Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Тузилмавий-морфологик таҳлил услуби



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

Тузилмавий-морфологик таҳлил услуби. 
Ушбу услуб предмет соҳасининг ички таркибини аниқлаш, 
янги ишланмалар (ғоялар, техник қарорлар ва ҳ.к) пайдо бўлишини 
қайд қилиш учун лозим, бу эса ФТС стратегиясини тармоқ ости 
даражасида шакллантириш имконини беради. 
Нашрий фаоллик тавсифларини аниқлаш услуби. 
Ушбу услубнинг ўзига хослиги, ахборот оқими циклик 
ривожланишга бўйсунган ҳолда тизим каби фаолият юритиши 
билан боғлиқ; ушбу циклларни кузатган ҳолда, предмет соҳаси у 
ёки бу мамлакатда ҳаётий циклнинг қайси босқичида турганлигини 
билиб олиш мумкин. Бу эса тармоқ даражасида ФТСни 
шакллантириш бўйича тўғри тавсиялар бериш имконини 
туғдиради. 
Аналог-патентлар услуби. 
Унинг моҳияти шундаки, корхоналар чет элда фақатгина 
амалий аҳамиятга эга ғояларни патентлайдилар. Шунинг учун 
аналог-патентлар қуввати тез ўсиб бораётган йўналишларни 
аниқлаган ҳолда, етакчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш 
салоҳиятини ривожлантириш борасидаги фаолият йўналишларини 
аниқлаш мумкин. 


250
Атамали (терминологик) ва лексик таҳлил услуби 
Атамали таҳлил, тадқиқотчилар томонидан бошқа билим 
соҳаларидаги ғоялардан фойдаланишида атамалар аппаратининг 
ўзгариши содир бўлади деган фикрга асосланган. Бу бошқа ҳеч 
қандай услублар билан кузатилмайдиган, йирик тузилмавий 
силжишлар билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам атамали таҳлил 
инновацияларни бошланғич босқичларда аниқлаш ва кутилаётган 
ўзгаришлар йўналишларини прогноз қилиш имконини беради. 
Матнларнинг лексик таҳлили атамали таҳлилга ўхшаш, уларнинг 
фарқи шундаки унда муайян атамалар эмас, балки сўз бирикмалари 
(лексик бирликлар) кўриб чиқилади. 
Кўрсаткичлар услуби 
Бу услуб, ҳар бир техник тизим, фан-техника тараққиёти 
муносабати билан такомиллашиб борадиган (бу ҳолат тегишли 
ҳужжатларда ҳам ўз аксини топади) кўрсаткичлар тўплами билан 
тасвирланишига асосланган. Техник тизимлар кўрсаткичларининг 
динамик тавсифларини ўрганган ҳолда, жаҳон ва миллий амалиётда 
мавжуд бўлган тенденциялар тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш 
мумкин. 
Фан-техника сиёсатини шакллантириш бўйича бошқарув 
қарорларини қабул қилиш учун бошланғич ахборот тайёрлашнинг 
умумий кетма-кетлиги бир нечта блоклардан иборат бўлади. 
Биринчиси – соҳанинг морфологик туркумланишини ишлаб чиқиш. 
Бундай туркумлаштириш жадвал шаклида бўлиб, унда ишлаб 
чиқаришнинг технологик (техник) занжири муайян жиҳатлар 
(жараён, фаолият тамойили, фойдаланиладиган материаллар ва ҳ.к) 
бўйича элементларга ажратилган. Бунда ҳар бир элемент учун 
амалга оширишнинг мумкин бўлган муқобил усуллари рўйхати 
шаклланади. Энг соддалаштирилган кўринишда морфологик 
туркумлаштириш, ажратиш жиҳатларининг вариантлари ўртасида 
исталган бирлашмалар бўлиши мумкин бўлган жадвал шаклида 
бўлади. 


251
Иккинчи блок – предмет соҳа, мисол учун кашфиётлар халқаро 
туркум атамалари, саҳифаловчисини ишлаб чиқиш. Саҳифаловчи 
бир қатор саҳифалардан иборат бўлиб, улар бўйича турли 
манбалардан қизиқтирувчи муаммолар бўйича ҳужжатлар танлови 
амалга оширилади. Тегишли тарзда учинчи, тўртинчи ва бешинчи 
блоклар – бошланғич ахборотни излаш; олинган натижалар 
таҳлили; қарор қабул қилувчи шахслар учун корхоналар фан-
техника сиёсатини шакллантириш бўйича тавсияларни аниқлаш. 
Олиб борилган тадқиқотлар ва улар туфайли олинган 
натижалар техника авлодларини ривожланиши ва алмашиниши 
вақтини топиш, кўзланаётган тенденцияларни аниқлаш, фан-
техника сиёсатини оптималлаштириш мақсадида техника ва 
технологиялардаги 
кейинчалик 
ўзгаришларни 
прогнозлаш 
имконини беради. Буларнинг барчаси инвестициявий сиёсат ва 
ресурс қўйилмаларини режалаштириш учун асос бўлиб хизмат 
қилади. 
9.3.3-расм. Инновациявий стратегияни танлаш йўналишлари 
кучли 
бошқа
корхона
томонидан 
сотиб олиниши
етакчи кетидан 
юриш стратегияси
Интенсив ИТТКИ, 
технологик 
етакчилик 
қулай 

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish