиқишни таъминлаб, инновацион 
ишланмалардан фойдаланиш ва илмий техникавий салоҳиятни 
ривожлантиришда муҳим дастур бўлмоқда. 
Президентимизнинг 2015 йил 4 мартдаги “2015-2019 йилларда 
ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва 
диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар 
дастури 
тўғрисида”ги 
фармони 
мамлакатимизда 
амалга 
оширилаётган ишлаб чиқаришни янгилаш ва инновацион 
технологияларни жорий этиш бўйича узлуксиз жараённинг 
мантиқий давоми бўлди. Бу фармонда дастурга киритилган 
инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш борасида қиймати 30 
миллион АҚШ долларидан зиёд ва чет эллик инвестор улуши 
камида 50 фоиз бўлган лойиҳалар бўйича ишлаб чиқариш майдони 
ташқарисида муҳандислик-коммуникация тармоқларини йўлга 
қўйиш бюджет маблағлари ҳамда ички молиялаштириш манбалари 
ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган. 
Шу мақсадда мамлакат қишлоқ хўжалиги иқтисодиётда 
инновацион технологиялар барқарорлигини давлат томонидан 
тартибга солишда унинг ривожланишини таъминлаш ва жаҳон 
хўжалигига 
интеграциялашувини 
мустаҳкамлашда 
миллий 
иқтисодиётимизга ички ва хорижий инвестициялар кўламини 
кенгайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамиятга 
эга, шунинг учун ҳукуматимиз томонидан ички ва чет эл 


52
инвестициялари учун мамлакатимизда барча шарт-шароитлар 
яратиб берилмоқда.
Ҳозирги кунда хорижий инвесторларнинг ўз маблағларини 
мамлакат қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти учун сарфлашга 
қизиқтириш мақсадида давлат қонунлари асосида қўллаб- 
қувватланиши мақсадида улар учун имтиёзли молиявий шароитлар 
яратилган. Жумладан: 
¾ хорижий инвесторлар капиталини сақланиши учун 
кафолатлар; 
¾ кўрилган зарарларни қопланиши учун кафолатлар; 
¾ солиққа тортиш тизимида уларга берилган имтиёзлар; 
¾ фойда ва даромадларни хорижга олиб чиқиб кетишнинг 
эркинлиги ва имконияти борлиги; 
¾ божхона имтиёзларини мавжудлиги; 
¾ хорижий инвесторлар мулклари ва уларнинг ўзларини 
хавф-хатарлардан суғуртавий муҳофаза қилиш тизими яратилгани. 
Шу жумладан ҳозир қишлоқ хўжалигида корхоналарда бозор 
механизмига йўналтирилган инновацион фаолиятни шакллантириш 
ва унда давлатнинг роли ва мақсадларини белгилаш, истиқболли 
режалар тузиш алоҳида аҳамият касб этади. Инновацион соҳага 
тааллуқли услублар ҳамда замонавий фан ютуқларидан 
фойдаланган ҳолда илғор инновацион техника ва технологияларни 
жалб қилиш корхоналарда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб 
чиқариш имкониятлари яратилиб, давлат буюртмаси ҳажмини 
оширишга ёрдам берилмоқда. Шу боис корхоналарда инновацион 
бошқарувни қўллаш зарурати мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги 
олдида турган долзарб вазифалардан ҳисобланади. Жумладан унинг 
асосий иқтисодий самарасини кўрсатиб ўтишимиз мумкин: 
• корхоналардаги инновацион фаолликни ошириш учун аграр, 
илмий ва амалий ташкилотларни бирлаштириш; 
• олимларнинг ўз тадқиқотларини амалиётга татбиқ қилиш 
фаол таъсир кўрсатади; 


53
• истиқболли, илмий-техника ишланмаларидан туман минтақа 
миқёсида қишлоқ ҳўжалик озиқ-овқат товарларини ишлаб 
чиқарувчиларни истиқболли даражаларини таъминлаш; 
• инновация маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар илмий 
муассасалар ва ишлаб чиқариш асосида ривожлантириш; 
• тузилмаларининг ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш; 
• инновацион технологиялар ҳисобини олиб бориш, улардан 
фойдаланиш жараёнини таҳлил қилиш, бу борадаги эҳтиёж 
мониторонгини ўтказиш ва шу асосда кейинги илмий-техника 
ишланмаларини режалаштиришга имкон бериш;
• тармоқнинг ривожланиш йўналишларини мувофиқлаштириш, 
илмий-тадқиқот ишлари бўйича фаолият ва уларнинг устуворлиги 
стратегиясини ишлаб чиқишга кўмаклашиш;
• қишлок хўжалиги ишлаб чиқаришни технологик даражаси-
нинг кўтарилиши учун муҳим омиллигини исботлаш. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 
мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга тараққиётимизнинг 
янги босқичи бўлган 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар 
якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-
иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига 
бағишланган Мурожаатномасидаги фикрига кўра, “Айниқса, озиқ-
овқат хавфсизлиги муаммосини ҳал этиш, генетик модификация 
қилинган маҳсулотлар етиштирмаслик бўйича қатъий назорат 
ўрнатишга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. Сўнгги 
йилларда мамлакатимиз бозорларида импорт мева-сабзавот 
маҳсулотлари кўпайиб бораётгани бизни албатта хушёрликка 
чақириши керак. Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун, аввало, 
йўқолиб бораётган қадимги навларни тиклаш, селекция ишларини 
оқилона ва самарали йўлга қўйиш, соҳага илм-фан ютуқлари, 
инновацион ишланмаларни кенг жорий этишимиз зарур”
22


Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish