Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Маҳсулотга бўлган буюртмаларни ҳисобга олиш журнали



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

Маҳсулотга бўлган буюртмаларни ҳисобга олиш журнали 
То
вар
но
ми
Харидор

манз
ил

теле
фон
То
вар
м
иқдори
Бир
бирлик
нар
хи
Бит
им
су
ммас
и 
Тў
ло
в 
сан
аси
Етк
аз
иш
сан
аси
Қарздорл
ик
дебет кредит 
1 2 
3 4 5 6 7 8 

Ишлаб чиқариш – хўжалик циклининг сўнгги босқичида – 
якуний натижаларни келтириш босқичида, талаб таҳлили янги 


299
маҳсулотни бозор эҳтиёжларига мувофиқлигини аниқлаш, талабни 
қондирилиш ва қўйилган мақсадларга эришиш даражасини билиш 
учун лозим. 
 
11.3. Қишлоқ хўжалигида оператив ва стратегик маркетинг 
Иқтисодий ривожланишнинг инновацион тури ҳаммасидан 
аввал детерминацияланганликни кескин пасайиши ва умумий 
тизимни мураккаблашишини билдиради. Ташқи муҳит ўзининг 
социал ва сиёсий жанжаллари ва изтироблари, ахборотли ва 
технологик ўзгаришлари билан юқори фаолликда иқтисодий тизим 
ва унинг тузилма ташкил қилувчи хулқи борган сари эҳтимолли ва 
олдиндан айтиб бўлмайдиган характерга эга. Бундай сифатларда 
корхоналарни яшаб қолиши раҳбарларнинг қобилияти, уларни 
кутилмаган вазиятларда тўғри йўлни танлай билишлари, хатарни 
кўра олишларига тўғридан тўғри боғлиқ. Новаторлик фирмаси 
ривожланишининг мантиқий оғирлик марказини оператив тактик 
режалаштириш ва бошқаришдан стратегик даражага, бошқарувнинг 
янги турини шакллантириш даражаси инновацион маркетингга 
кўчишига олиб келади. Унда анъанавий тамойилларнинг ҳар хил 
фрагментлари сақланиб қолинади, аммо улардан вазиятли таҳлилга 
нисбатан қўлланишда фойдаланилади. Бу янгиликлар, сармоялар 
манбалари ва янги бозорларни узлуксиз қидириш шароитларида 
фирма қобилиятини мувофиқлаштиришга имкон беради. 
Инновацион маркетингда самарали раҳбарликнинг усуллари, 
ёндашишлари 
ва 
йўллари 
вазиятга 
мувофиқ 
ўзгаради. 
Инновациялар яшаш даврининг ҳар бир босқичида маркетингнинг 
ҳар хил усуллари ва ёндашишлари, ҳар хил стратегияси ва 
тактикаси талаб қилинади. 
Янги 
товарни 
сотиш 
каналларини 
жойлашишини 
шакллантиришни ўз ичига олувчи янгиликни бозорга кириб 
бориши стратегияси ва тактикаси маркетинг тадбирларининг 
муҳим йўналиши бўлади. Жойлаштириш-янгиликни бозорда 


300
мавжуд бўлган товарлар қаторидаги жойини белгилаш тизимини 
билдиради. 
Жойлаштиришдан мақсад – янгиликни бозордаги ўрнини 
мустаҳкамлашдир. 
Янги товарни жойлаштириш аввало янгилик ва мавжуд бўлган 
товарлар ўртасидаги рақобатни билдиради. 
Инновацияни жойлаштириш – бу унинг мавжуд бўлганлар 
қаторидаги ўринни белгилашдан иборатдир. Масалан, маркетинг 
нуқтаи назаридан инновация остида аналогларига эга бўлмаган 
сифатан янги товарни, ушбу фирма ёки ушбу бозор учун янги ва 
мамлакат ва хориж амалиётида аналогига эга имитация қилинган 
товарни ва қўллашнинг янги соҳасига эга товарни тушуниш 
мумкин. Тубдан янги товар бозор янгилиги бўлган товардан, 
модификацияланган товардан, алпликант товардан, субститут 
товардан 
фарқланади, 
яъни 
ҳар 
қандай 
инновациянинг 
белгиланиши бўйича тўлдирувчи, ўринни алмаштирувчи ва сиқиб 
чиқарувчи янгилик киритишлардан фарқлай олиши керак. Бу жиҳат 
инновацияни ишлаб чиқариш босқичида алоҳида роль ўйнамайди, 
аммо янгилик киритиш бозорга киришда ҳал қилувчи аҳамият касб 
этади. 
Инновациянинг 
муваффақияти 
ва 
маркетингнинг 
стратегияси ана шунга боғлиқдир. 
Жойлаштириш маркетинг фаолиятининг ҳар хил: сотиш, 
реклама, товар, нарх, сервис ва ҳ.к. йўналишларига таъсир 
кўрсатади. Инновацион маркетинг концепцияси нафақат Янги 
харидорларни қўлга киритишни, балки фирманинг Рақобат 
афзалликларидан мувофиқ фойдаланиш, корхона фаолияти 
соҳаларини кенг ёйиш ва кенгайтириш ва янги соҳалар ва янги 
бозорларни босиб олиш ҳисобига таъсир кўрсатиш соҳасини 
кўпайтиришни кўзда тутади. 
Инновацион маркетинг учун маркетингнинг барча тадбирлари, 
ишлаб чиқарилаётган товарлар ва хизматларнинг навлари, ўзаро 
бир бирларини ўлдирадиган ва ўзаро боғлиқ бўлишини билдирувчи 
синергизм тамойили муҳим бўлади. 


301
Маркетинг тизимининг якунловчи босқичи-оператив маркетинг 
бўлиб, 
бу 
босқичда 
стратегик 
инновацион 
маркетинг 
концепцияларини амалга оширишнинг аниқ шакллари ишлаб 
чиқилади. Оператив маркетинг бозордаги янгилик яшаш 
даврларининг босқичлари билан маҳкам боғланган. Янгилик яшаш 
даврининг бошланғич нуқтасини белгилаш айниқса муҳим.
Инновацияларни бозорда мавжуд бўлиши яшаш даврининг 
биринчи 
босқичида 
инновацияга 
эътиборни 
жамлаш 
ва 
диффузиялаш 
учун 
махсус 
тадбирлар 
зарур. 
Масалан, 
сотишларнинг адекват каналларини шакллантириш, мавжуд бўлган 
эскиларни модификациялаш ва мослаштириш зарур. Бу ерда 
маркетингнинг самарадорлиги бир қатор омиллар: инновацион 
рекламанинг фаоллиги, инновацияни бозорга чиқишининг мувофиқ 
вақти, инновациянинг мавжуд бўлган товарлар мавзусидаги 
хулқининг вариантини танлаш, эҳтимол бўлган рақиблар хулқини 
башоратлаш, ҳамда бозорнинг тузилиши янги товарга қанчалик мос 
келишига боғлиқ. Бу шароитларда маркетинг нафақат янгиликни 
бозорда жойлашишини, балки технологик бозорга жойлашишини 
таъминлаши, янгилик ва бошқа товарлар авлодлари ўртасидаги 
вазифаси рақобатни енгиб ўтиши шарт. Ўсиш босқичида маркетинг 
ёндашишлар ўзгаради. Инновацион маркетинг креатив характерни 
ўзгартиради ва рағбатлантирувчи аҳамиятга эга бўлади. 
Рекламанинг характери ўзгаради, у ташаббускор, ушбу фирма ва 
ушбу товарнинг ютуқларига эътиборни жамловчи бўлади. Сотиш 
каналларининг янги товар остида модификацияланган тармоғидан 
фойдаланилади. 
Ишлаб 
чиқарувчи 
фирманинг 
рақобат 
афзалликлари бу ерда етакчи роль ўйнайди. Товарларнинг 
балоғатлилик босқичида бозорнинг бошқа иштирокчилари билан 
тўғридан тўғри рақобат қилишдан қочиб бўлмайди ва бунинг 
натижасида рақобат стратегияси ўзгариши мумкин. Бу ерда 
харажатлардаги 
етакчилик 
стратегиясининг 
роли 
ўсади, 
янгиликнинг нархи эса пасаяди. Худди шу босқичда новатор -


302
корхона янги модификация ёки тубдан янги маҳсулотни бозорга 
чиқаришга тайёрлайди. 
Рақобатдошлик – бу товарни муайян истеъмолни қондириш 
даражаси ва унга бўлган 
харажатлар даражаси билан 
рақобатбардош товардан фарқини акс эттирувчи тавсифидир. 
Истеъмол хусусиятлар ва нарх – товар рақобатдошлигининг асосий 
таркибий қисми ҳисобланади. Аммо товарларнинг бозордаги 
истиқболи ишлаб чиқариш сифати ва харажатлари билангина 
боғлиқ эмас. Муваффақият ёки муваффақиятсизлик сабаблари 
бўлиб реклама фаолияти, корхона обрўси, хизмат кўрсатишнинг 
таклиф этилаётган даражаси каби нотовар омиллар хизмат қилиши 
мумкин. 
Аграр соҳада рақобатбардошликни таъминлаш бўйича корхона 
фаолиятининг ноишлаб чиқариш жиҳатлари қанчалик муҳим 
бўлмасин, асосийси бу сифат ва нархдир. Шу билан бирга юқори 
даражада хизмат кўрсатиш юқори жозибадорликни ҳосил қилади. 
Бундан келиб чиққан ҳолда рақобатдошлик формуласини қуйидаги 
кўринишда ифодалаш мумкин: 

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish